Skip to content
Trending
21 апреля 10:02Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради 12 февраля 12:59Ўзбекистонда чиқинди хизмати қарзи учун 199 мингга яқин абонент электр тўловидан вақтинча чекланди 20 декабря 01:16“Сув — қурол эмас”: Покистон Ҳиндистон ҳаракатларини қоралади 11 декабря 10:08АҚШ Венесуэла соҳиллари яқинида нефть танкерини қўлга олди  5 декабря 23:33ФИФА Трампни мукофот билан тақдирлади 6 мая 09:12Хоразмда ИИБ ходими ишга жойлаштириш учун 4500 доллар пора талаб қилди 24 марта 10:11Сурхондарёда ноқонуний наркотик савдоси фош этилди 20 февраля 12:32Сурхондарёда аёлларни БААга фоҳишалик учун юбормоқчи бўлганлар ушланди 26 февраля 12:34Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифни Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади 21 ноября 15:16Тошкентда ҳаво ифлосланишига қарши тадбирлар бошланди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Шавкат Мирзиёев Грузиянинг энг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди
Жамият

Шавкат Мирзиёев Грузиянинг энг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

ShaxriyorShaxriyor—2 июля 22:290 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Тбилиси шаҳрида 2 июль куни Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди. Давлат раҳбарини мамлакат президенти Михаил Кавелашвили кутиб олди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Грузия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашди. Шундан сўнг улар биргаликда суратга тушди.

Расмий кутиб олиш маросимидан кейин Орбелиани саройида Шавкат Мирзиёев ва Михаил Кавелашвилининг музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон—Грузия кўп қиррали муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари Грузия Президентига самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон президентининг ушбу мамлакатга давлат ташрифи сўнгги 23 йилда илк бор амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

More stories

Шавкат Мирзиёев шифокорлар антибиотикларни пала-партиш қўллаб келаётганини танқид қилди

10 ноября 16:47

Тошкентда Марказий Осиё давлат раҳбарлари саммити бошланди

16 ноября 14:25

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага жўнаб кетди

29 мая 11:28

Шавкат Мирзиёев ва Чехия Бош вазири Андрей Бабиш Кенгайтирилган ҳамкорлик декларациясини имзолади

30 апреля 14:20

Томонлар парламентлар, ҳукуматлар ва ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар фаоллашганини мамнуният билан қайд этди. Ўтган йил якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 270 миллион долларга етгани, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони ортиб бораётгани таъкидланди. Ўзбекистонда Грузиянинг биринчи рақамли банки — TBC муваффақиятли фаолият юритмоқда. Шунингдек, Тошкент билан Тбилиси ва Батуми шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилган, жорий-йил март ойида эса Тошкентда Грузия маданияти кунлари ўтказилган.

Музокараларда ўзаро савдо ҳажмини, жумладан, Поти ва Батуми портлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Фармацевтика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика, рақамли технологиялар ҳамда туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ишбилармонлик, туристик ва гуманитар алмашинувларни кенгайтириш мақсадида ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Грузия президенти Михаил Кавелашвилини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

Шундан сўнг Тбилисидаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон президентини Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Грузия президенти Михаил Кавелашвили Ўзбекистон—Грузия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун давлат раҳбарига ушбу юксак мукофотни топширди.

Шавкат Мирзиёев Грузия президенти Михаил Кавелашвили, бош вазири Ираклий Кобахидзе ҳамда Парламент раиси Шалва Папуашвилига юксак мукофот учун миннатдорлик билдириб, дўст Грузия халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади. Шунингдек, давлат раҳбари Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

Маълумот учун, “Олтин мўйна” ордени 1998-йилда таъсис этилган бўлиб, Грузиянинг олий давлат мукофотларидан бири ҳисобланади. У хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, грузин маданияти, илм-фани ва санъатини тарғиб этиш йўлидаги алоҳида хизматлари учун берилади.

Орден номи қадимги юнон афсонасидаги Олтин мўйна ҳамда ҳозирги Грузия ҳудудида жойлашган тарихий Колхида ўлкаси билан боғлиқ.

Турли йилларда мазкур мукофот Буюк Британия қироличаси Елизавета II, Иордания подшоҳи Абдулла II, Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шрёдер, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Озарбайжоннинг собиқ президенти Ҳайдар Алиев ва бошқа хорижий давлат арбобларига топширилган.

“Олтин мўйна” ордениГрузиямукофотШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Қирғизистонда шов-шувли “75 лар хати” иши бўйича ҳукм эълон қилинди
АҚШ Мустақиллик декларациясининг дунёдаги 11 та ноёб нусхасидан бири Британия архивидан топилди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа