Skip to content
Trending
4 июня 15:22Санкт-Петербург форумида Путин тасвири туширилган кумуш жетон намойиш қилинди 20 ноября 17:35Исроилнинг Ғазога ҳужумида 28 фаластинлик ҳалок бўлди  10 октября 17:13NASA’нинг Curiosity марсоходи Марсдаги сирли қояларни суратга олди 20 мая 15:21Россияда 33 ёшли Қирғизистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилди 16 января 17:581,4 миллиард евро, аммо рад жавоби: Месси АҚШни танлади 2 июля 08:59Жазони енгиллаштириш ва муддатини қисқартириш учун пора олган адвокатлар ушланди 3 декабря 21:14Андижондаги экорейдда тандирлар бузиб ташланди 6 июня 08:49Фарғонада 6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситаси мусодара қилинди 6 марта 10:48Самарқандда судья 300 доллар пора билан қўлга тушди 11 декабря 22:02Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида учрашув бўлиб ўтди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ ва Британия санкцияларидан сўнг Россия нефти кескин арзонлади
Дунё

АҚШ ва Британия санкцияларидан сўнг Россия нефти кескин арзонлади

ShaxriyorShaxriyor—23 декабря 12:330 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россиянинг асосий экспорт нефти бўлган Urals маркали нефть нархи баррелига тахминан 34 долларгача пасайди. Бу АҚШ томонидан ушбу соҳадаги энг йирик компаниялар – “Роснефть” ва “Лукойл”га қарши жорий этилган санкциялар фонида содир бўлди. Бу ҳақда кеча, 22 декабрь куни Argus Media компанияси маълумотларига таянган ҳолда, “Bloomberg” агентлиги хабар қилди.

More stories

Моргенштернга яна бир давлатга кириш тақиқланди

13 ноября 18:38

Россия депутатлари АҚШга қарши ҳарбий жавобга ва Европага “Орешник” ракеталари билан зарба беришга чақирди

8 января 15:03

Украина Франциядан 100 та қирувчи самолёт оладиган бўлди

18 ноября 14:44

Россия Европа таклиф қилган тинчлик режасини рад этди

25 ноября 11:55

19 декабрь куни Болтиқ денгизи портларидан етказиб бериш шарти билан Urals нефти баррелини 34,82 долларга, Қора денгиз портларидан эса 33,17 долларга сотиб олиш мумкин бўлган. Таққослаш учун, шу куни эталон Brent нефти нархи 61 долларни ташкил этган. “Bloomberg” таъкидлашича, бир йил давомида Brent нархи Urals’га нисбатан анча кам пасайган, бу эса санкциялар таъсирини кўрсатади.

Argus маълумотларига кўра, ҳозирда Россиядан жўнатилаётган Urals нефтига берилаётган чегирма ўртача баррелига 27 долларни ташкил этмоқда. Нефть Ҳиндистонга етиб боргач, чегирма тахминан 7,5 долларгача қисқаради. Шу билан бирга, “Bloomberg” ёзишича, Россия нефтининг жуда арзон нархлари айрим нефть қайта ишлаш заводларини санкцияларга эътибор бермасдан уни сотиб олишга ундамоқда.

“Bloomberg” 16 декабрь куни Argus Media маълумотларига таянадиган ҳолда, Россия экспортчилари Болтиқ, Қора ва Япон денгизлари портларидан жўнатилган нефть учун ўртача баррелига 40 доллардан сал кўпроқ даромад олаётганини ёзган эди. Ўшандаёқ агентлик “Россия нефти нархлари Украинадаги уруш бошланганидан бери энг паст даражага тушгани”ни қайд этган.

Россиянинг нефть қазиб олувчи компаниялари “Лукойл”, “Роснефть” ва уларнинг 34 та шуъба корхонаси жорий йил октябрь ойида Россиянинг Украинага қарши урушини давом эттираётгани фонида АҚШ ва Буюк Британия санкцияларига тушган. АҚШ ҳукумати бу қарорни “Россиянинг тинчлик жараёнига жиддий қизиқиши йўқлиги” билан изоҳлаган.

18 декабрь куни эса Буюк Британия ҳукумати 24 нафар жисмоний ва юридик шахсга нисбатан санкциялар жорий қилди. Улар орасида “Татнефть”, “Русснефть”, “Руснефтегаз” ва “ННК-Ойл” каби компаниялар ҳам бор. Шу куни Европа Иттифоқи Россиянинг “соя флоти”га мансуб 41 та танкерни қора рўйхатга киритди. Натижада санкция остидаги кемалар сони 600 тага яқинлашди.

АҚШБританиянефтРоссиясанкция
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Самарқанд вилоятида икки нафар судья лавозимидан озод этилди
Ўзбекистонда 5 грамм олтин 8,8 млн сўмдан ошди — янги рекорд
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа