Skip to content
Trending
15 января 17:50Х’да Grok орқали расм таҳрирлаш барча фойдаланувчилар учун бутунлай блокланди 11 июня 12:12Интерпол қидирувидаги шахс Ўзбекистонга топширилди 9 марта 09:00Ўзбекистонда электромобилларга талаб бир неча бараварга ошди 29 июня 16:21«Майкл» тарихдаги энг даромадли биографик фильмга айланди 23 февраля 09:54Самарқандда тергов ҳибсхонасида сақланган собиқ “райгаз” раҳбари вафот этди — ИИВ изоҳ берди 8 марта 10:34Озарбайжон хавфсизлик хизмати йирик террор режасини тўхтатди 4 августа 11:31Тошкентда рухсатсиз кўп қаватли турар жой бинолари қурилгани фош бўлди 17 декабря 16:33Доллар курси яна пастлаб бормоқда 14 августа 19:20Россия Қора денгизда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш таклифини рад этди 16 ноября 13:41Ислом Махачев UFC’нинг ярим ўрта вазн чемпионига айланди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  “Сув — қурол эмас”: Покистон Ҳиндистон ҳаракатларини қоралади
Дунё

“Сув — қурол эмас”: Покистон Ҳиндистон ҳаракатларини қоралади

ShaxriyorShaxriyor—20 декабря 01:160 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Покистон бош вазири ўринбосари Исҳоқ Дар 19 декабрь куни қўш мамлакат Ҳиндистонни тўғонлардаги сувни огоҳлантиришсиз қўйиб юбориш орқали сувни “қуролга айлантириш”да айблади. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Исҳоқ Дарнинг таъкидлашича, Деҳлининг ушбу ҳаракатлари Жаҳон банки воситачилигида имзоланган сув тақсимоти тўғрисидаги шартномани бузади ҳамда минтақадаги тинчлик ва барқарорликка рахна солади. Ушбу баёнот Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Ченоб дарёсидан сувнинг мунтазам бўлмаган тарзда чиқарилиши бўйича Ҳиндистонга тушунтириш сўраб хат йўллаганидан бир кун ўтиб янграмоқда.

Дарнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон Покистон қишлоқ хўжалиги циклининг энг муҳим палласида сув оқимини манипуляция қилмоқда. Бу эса мамлакатнинг озиқ-овқат ва иқтисодий хавфсизлигига, шунингдек, миллионлаб одамларнинг тирикчилигига таҳдид солмоқда.

“Бундай ноқонуний ва масъулиятсиз хатти-ҳаракатлар Покистонда гуманитар инқирозни келтириб чиқариши мумкин”, деди бош вазир ўринбосари.

More stories

Покистонда савдо марказидаги ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

18 января 15:01

Космосда янги рақобат: Хитой сунъий йўлдошларга қарши қурол яратди

6 февраля 13:18

Шимолий Корея янги қуролни синовдан ўтказди

22 сентября 15:57

Покистонда Ми-17 ҳарбий вертолёти қулаб тушди

10 июня 19:04

Тарихий зиддият ва “уруш ҳаракати”

Ҳиндистон ва Покистон 1947-йилда Британиядан мустақилликка эришганидан бери ўзаро учта уруш олиб борган бўлиб, уларнинг иккитаси айнан ҳудудий низолар сабаб юзага келган. Ҳозирча Деҳли Исломободнинг мазкур айбловларига муносабат билдирмади.

Маълум қилинишича, 2025 йилнинг сентябрь ойида ҳам шунга ўхшаш ҳаракатлар Покистон шарқидаги юзлаб қишлоқларни вайрон қилган сув тошқинларини янада оғирлаштирган эди. Ўшанда Ҳиндистон томони муссон ёмғирлари сабабли юзага келиши мумкин бўлган тошқин ҳақида Покистонни огоҳлантирганини даъво қилган.

Маълумот ўрнида, 1960 йилда имзоланган “Ҳинд сув шартномаси”га кўра, Ҳиндистон Рави, Сатлеж ва Биас дарёларини назорат қилади. Покистон эса Жҳелум, Чиноб ва Ҳинд дарёлари (Кашмир орқали ўтувчи ғарбий дарёлар) устидан назорат ҳуқуқига эга.

Покистон Миллий хавфсизлик қўмитаси 2025 йил бошида сув оқимини тўхтатиш ёки йўналишини ўзгартиришга бўлган ҳар қандай уриниш “уруш ҳаракати” сифатида баҳоланиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Дипломатия ва кризис

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар 2025 йилнинг апрель ойида, Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда 26 нафар турист ўлдирилганидан сўнг янада ёмонлашган. Ҳиндистон шартномани бир томонлама тўхтатиб, дипломатик алоқаларни чеклаган. Май ойида эса вазиятга ҳарбий тўқнашувгача борди. Кескинлик АҚШ президенти Дональд Трамп воситачилигида эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режимидан сўнг пасайган бўлса-да, муносабатлар ҳалигача нормаллашгани йўқ.

Исҳоқ Дарнинг айтишича, Ҳиндистон шартномада кўзда тутилган гидрологик маълумотларни алмашиш ва қўшма назорат механизмларини тўхтатиб қўйган. Бу эса Покистонни ҳам тошқинлар, ҳам қурғоқчилик хавфи остида қолдирмоқда. Покистон ушбу масала юзасидан БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш ва БМТ Бош Ассамблеяси раисига мурожаат қилиб, вазиятга аралашишга чақирди.

“Сув — бу ҳаёт, уни қуролга айлантириб бўлмайди”, деди Дар.

айбладиқуролПокистонҲиндистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Европа Иттифоқи Украинага 90 млрд евро фоизсиз кредит ажратади
Ливерпуль” Абдуқодир Ҳусанов трансфери бўйича музокараларга тайёр
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа