Skip to content
Trending
31 июля 13:37Андижонда 24 сотих давлат ери учун 39 минг доллар талаб қилганлар ушланди 28 февраля 19:55Исроил Эрондаги қизлар мактабига зарба берди: камида 57 нафар ўқувчи ҳалок бўлган 24 февраля 22:01Италияда эркак хотинини сохта ЙТҲ орқали ўлдирди 27 декабря 09:38Саудия ИИВ: Масжидул Ҳарамда бир эркак баланд қаватдан пастга ўзини ташлади 26 марта 19:22Тошкентда қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлди 2 декабря 13:07Расман. Исломбек Исмоилов — “Нефтчи” бош мураббийи етиб тайинланди 4 сентября 09:10Трамп сурати туширилган 1 долларлик тангалар муомалага чиқарилди 23 апреля 13:49Фарғонада Telegram орқали “беҳаё” расмлар билан шантаж қилган шахс ушланди 25 мая 17:20Ўзбекистон Афғонистонга Қурбон ҳайити арафасида 200 тонна гуманитар ёрдам жўнатди 3 сентября 17:26Саида Мирзиёева Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Россиядан кўпроқ ўқ-дори ишлаб чиқара бошладик – НАТО Бош котиби
Дунё

Россиядан кўпроқ ўқ-дори ишлаб чиқара бошладик – НАТО Бош котиби

ShaxriyorShaxriyor—6 ноября 18:360 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Яқингача Россия НАТОга аъзо барча давлатларнинг жамига нисбатан кўпроқ ўқ-дори ишлаб чиқарар эди. Аммо сўнгги чора-тадбирлар туфайли бу тенденция ўзгарди. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Марк Рютте Бухарестда бўлиб ўтган НАТО ва саноат форуми очилиш маросимида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мазкур форум мудофаа саноати ва НАТО ўртасидаги ҳамкорлик соҳасидаги энг йирик тадбирлардан биридир. Рютте Гаагада июнь ойида бўлиб ўтган саммитда қабул қилинган мудофаа харажатларини ва ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишга оид қарорлар амалда фаол жорий этилаётганини билдирди.

“Ҳозирда молиявий маблағлар кўпайди ва уларнинг оқими янада ўсади”, деди у.

Шу билан бирга, Рютте салоҳиятни янада ривожлантириш зарурлигини қайд этди:

More stories

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ҳибсга олди

14 октября 16:02

Ким Чен Ин Россиядаги урушдан қайтган аскарларни тантанали кутиб олди 

13 декабря 19:48

АҚШ ва Британия санкцияларидан сўнг Россия нефти кескин арзонлади

23 декабря 12:33

Россия Киевга янги “тизимли зарбалар” билан таҳдид қилди

26 мая 12:45

“Бизга замонавий жиҳозлар, ҳақиқий ўқ кучига эга қуроллар ва албатта, илғор технологиялар керак. Чунки биз дуч келаётган таҳдидлар ҳақиқий ва доимийдир. Россия томонидан Украинага қарши асоссиз бошланган уруш бу таҳдиднинг энг яққол намунаси. Аммо Россиядан келаётган хавф бу можаро тугагач ҳам йўқолмайди. У Европа ва бутун дунёда беқарорлик манбаи бўлиб қолади”, деди НАТО раҳбари.

Рюттенинг фикрича, Россия бу ҳаракатларида ёлғиз эмас:

“У Хитой, Шимолий Корея, Эрон ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Улар мудофаа саноати соҳасидаги ҳамкорликни мисли кўрилмаган даражага кўтаришмоқда ва узоқ муддатли тўқнашувга тайёрланмоқдалар”.

Унинг таъкидлашича, НАТОда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва етказиб бериш муддатларини қисқартириш бўйича жиддий бурилиш амалга ошмоқда:

“Яқингача Россия барча НАТО иттифоқчиларига нисбатан кўпроқ ўқ-дори ишлаб чиқарар эди, аммо энди бу бундай эмас. Бутун Альянс бўйлаб ўнлаб янги ишлаб чиқариш линиялари очилмоқда, мавжуд қувватлар кенгаймоқда. Биз охирги ўн йилликлардагига нисбатан анча кўпроқ иш қиляпмиз”, деди Рютте.

У форумда йиғилган мудофаа саноати вакилларига мурожаат қилиб, янги ғоялар яратишга ва НАТОни синов майдони сифатида фойдаланишга чақирди:

“Бу ерда йирик тажрибали компаниялардан тортиб, кичик инновацион стартапларгача бўлган ижодий онглар бор. Бизга сиз таклиф эта оладиган барча нарса керак, чунки эркин жамиятларда сизларнинг ижодкорлигингиз ривожланиши мумкин”, деди у.

Рютте, шунингдек, НАТОнинг Европа Иттифоқи, Украина, шунингдек Австралия, Япония, Янги Зеландия ва Жанубий Корея каби ҳамкорлар билан шериклигининг аҳамиятини таъкидлади:

“Биз бир-биримиздан кўп нарсани ўрганишимиз мумкин. Саъй-ҳаракатларни бирлаштирсак, ишлаб чиқаришни ошириш ва инновацияларни рағбатлантириш имкони туғилади. Бу барча тарафлар учун фойдали. Хавфли замонлар жасур қарорларни талаб қилади, бу эса муайян сиёсий ва иқтисодий таваккалчиликни англатади. Аммо ишонч билан айта оламан: мудофаага каттароқ сармоя киритиш учун сиёсий ирода мавжуд”, дея қўшимча қилди НАТО Бош котиби.

Марк РюттемолиявиймудофааНАТОРоссия
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Комил Алламжонов АҚШ ҳукуматига ўзбекистонликлар учун 10 йиллик визалар жорий этишни таклиф қилди
Тожикистонда кон портлаши оқибатида 6 афғонистонлик ҳалок бўлди
Related posts
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 10
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 10
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 30
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1955
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа