Skip to content
Trending
2 ноября 14:03АҚШ Венесуэла қирғоқларига 16 минг ҳарбий юборди — WP 12 октября 13:44Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги йирик лойиҳаларни кўздан кечирди 21 ноября 15:09Зеленский АҚШнинг тинчлик режасини олди 9 мая 12:54Фарғонада ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи қамалди 6 марта 10:48Самарқандда судья 300 доллар пора билан қўлга тушди 16 мая 12:22Тошкентда 5 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди 29 октября 09:22Сирдарёда 5500 доллар пора талаб қилган адвокат ушланди 8 марта 13:47Эронда Олий раҳбарни сайлаш бўйича келишувга эришилди 5 января 11:57Венесуэлада Николас Мадурони озод этиш бўйича махсус комиссия тузилди 14 января 19:22Қора денгизда Қозоғистон нефтини ташувчи икки танкер ҳужумга учради
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Украина АҚШ базаларини ҳимоя қилиш учун Яқин Шарққа дрон ва  мутахассислар юборди
Дунё

Украина АҚШ базаларини ҳимоя қилиш учун Яқин Шарққа дрон ва  мутахассислар юборди

ShaxriyorShaxriyor—10 марта 12:380 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Украина Иорданиядаги АҚШ ҳарбий базаларини ҳимоя қилиш учун дронлар ва уларни бошқариш бўйича экспертлар гуруҳини юборди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский The New York Times газетасига берган интервьюсида маʻлум қилди.

Зеленский Қўшма Штатлар 5 март куни шундай ёрдам сўраб мурожаат қилгани ва эртаси куниёқ ёрдам жўнатилганини айтди.

Биз сўровга дарҳол муносабат билдирдик, Мен “ҳа, албатта, биз ўз мутахассисларимизни юборамиз”, деб жавоб бердим, деди Украина президенти.

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши дунё эътиборини Украинадаги урушдан чалғитиши мумкин. Бироқ бу вазият Киев учун ўзининг уруш давомида орттирган тажрибаси ва илғор технологияларини бошқа урушда қўллаш имкониятини ҳам яратди.

Зеленский 8 март куни украиналик мутахассислар ҳали Яқин Шарққа ерга етиб бормагани, тез орада манзилда бўлишини айтди.

More stories

Эстония: Украинада ваҳшийлик содир этганлар учун Европада ўрин йўқ

14 января 10:50

Россия тизими Туркиянинг F-35 дастурига қайтишига тўсиқ бўлмоқда

10 декабря 19:13

Эронга қарши амалиёт фонида АҚШнинг ракета захиралари тугамоқда

3 марта 08:41

АҚШ ва Эрон музокаралари ортидан сулҳ муддати чўзилди

22 апреля 11:14

“Ҳозир тафсилотлар ҳақида гапиришга эрта. Келаси ҳафта мутахассислар жойига бориб вазиятни кўради ва ёрдам беради, чунки улар ёрдам кўрсатиш мақсадида бормоқда. Шундан кейин келгуси қадамлар бўйича ҳаракат қиламиз. Аввало учрашувларнинг дастлабки натижаларини кутиш керак”, деди у.

Украина президенти NYT’га берган интервьюсида Эроннинг биринчи зарбаларидан кейинги кунларда унга Баҳрайн, БАА, Иордания, Кувайт, Қатар ва Саудия Арабистони раҳбарлари ёрдам сўраб мурожаат қилганини айтди.

Зеленский бу давлатларга ёрдам беришни хоҳлашини, бироқ ёрдам ҳажмини доимий равишда Украинанинг эҳтиёжлари билан таққослаш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, Москва билан дўстона муносабатда бўлган Яқин Шарқ давлатларини Владимир Путинга таъсир ўтказишга чақирди.

Мен шундай дедим: “Қулоқ солинг, балки улар россияликлар билан гаплашар ва улар пауза қилар. Бундай ҳолатда, албатта, биз Яқин Шарққа ўзини ҳимоя қилишда ёрдам бера оламиз, деди Зеленский.

Февраль ойида Россия Украина аҳоли пунктларига 5000 га яқин зарба берувчи дронларни учирди, Украина уларнинг қарийб 87 фоизини уриб туширишга муваффақ бўлди.

“Эрондан оммавий равишда олиб келинаётган узоқ масофали дронларга қарши кураш ҳақида Украинадан кўра кўпроқ биладиган ҳеч бир давлат йўқ”, дея таъкидлайди The New York Times.

NYT нашрининг аниқлик киритишича, Эроннинг Shahed дронини ишлаб чиқариш 50 минг долларгача, Патриот ҳаво мудофаа тизими учун тутиб олувчи ракетани ишлаб чиқариш эса 3 миллион долларга тушади, бу эса тахминан 60 баравар қиммат.

“Россия босқинидан кўп ўтмай, Украина Shahed дронларини йўқ қилиш учун баъзан қиммат ракеталардан фойдаланган. Бироқ тез орада бу усул мақсадга мувофиқ эмаслиги аён бўлди”, деб ёзади NYT газетаси.

АҚШдронУкраинаюбордиЯқин Шарқ
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Озарбайжон Эронга 25 тонна гуманитар ёрдам юборди
Жакартада чиқиндихона қулаб, камида 7 киши ҳалок бўлди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа