Skip to content
Trending
8 июня 14:18Олмалиқ ҳокими Нурафшонга ўтказилди 1 декабря 10:42Тошкентда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди 8 января 15:16Икки карра “Олтин тўп” соҳиби Кевин Киганга саратон касаллиги ташҳиси қўйилди 18 ноября 12:28Сергей Шойгуга суиқасднинг олди олинди 8 ноября 11:02Ўзбекистонда 3 баллик зилзила содир бўлди 3 сентября 11:46Сурхондарёда дўконда ёнғин содир бўлди 2 сентября 11:50Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган 24 апреля 13:45Ризо Паҳлавий Берлинда ҳужумга учради 24 февраля 11:14Жиззахда ер сотиш жараёнида пора талаб қилган амалдор ушланди 18 сентября 10:07Тошкент мактабларида ўқувчилар давомати сунъий интеллект орқали назорат қилина бошланди
  Понедельник 26 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Зеленский Россия билан музокараларни қайта бошламоқчи
Дунё

Зеленский Россия билан музокараларни қайта бошламоқчи

ShaxriyorShaxriyor—18 ноября 17:570 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия билан тинчлик музокараларини фаоллаштириш мақсадида Туркияга ташриф буюришини эълон қилди. 

“Эртага Туркияда учрашувлар бўлиб ўтади. Музокараларни фаоллаштиришни тайёрлаяпмиз ва шерикларимизга таклиф этиладиган ишлаб чиқилган ечимларимиз бор. Урушни якунлашни яқинлаштириш Украинанинг биринчи даражали вазифаси. Асирларни алмашиш ва уларни қайтаришни ҳам тиклаш устида ишлаяпмиз”, деб ёзди у бугун, 18 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда.

Шундан кўп ўтмай, Туркиядаги манба “Reuters” агентлигига АҚШнинг махсус вакили Стив Уиткофф 19 ноябрь куни Туркияга ташриф буюришини ва Зеленский билан ўтказиладиган музокараларда иштирок этишини маълум қилди. AFP эса украин манбаларига таяниб, Зеленский Анқарада Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиши ҳақида хабар берди.

Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия томони Киевдан “ҳеч қандай маълумот олмаганини” билдирди. Унга кўра, Зеленский Туркияга келадиган кунларда у ерда Россия вакиллари бўлмайди.

More stories

АҚШ Атлантикада Россия байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уринмоқда

7 января 19:03

Туркияда кўп миллатли НАТО қароргоҳи ташкил этилади

28 марта 12:23

Россияда поезд релсдан чиқиб ағдарилиб кетди 

3 апреля 13:09

Туркияда 6,1 магнитудали зилзила юз берди

28 октября 09:24

Истанбулда Россия–Украина музокаралари

Украинадаги уруш бошланганидан бери Туркия Киев ва Москва ўртасида воситачи бўлишни таклиф қилиб келмоқда. Жорий йил май ойидан бери Россия ва Украина делегациялари Истанбулда бир нечта музокара раундларини ўтказди. Улар давомида асирларни алмашиш бўйича келишувларга эришилди, аммо оташкесим тўғрисида келишувда сезиларли илгарилаш кузатилмади. Охирги алмашув октябрь бошларида амалга оширилиб, Москва ва Киев 185 тадан одамни алмашди.

Украина Россияни урушни тўхтатишни истамасликда айблаб келади. Киевнинг таъкидлашича, Москва доим қабул қилиб бўлмайдиган шартларни қўйиб, ўзга ҳудудларни таклиф этишни ва Киевнинг амалда Россия олдида таслим бўлишини талаб қилган.

Зеленский Европага сафари чоғида Украинага қўллов олишга интилмоқда. Бу Россиянинг Украина энергетика тизимига қилинаётган зарбалари ва мамлакатни қамраб олган коррупция можароси фонида амалга ошмоқда. 18 ноябрь куни у Испания Бош вазири Педро Санчес билан учрашади. Бир кун олдин эса у Франция билан Киевнинг 100 тагача жанговор учоқ ва бошқа техника, жумладан дронлар сотиб олишини кўзда тутувчи келишувни имзолаганди.

Украина музокараларни тўхтатганини эълон қилган эди

11 ноябрь куни Украина Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Кислица Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари прогресс йўқлиги сабабли тўхтатилганини маълум қилган. 

“Диктатура шароитида (Россияда) диктаторни ифода этувчи музокарачилар билан самарали мулоқот олиб бориб бўлмайди. Улар қаттиқ мандатга эга ва уларга буюрилган позицияни ҳимоя қилиши шарт”, деган эди Кислица.

Шу билан бирга, 16 ноябрь куни Киев Россия билан асирлар алмашинувига оид билвосита музокаралар яна бошланганини билдирди. Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МҲМК) котиби Рустам Умаровнинг айтишича, гап “Истанбул келишувлари” доирасида алмашинувни тиклаш ҳақида кетмоқда. Туркия ва БАА бу жараённинг воситачилари бўлган. 

“Яқин кунларда техник маслаҳатлар ўтказилади. Улар барча тартибий ва ташкилий жиҳатларни мустаҳкамлаши керак”, деди Умаров.

ЗеленскиймузокараРоссияТуркия
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

БМТ Трампнинг Ғазо бўйича режасини маъқуллади
Тошкентда вояга етмаган мактаб ўқувчиси жиноят туфайли 3 йилга қамалди
Related posts
Дунё

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10 30
Дунё

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08 50
Дунё

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10 30
Спорт

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби ОФК Чемпионлар лигасида майдонга тушади

26 октября 11:19 30
Дунё

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08 50
Дунё

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38 30
Қизиқарли

Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди

26 октября 09:30 40
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Load more

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби ОФК Чемпионлар лигасида майдонга тушади

26 октября 11:19

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38

Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди

26 октября 09:30

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1964
  • Жамият1888
  • Спорт320
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли31
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа