Skip to content
Trending
6 сентября 12:30Чорвоқ сув омборида ота ва икки ўғил сувга чўкиб, бедарак йўқолди 3 декабря 14:43Тошкентда лифтда бегона қизга шилқимлик қилган 18 ёшли йигит қамалди 19 февраля 21:52Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Ғазода уй-жой ва ижтимоий объектлар қуришга тайёр 8 ноября 10:36Фарғонада сифатсиз дориларнинг катта партияси қўлга олинди 18 ноября 11:04АҚШда ўзбекистон фуқароси террорчиликда айбланмоқда 16 января 10:34Захарова Соловёв атрофидаги баҳсларга изоҳ берди 30 января 14:45Google’даги хатолик доллар курси билан боғлиқ тушунмовчиликка сабаб бўлди 6 августа 18:17Дрон ҳужумлари ортидан Wildberries товарларини Қозоғистон ва Ўзбекистондаги омборларга кўчирмоқчи 13 октября 12:29Тошкент — Сеул рейсида ўзбекистонлик шифокор йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди 11 мая 11:02Термизда Lacetti автомобили ёниб кетди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Спорт  Темур Кападзе Индонезияга бориш сабабини очиқлади
Спорт

Темур Кападзе Индонезияга бориш сабабини очиқлади

ShaxriyorShaxriyor—28 ноября 11:060 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезияга сафари чоғида мамлакатнинг энг оммабоп спорт телеканалларидан бири “Garuda”га интервью берди. 44 ёшли мутахассис унда терма жамоани тарк этишига оид ҳолатлар, Индонезия футболи ҳақидаги фикрлари ва мураббийлик фалсафаси ҳақида сўзлаб берди.

Кападзенинг айтишича, Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига маҳаллий мураббий олиб бориши кераклиги ҳақидаги мухлисларнинг фикри унга руҳий кўмак бўлган:

“Мухлислар мени доимо қўллаб-қувватлаб, изоҳларда маҳаллий мураббийлар жамоани мундиалга бошлаб бориши кераклигини ёзишди. Биз илк бор Жаҳон чемпионатига чиққандик, жамоага катта босим ёки ортиқча вазифа қўйилмаган эди. Мен мураббий сифатида турнир орқали катта тажриба тўплаган бўлардим, аммо мундиалда бизни нима кутаётганини ҳеч ким билмайди. Раҳбарият эса тажрибали мутахассисни жалб қилишни маъқул топди”, деди Кападзе.

Кападзенинг таъкидлашича, Фабио Каннаваро бош мураббий этиб тайинлангач, раҳбарият ундан янги мураббийга мослашиш жараёнида ёрдам беришини айтган:

“Агар Фабио жамоага мослашиб олса, мен бош мураббий сифатида фаолиятимни бошқа жойда давом эттиришга тайёр эканимни айтдим. Бу фикримни тўғри қабул қилишди ва қўллаб-қувватлашди”, дейди Кападзе.

More stories

“Жамоам билан фахрланаман” — Фабио Каннаваро

20 ноября 10:08

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди

6 марта 18:57

Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки футболчиси фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттириши мумкин

28 ноября 10:35

Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасидан кетди

10 ноября 09:32

Кападзе Индонезияга меҳмон сифатида таклиф қилинганини, бу сафар мураббийлик фаолияти билан боғлиқ эмаслигини айтди:

“Бу ерга келишим терма жамоага алоқадор эмас. Мураббий бўламанми ёки йўқ — бу бошқа масала. Бу сафар дам олиш ва мамлакат маданияти билан танишиш учун ажойиб имконият бўлди. 2007-йилги Осиё Кубогига тўрт мамлакат мезбонлик қилди. Бизнинг гуруҳ ўйинлари Малайзияда бўлган, Саудия Арабистонига қарши чорак финал эса Жакартада ўтказилганди. Ўша пайт биринчи марта ушбу шаҳарга келганман”, деди ўзбекистонлик мутахассис.

Темур Кападзе ўзининг мураббийлик қарашлари ҳақида ҳам сўзлаб берди:

“Футбол бежизга ‘миллионлар ўйини’ эмас. Унда ҳиссиёт, қувонч, ҳаяжон бор. Олимпия терма жамоасида ишлаган вақтимда Абдуқодир Ҳусанов, Аббосбек Файзуллаев каби футболчиларга ўз билимларимни улашишга ҳаракат қилдим. Улар бошқа клубларда ўйнашса-да, билганларимизни ўргатганмиз ва ҳозир уларнинг миллий терма жамоада ўйнаётганини кўриб, бу йўлда оз бўлса ҳам ҳиссамиз борлигидан фахрланамиз. 2024-йилги U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб бордик. Бу бизнинг 3,5 йиллик фаолиятимиздаги энг муҳим беллашув эди. Чунки ўша ўйиндаги ғалаба бизга Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этарди. Стадионнинг 80 фоизи индонезиялик мухлислар билан тўлган, атмосфера бизга меҳмонда ўйнаётгандек таассурот қолдирган. Мухлислар 12-ўйинчи бўлиб жуда катта босим ўтказишди. Индонезия яхши қаршилик кўрсатди, лекин бу футбол ва биз ўша баҳсда ғалаба қозона олдик”, дейди Кападзе

Кападзенинг фикрича, муваффақиятга эришиш учун жамоада баланс бўлиши зарур:

“Менинг футбол фалсафам ҳужумкорликка асосланган: тўп назорати, тезлик, агрессия, прессинг ва рақибни чуқур ўрганиш. Замонавий футболда ўз вақтида ҳимояланиш ва ҳужум қилиш, футболчиларнинг бирдек ҳаракат қилиши жуда муҳим”, дейди Кападзе.

Шунингдек, 44 ёшли ўзбекистонлик мутахассис Пеп Гвардиола, Юрген Клопп ва Луис Энрике каби мутахассисларнинг иш услубини мунтазам ўрганиб боришини қўшимча қилди:

“Менга Пеп Гвардиола, Юрген Клопп ва Луис Энрике каби мутахассисларнинг иш услуби ёқади. Доим барқарор натижаларга эришаётган жамоаларнинг ўйинларини таҳлил қиламан: улар қандай қилиб бунга эришяпти, нималарга асосланишади. Буларни ўрганиб бормоқдаман. Замонавий футболда тенденциялар ва динамика тез ўзгармоқда”, дея сўзини якунлади Кападзе.

​Маълумот учун, Темур Кападзе 2025-йилнинг январидан 6-октябригача Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган. Мутахассис бу давр ичида 9 та ўйинда жамоани майдонга бошлаб тушиб, 5 тасида ғалаба, 4 тасида эса дуранг натижасини қайд этган.

ИндонезиямураббийсабабТемур КападзеЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки футболчиси фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттириши мумкин
Ўзбекистонда электрон сигареталар тўлиқ тақиқланди
Related posts
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 60
Спорт

Туркий давлатлар ўртасида ҳар икки йилда бир марта футбол турнири ўтказилиши мумкин

17 октября 14:18 60
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа