Skip to content
Trending
11 марта 11:00Қорақалпоғистонда янги Солиқ бошқармаси бошлиғи тайинланди 8 мая 19:202026 йилги “Олтин тўп” фаворитлари рўйхати эълон қилинди. 25 мая 17:31“Сўнгги қўнғироқ” куни 238 нафар ўқувчи машина бошқаргани аниқланди 13 января 18:49Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводидаги модернизация ишлари билан танишди 10 июня 15:43Фарғонада “гашиш” сотган 19 ёшли йигит 8 йилга қамалди 11 августа 11:49“ПСЖ” “Реал”нинг 21 ёшли юлдузи Арда Гюлерни сотиб олмоқчи 26 ноября 16:29ҲАМАС сиёсий партияга айланмоқчи 27 февраля 13:57АҚШни тарк этаётганлар сони келаётганлардан ошиб кетди 26 июня 18:16Гулнора Каримованинг мусодара қилинган 43,5 млн доллари тиббиётга йўналтирилди 5 июня 08:44Шавкат Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги АЭС қурилишига старт берди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ Мустақиллик декларациясининг дунёдаги 11 та ноёб нусхасидан бири Британия архивидан топилди
Дунё

АҚШ Мустақиллик декларациясининг дунёдаги 11 та ноёб нусхасидан бири Британия архивидан топилди

ShaxriyorShaxriyor—3 июля 11:490 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Буюк Британиянинг ғарбий Лондондаги Кью шаҳарчасида жойлашган Миллий архивида АҚШнинг Мустақиллик декларацияси илк босма нусхаларидан бири тасодифан топилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, мутахассислар уни дунёда сақланиб қолган атиги 11 та нусхадан бири ва АҚШ ташқарисида аниқланган ягона нусха деб баҳоламоқда. Топилма архив кўнгиллиси Майкл Скарр XVIII асрга оид Британия Қироллик денгиз флоти ҳужжатларини рўйхатга олаётган пайтда аниқланган. У ҳужжатни очгач, биринчи сатрларни дарҳол таниб қолган.

More stories

АҚШ Венесуэла билан боғлиқ навбатдаги нефть танкерини қўлга олди

16 января 10:42

АҚШ Сурияда ИШИДга қарши йирик ҳаво зарбаларини амалга оширди

12 января 12:25

“Толибон” вакили: АҚШ Эронга ҳужум қилса, Афғонистон ёрдам беришга тайёр

16 февраля 16:45

Трамп ўзини АҚШ тарихидаги “энг буюк” президент деб атади

28 августа 10:59

“Менимча, буни кўришингиз керак”, деган у раҳбарига мурожаат қилиб. 

Мутахассисларнинг аниқлашича, ҳужжат Декларациянинг “Эксетер босмаси” деб аталувчи нусхаси бўлиб, 1776 йил 16–19 июль кунлари Нью-Ҳэмпшир штатидаги Эксетер шаҳрида чоп этилган. Бу даврда Филаделфияда 4 июль куни қабул қилинган Мустақиллик декларацияси ҳақидаги хабар Америка мустамлакалари бўйлаб тарқалаётган эди.

Буюк Британия Миллий архиви мутахассиси Грэм Мурнинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжатнинг энг муҳим жиҳати унинг архивга қандай келиб қолгани ҳақидаги тўлиқ тарих сақланиб қолганидир. Ҳужжат 1776 йил декабрида Испания соҳиллари яқинида Британия ҳарбий кемаси томонидан қўлга олинган Dalton номли Америка хусусий ҳарбий кемаси (privateer) ҳужжатлари орасидан чиққан. Бошқа муҳим ҳужжатлар Адмиралтейлик судига юборилган бўлса, мазкур Декларация шунчаки “яна бир ҳужжат” сифатида қайд этилган ва икки асрдан ортиқ вақт давомида денгиз архивида унутилиб қолган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, кема капитани Элиэзер Жонсон ушбу нусхани Нью-Ҳэмпширдаги Портсмут шаҳрида сотиб олган бўлиши мумкин. У Британия томонидан асирга олингач ҳам ўзини АҚШ фуқароси деб атаган. Ўша пайтда бу Британия қироллигига қарши хиёнат сифатида баҳоланарди.

Архивнинг ҳуқуқий ҳужжатлар бўлими раҳбари Аманда Беван капитан кемада Декларацияни 120 нафардан ортиқ денгизчига овоз чиқариб ўқиб берган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

Ҳужжатлардан маълум бўлишича, Dalton Европа сувларида қўлга олинган биринчи Америка хусусий ҳарбий кемаси бўлган. Экипаж таркибида инглиз, ирланд, шотланд, француз, даниялик ва америкалик денгизчилар билан бирга Дэниел Коттл исмли озод қора танли америкалик ҳам бўлган. Тарихчилар бу Америка инқилоби даврида озод қора танлилар ҳар икки томонда ҳам жанг қилганини кўрсатувчи муҳим далиллардан бири эканини таъкидламоқда.

Маълумот учун, АҚШ 1776 йил 4 июль куни Буюк Британия мустамлакалигидан мустақилликка эришган.

АҚШАрхивБританияМустақиллик декларацияси
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Шавкат Мирзиёев Грузиянинг энг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди
Криштиану Роналду Жаҳон чемпионати плей-оффида тарихий рекорд ўрнатди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа