Skip to content
Trending
20 ноября 12:01Эрдўған Киев ва Москвани музокараларни қайта бошлашга чақирди 3 ноября 19:47Шавкат Мирзиёев Қатарга жўнаб кетди 15 ноября 14:48Умримда ҳеч қачон ичмаганман – Трамп 25 февраля 17:30Россияда совуқда йўлда қолиб кетган 5 нафар ўзбекистонлик қутқарилди 22 ноября 11:47Германияда чемпионлик кубоги ўғирлаб кетилди 16 июля 13:59Тошкентдаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлди 25 октября 20:00Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди 15 июля 12:24Бухорода кўпқаватли уйдаги ёнғиндан 3 нафар фуқаро қутқарилди 22 ноября 03:05“Украина ўз тарихидаги энг қийин дамларни бошидан кечирмоқда” — Зеленский 4 февраля 18:15Ўзбекистонда дори-дармонлар нархлари 40–60% га тушади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Тадбиркорга нотўғри ҳисобланган 516 млн сўмлик солиқ ва жарима бекор қилинди
Жамият

Тадбиркорга нотўғри ҳисобланган 516 млн сўмлик солиқ ва жарима бекор қилинди

ShaxriyorShaxriyor—13 февраля 13:450 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Қашқадарё вилоятида Солиқ бошқармасининг тадбиркорга қўллаган ярим миллиард сўмлик солиқ тўлови ҳамда жаримаси бекор қилинди. Тадбиркорга нотўғри солиқ ва жарима қўллаган инспекторнинг ўзи жаримага тортилди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги масъуллари хабар берди.

More stories

Ўзбекистонда солиқдан қочганлар қамоқ жазосига тортилиши мумкин

20 апреля 16:45

Қалбаки ҳужжатлар ортидан 2 млрд сўм ҚҚС олганлар ушланди

8 апреля 09:38

Фарғонада кўп қаватли уй ертўласида акула боқилаётгани аниқланди

4 сентября 15:14

Қорақалпоғистонда янги Солиқ бошқармаси бошлиғи тайинланди

11 марта 11:00

Қайд этилишича, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўбасига мурожаат қилган тадбиркор Солиқ бошқармаси томонидан у раҳбарлик қилаётган МЧЖда солиқ текшируви ўтказилиб, нотўғри солиқ тўлови ҳамда жарима қўлланганини маълум қилган.

Бизнес-омбудсман вакиллари мурожаатни ўрганиб чиқиш чоғида Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси томонидан жамият фаолиятида ўтказилган солиқ аудитида қонун талабларига риоя этилмагани маълум бўлган.

Хусусан президентнинг 2022 йил 13 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари қўпол равишда бузилган. Солиқ аудити якунига кўра, жамиятга 430 миллион 519 минг 200 сўм миқдорида қўшимча солиқ ҳисобланган ҳамда 86 миллион 103 минг 840 сўм молиявий жарима қўлланилган. Бироқ ўрганиш жараёнида мазкур ҳисоб-китоблар нотўғри амалга оширилгани маълум бўлди, деди масъуллар.

​Қўшимча қилинишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, шунингдек, қонунга хилоф равишда текширув ташаббуси билан чиқиш ёки уни ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, давлат солиқ бош инспектори Ш.Қ.га нисбатан вакил девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўбаси томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тикланиши натижасида Қарши туманлараро маъмурий судининг 2026 йил 15 январдаги ҳал қилув қарори билан солиқ органининг қарори ҳақиқий эмас деб топилди. Шу тариқа тадбиркорга нотўғри ҳисобланган жами 516 миллион сўмдан ортиқ солиқ ва жарима бекор қилинди, деди Бизнес-омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги масъули.

бекор қилиндижаримаСолиқтадбиркорҳисобланган
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Швейцарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади
Таиланд хорижликлар учун визасиз бўлиш муддатини қисқартиришни кўриб чиқмоқда
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа