Skip to content
Trending
1 апреля 12:24Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупция ишида гумонланмоқда 29 ноября 17:32Қашқадарёда 2300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 24 февраля 22:01Италияда эркак хотинини сохта ЙТҲ орқали ўлдирди 15 февраля 17:58БААда рамазон ойида иш вақти қисқартирилиши тасдиқланди 19 марта 15:1572 кг наркотикни Ўзбекистондан Россияга олиб ўтишга уринганлар ушланди 7 января 15:17Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги: 19 мингдан ортиқ фуқарони Умрага ноқонуний юборганлар ушланди 11 марта 11:37“Ташаббусли бюджет”да овоз бериш босқичи бошланди 21 августа 16:36Қизиқчи Шукурулло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлди 15 декабря 14:35Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан вафот этди 26 декабря 20:33Никоҳ ёши ва қариндошлик масалаларига оид қонунчилик кучайтирилмоқда
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Қозон–Тошкент рейсида 27 соатлик кечикиш:Centrum Air йўловчилари бир суткадан ортиқ аэропортда қолиб кетди
Жамият

Қозон–Тошкент рейсида 27 соатлик кечикиш:Centrum Air йўловчилари бир суткадан ортиқ аэропортда қолиб кетди

ShaxriyorShaxriyor—23 декабря 14:290 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Centrum Air авиакомпаниясига тегишли самолётда юзага келган техник носозлик туфайли Қозон–Тошкент йўналиши бўйича учиши керак бўлган рейс 27 соатга кечиктирилди. Оқибатда 200 дан ортиқ йўловчи Қозон халқаро аэропорти ҳудудида қолиб кетди. Бу ҳақда авиакомпания ўзинг расмий Telegram саҳифасида хабар берди.

Қайд этилишича, рейс 21 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 09:30 да амалга оширилиши белгиланган, бироқ техник муаммо сабаб парвоз бир неча бор ортга сурилган. Хусусан, якшанба, 21 декабрь куни рейс вақти камида тўрт марта ўзгартирилган, аввал 10:30 га, кейин 12:00 ва 15:00 га қолдирилган. Охир-оқибат парвоз 22 декабрь кунига кўчирилган.

Кун давомида йўловчиларга аниқ ва барқарор маълумот берилмаган. Дастлаб рейс қолдирилгани эълон қилинган, кейин эса йўловчиларга багажни олиб кетиш ва билет пули 30 кун ичида қайтарилиши мумкинлиги айтилган. Кечга бориб эса самолёт учиши мумкинлиги билдирилган.

More stories

Тошкент вилоятида солиқчи 5 минг доллар пора олганида қўлга тушди

5 ноября 10:12

Тошкентда юқори босимли труба ёрилиб, йўлнинг бир қисми ўпирилди

3 сентября 17:32

Тошкентнинг айрим кўчаларида 3 кун вақти-вақти билан йўллар ёпилади

13 ноября 16:24

Тошкентда кўчада фуқарони калтаклаган шахс ушланди

10 марта 20:57

Centrum Air’нинг Қозон аэропортидаги вакилига кўра, самолёт ғилдирагида техник носозлик аниқланган. Уни алмаштириш кечга қадар давом этган. Кейинчалик экипаж аъзоларининг дам олиши зарурлиги сабаб рейс эрталабга қолдирилган.

Бироқ 22 декабрь куни соат 07:30 га белгиланган рейс ҳам ўз вақтида учмаган. Йўловчилар соат 09:20 да самолёт бортига чиқарилган ва у ерда яна уч соатдан ортиқ вақт кутишга мажбур бўлган. Авиакомпания вакиллари бу ҳолатни Россия томони парвозга рухсат бермаётгани билан изоҳлаган.

Натижада 214 нафар йўловчи 21 декабрь соат 09:00 дан 22 декабрь 12:30 га қадар – жами 27 соатдан ортиқ вақт давомида аэропортда қолиб кетган. Маълумотларга кўра, самолёт 22 декабрь куни тушдан кейин парвоз қилган.

Йўловчиларга 21 декабрь кечқурун меҳмонхона таклиф қилинган. Бироқ кўпчилик бунга рози бўлмаган.

Centrum Air авиакомпанияси Telegram-канали орқали дастлаб рейс “техник сабабларга кўра соат 15:00 га қолдирилгани”ни маълум қилган. Кейинроқ эса Қозон аэропортидаги вазият юзасидан расмий баёнот бериб, йўловчиларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилаётганини билдирган.

Компаниянинг маълум қилишича, йўловчиларга сув ва иссиқ овқат тақдим этилган, 214 нафар йўловчини меҳмонхоналарга жойлаштириш учун аризалар юборилган. Меҳмонхонага жойлашишни истаганлар “Три А” ва “Амакс” меҳмонхоналарига йўналтирилиши айтилган. 

Самолёт ғилдирагини алмаштириш жараёни Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар сабаб қийин кечган ва кўп вақт олган.

Компенсация сифатида авиакомпания йўловчиларга кейинги рейслар учун 25 фоизлик чегирма берувчи промокод, бепул ўриндиқ танлаш ва қўшимча багаж ҳуқуқини таклиф қилган.

Centrum AirаэропортҚозонқолиб кетдирейсТошкент
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россия ҳужуми эҳтимоли фонида Норвегия эвакуация масаласини кўриб чиқмоқда
Disney+ “Уйда ёлғиз” уйини печеньедан қуриб, жаҳон рекордини ўрнатди
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 10
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Load more

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1952
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа