Skip to content
Trending
17 ноября 11:48Тошкентга Германиядан қорадори олиб келган курьер қамалди 19 апреля 23:26Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификат олди 4 декабря 18:54Наманганда Қирғизистондан ноқонуний йўл билан олиб кирилган 1,1 млрд сўмлик олтин савдосига чек қўйилди 17 февраля 21:25Россиядаги ЙТҲда Самарқандлик фуқаролар ҳалок бўлди 24 мая 11:47Саида Мирзиёева Ҳиндистонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди 30 июля 09:56Ўзбекистон Хитойнинг J-10CE қирувчи самолётларини сотиб олиши мумкин 31 марта 18:39Сардор Мамадалиев муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди 27 июля 15:05Наманганда аёлни Дубайга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди 6 ноября 09:32Президент АҚШ сенаторини қабул қилди 8 января 20:58Москва Ғарб қўшинларини Украинада қонуний жанговар нишон деб атади
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Эрдўған Киев ва Москвани музокараларни қайта бошлашга чақирди
Дунё

Эрдўған Киев ва Москвани музокараларни қайта бошлашга чақирди

ShaxriyorShaxriyor—20 ноября 12:010 21
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Москва ва Киевни Истанбулда тўғридан тўғри музокараларга қайтишга чақирди. Кеча, 19 ноябрь куни Анқарада Украина Президенти Владимир Зеленский билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Эрдўған бу музокаралар “урушнинг ҳар икки томон учун ҳалокатли оқибатларини” ҳисобга олган ҳолда жуда муҳим эканини таъкидлади.

Эрдўғаннинг айтишича, у Зеленский билан учрашувда Истанбул жараёнини “прагматик ва натижага қаратилган ёндашув асосида” давом эттириш зарурлигини таъкидлаган. Туркия раҳбарига кўра, бу музокаралар “урушнинг вайронкор оқибатлари ҳар икки тараф учун кучайган бир пайтда дипломатик саъй-ҳаракатларнинг муҳим босқичи” ҳисобланади. Шунингдек, Анқара барча ҳамкорлардан Истанбул жараёнини қайта йўлга қўйиш учун “конструктив ёндашув” кутаётганини билдирди. Эрдўған қўшимча қилиб, Туркия доимо Москва билан тинчлик таклифларини муҳокама қилишга тайёрлигини ва бу жараёнда АҚШ иштирокини қадрлашини айтди.

Пресс-конференцияда Владимир Зеленский Эрдўғаннинг музокаралар ҳақидаги позициясини қўллаб-қувватлади. 

More stories

Туркия Эрон–АҚШ можароси эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда

25 февраля 20:02

Эрон ракетаcи Туркия ҳаво ҳудудига кирди ва уриб туширилди

4 марта 18:41

Туркияда 6,1 магнитудали зилзила юз берди

28 октября 09:24

Зеленский тинчлик музокаралари сабабли Германияга келди

14 декабря 20:08

“Биз Туркия дипломатиясининг кучига, унинг Москвада яхши тушунилишини умид қиламиз”, деди у. 

Батафсил маълумот бермасдан, у Россиянинг Украинага қарши уруши контекстида “кўплаб жараёнлар” жадаллашганини қайд этди. 

“Биз барча фаолият айнан тинчликка, муносиб тинчликка, кафолатланган хавфсизликка қаратилган бўлишини таъминлашга ҳаракат қиляпмиз. Уруш тугаши керак. Тинчликнинг альтернативи йўқ. Россия тушуниши керакки, уруш учун, ўлдиришлар учун ҳеч қандай мукофот бўлмаслиги керак”, деди Украина президенти.

Зеленский, шунингдек, Киев Россия билан асирлар алмашинуви жараёнини тиклаш учун ҳаракат қилаётганини билдирди. 

“Умид қиламизки, йил охиригача алмашинувлар қайта бошланади ва кўплаб асирларни қайтариб оламиз. Туркия бу борада бизга катта ёрдам беряпти”, деди у.

Унинг таъкидлашича, Туркияни “кўнгиллилар коалицияси”га, айниқса денгиз хавфсизлиги билан боғлиқ йўналишга жалб этиш жуда муҳим. 


“Ҳамма Қора денгизда хавфсизлик ахамиятини тушунади. Бундай хавфсизликни фақат Туркия билан биргаликда таъминлаш мумкин”, дея қўшимча қилди Зеленский.

Владимир ЗеленскийИстанбулКиевмузокараТуркияЭрдўған
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Роналду АҚШ президенти Дональд Трампга миннатдорлик билдирди
Россиянинг Украинага “ракета ёмғири” оқибатида 26 киши ҳалок бўлди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа