Skip to content
Trending
3 декабря 12:53Тошкентда Hongqi ва BYD даҳшатли ЙТҲ содир бўлди 22 ноября 11:41Мамдани Трампни “фашист” деб атади – Оқ уйдаги учрашув тафсилотлари 20 декабря 14:14Япониядаги янги боғлардан бирига Самарқанд номи берилади 23 февраля 18:18“Навоий” божхона постидан ноқонуний олтин олиб чиқишга чек қўйилди 9 октября 12:06Олимлар Қуёш тизимидаги тўққизинчи сайёранинг эҳтимолий изларини топди 23 июля 11:19Буюк Британия иммиграция тизимини тўлиқ рақамлаштирди 9 февраля 18:22Ўқитувчиларга миллий ва халқаро сертификатлар учун субсидия ажратилади 13 февраля 15:08Илмий реконструкция: тарихий жасад юзи замонавий технологиялар билан тикланди 21 ноября 10:56Андижонда нарколаборатория ташкил этган шахс қўлга олинди 23 декабря 14:29Қозон–Тошкент рейсида 27 соатлик кечикиш:Centrum Air йўловчилари бир суткадан ортиқ аэропортда қолиб кетди
  Понедельник 26 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Қизиқарли  Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди
Қизиқарли

Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди

ShaxriyorShaxriyor—26 октября 09:300 2
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Буюк Британиядаги Шеффилд университети олимлари ёруғлик таъсирида рангини ўзгартирадиган қадимги Рим шишасининг хусусиятини қайта яратишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Гап Буюк Британия музейида сақланаётган, тахминан 1600 йиллик Ликург қадаҳи ҳақида кетмоқда. У одатий ёруғликда яшил, орқа томондан ёритилганда эса қизил рангда кўринади. Ушбу хусусият асрлар давомида тарихчилар ва шишасоз мутахассисларни ҳайратда қолдириб келган.

Олимлар косанинг бу хусусиятини қайта яратиш учун қадимги шиша рецептидан фойдаланган. Тажриба давомида эритилган шиша таркибига олтин ва кумушнинг нанозаррачалари қўшилган. Шиша 1000 даражадан юқори ҳароратда эритилиб, совитилганда унинг ичида нанокристаллар ҳосил бўлган.

More stories

Олимлар динозаврлар даврида яшаган 80 миллион йиллик денгиз йиртқичини кашф қилди

30 мая 17:47

Хитойлик олимлар коинотдан келган сирли радио сигнални аниқлади

28 сентября 09:55

Олимлар Галапагос яқинида саккизоёқнинг янги турини кашф қилди

26 мая 09:40

Олимлар Коинотнинг илк даврига оид сирли қора туйнукни аниқлади

29 мая 07:23

Тадқиқотчиларнинг айтишича, шиша таркибидаги заррачалар ёруғликнинг айрим рангларини тўсади. Ёруғлик шиша орқали ўтганда қизил ва тўқ сариқ ранглар кўринади, унинг юзасидан қайтганда эса яшил тус пайдо бўлади.Университетнинг кимёвий, материаллар ва биологик муҳандислик мактаби техника ходими доктор Лиза Ҳолландс бу натижага эришиш узоқ ва машаққатли жараён бўлганини айтди.

“Мен учун бу мўъжиза”, деди у.

Тўртинчи асрга мансуб Ликург косаси қадимги юнон афсонасига асосланган нақшлар билан безатилган. Унда шароб худоси Диониснинг шоҳ Ликург устидан ғалабаси тасвирланган. 2022 йилда коса халқаро экспертлар томонидан дунёдаги шишадан ясалган етти мўъжизадан бири сифатида эътироф этилган.

Лондон университети коллежининг археологик материаллар бўйича фахрий профессори Иэн Фристоуннинг таъкидлашича, Шеффилд университети олимлари яратган шиша аввалги тажрибаларга қараганда асл косанинг яшил ва қизил рангларига яқинроқ.

Мутахассиснинг фикрича, шишанинг якуний ранги уни эритиш жараёнидаги шароитларга, жумладан, печ ичидаги жойлашувига боғлиқ бўлган. Бу эса қадимги римликларга бундай рангларни аниқ назорат қилиш осон бўлмаганини кўрсатади.

Лойиҳа доирасида шиша рассоми Эллиот Уокер ҳам қадимги косадан илҳомланган замонавий ҳайкал яратган. Ушбу асар 6–15 ноябрь кунлари Шеффилддаги Милленниум галереясида намойиш этилади, кейинчалик эса Турнер шиша музейида доимий сақланади.

Олимлар ушбу тадқиқот қадимги Рим усталари шиша тайёрлашда қандай усуллардан фойдаланганини яхшироқ тушунишга ёрдам беришини таъкидламоқда.

Буюк БританияОлимларРим шишаси
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди
Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи
Related posts
Кино Олами

Тошкент ва Урганчда XI Европа кинофестивали бўлиб ўтади

19 октября 12:39 60
Қизиқарли

65 ёшли британиялик 1,3 тоннага яқин қовоқ етиштириб, жаҳон рекордини ўрнатди

9 октября 22:45 90
Кино Олами

Paramount Warner Bros. Discovery’ни сотиб олди

7 октября 18:06 100
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38 20
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 50
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 40
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 60
Load more

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38

Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди

26 октября 09:30

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1962
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли31
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа