Skip to content
Trending
6 февраля 13:36Ҳиндистонда ноқонуний кўмир конида портлаш: 18 киши ҳалок бўлди 22 ноября 20:37Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда бразилиялик футболчи Винисиус Жуниор янги шартнома имзолаши мумкин 13 июня 13:30Тошкент вилоятида 344 та қоидабузарлик қилган Spark топилди 6 марта 14:20Эронда АҚШ–Исроил зарбалари қурбонлари 1300 дан ошди 22 февраля 10:56Бектемир Мелиқўзиев Лас-Вегасда ғалаба қозониб, чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди 7 марта 10:41АҚШ Исроилга 12 минг дона ҳаво бомбасини сотади 5 мая 17:26Хитой компанияларга АҚШ санкцияларига бўйсунмасликни буюрди 28 марта 12:23Туркияда кўп миллатли НАТО қароргоҳи ташкил этилади 31 марта 11:21Тошкент метросида аёлга шилқимлик қилган эркак қамалди 8 января 20:52Штайнмайер Трамп давридаги АҚШ ташқи сиёсатини кескин танқид қилди
  Среда 2 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Бир пайтлар бизни ажратган чегаралар дўстлик кўпригига айланди – Мирзиёев
Дунё

Бир пайтлар бизни ажратган чегаралар дўстлик кўпригига айланди – Мирзиёев

ShaxriyorShaxriyor—13 ноября 12:350 27
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Марказий Осиё ўз тараққиётининг янги, тарихий аҳамиятга молик босқичига қадам қўймоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида бўлажак Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 13 ноябрь куни эълон қилинган “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласида сўз боради.

“Бугун биз чинакам бирдамлик босқичига ўтяпмиз. Бизнинг минтақамизда узоқ йиллар давомида илк бор биргаликда олдинга қараб боришимиз учун пойдевор бўлиб хизмат қилаётган ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳурмат муҳити шаклланмоқда.

Бу – ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган жараён эмас, балки умумий тақдири ва биргаликда тараққий этиш салоҳиятини англаб етган мамлакатларимиз етакчиларининг аниқ мақсадга қаратилган саъй-ҳаракатлари ва сиёсий иродаси натижасидир. Айни пайтда бу жараён ўзаро ишонч муҳитида тобора қизғин тус олаётгани Марказий Осиё мамлакатлари халқлари томонидан қўллаб-қувватланаётган минтақавий ҳамкорлик кенг кўламдаги заруратга айланганидан далолатдир”, деб ёзади Президент.

Қайд этилишича, ҳамкорликни минтақавий яқинлашувнинг янги босқичига олиб чиқиш учун давлатлар даражасида шароит яратилган. Эндиликда эришилган келишувларни фуқаролар ва бизнес учун аниқ натижа ва қулайликларга айлантиришдек стратегик вазифа турибди. Марказий Осиё қарорлар шунчаки ҳужжат сифатида эмас, балки минтақа мамлакатларида барқарор ривожланишни таъминлаш ва одамларнинг кундалик ҳаётини яхшилаш учун қабул қилинадиган, имкониятлардан биргаликда фойдаланиладиган умумий маконга айланиши керак.

Билдиришича, нисбатан қисқа муддатда минтақавий ҳамкорлик ва ишончли мулоқотнинг самарали механизмига айланган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари минтақада бўлаётган ўзгаришларнинг ёрқин тимсолидир. Ушбу учрашувлар Марказий Осиёнинг бугунги тараққиёти ва келажагига дахлдор стратегик масалалар бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун асосий мулоқот майдони сифатида шаклланган.

“Бўлажак Тошкент саммити барқарор, ўзаро боғлиқ ва фаровон Марказий Осиёни биргаликда барпо этишда янги муҳим босқични бошлаб беради.

More stories

Трамп Шавкат Мирзиёевни ҳам халқаро Тинчлик кенгаши таъсисчилари сафига таклиф этди

19 января 17:54

Тошкент, Фарғона ва Андижондa 12,5 кг наркотик топилди

8 ноября 18:13

Ўзбекистон Президентининг АҚШга амалий ташрифи якунига етди

7 ноября 12:25

Финландия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

29 октября 13:09

Давлат раҳбарларининг Тошкентдаги учрашуви биз бошлаган йўлнинг давоми сифатида мамлакатларимизнинг ўзаро англашув ва шериклик руҳига содиқлигини тасдиқлаши, минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришда туб бурилиш ясаши керак”, дейилади мақолада.

Президентнинг қайд этишича, жаҳон тартиботининг кенг кўламда трансформацияга учраши, глобал иқтисодиётни парчалашга қаратилган хатарлар, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларнинг кескинлашиб бораётгани саъй-ҳаракатларни бирлаштириш йўлидаги интилишни кучайтирган. Буларнинг барчаси Марказий Осиё давлатларидан янада жипс ва ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилишни тақозо этади. Айнан шунинг учун ҳам бугунги кунда ҳамкорликни мустаҳкамлаш шунчаки сиёсий мақсад эмас, балки стратегик заруратдир. Марказий Осиё барқарорлик ва бунёдкорлик ҳудудига, минтақавий ўзаро боғлиқлик барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганининг намунасига айланди.

Мирзиёев Маслаҳат учрашувлари формати йўлга қўйилган 2017 йил минтақавий ҳамкорлик тарихида туб бурилиш ясаганини ҳам қайд этган. Минтақа етакчилари кўп йиллар мобайнида биринчи марта ташқи воситачиларсиз тизимли ва мунтазам мулоқотни бошлаган. Айнан Маслаҳат учрашувлари доирасидаги мулоқот туфайли эски даврдан қолган бир қатор келишмовчиликларни бартараф этиш ва ишончсизликдан ҳақиқий ҳамкорликка ўтишга эришилгани урғуланган.

“Минтақавий ҳамкорлик борасида бошланган янги босқичнинг энг муҳим ютуқларидан бири — чегара масалалари узил-кесил ҳал этилганидир. Яқин-яқингача имконсиз туюлган бу муаммонинг ечими бугун реал ҳолатга, бир пайтлар бизни ажратиб турган чегаралар эса дўстлик ва ҳамкорлик кўпригига айланди. 2025 йил март ойида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч давлатнинг чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартнома ва Хўжанд декларациясининг имзолангани тарихий аҳамиятга молик ҳодисадир. Буни ҳақли равишда оламшумул воқеа деб аташ мумкин.

Минтақа мамлакатларининг мустақил ривожланиш тарихида илк бор ўзаро чегараларнинг барчаси ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди, ўнлаб йиллар давомида кескинлик манбаи бўлиб келган масалага нуқта қўйилди”, дейилади мақолада.

Президент шу йил октябрь ойида бўлиб ўтган Фарғона тинчлик форуми мамлакатларнинг Фарғона водийсида тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилишининг яққол амалий тасдиғи, Марказий Осиёда кечаётган бунёдкорлик жараёнларининг ифодаси бўлганини урғулади.

“Илгари кескин келишмовчилик ва зиддиятларга сабаб бўлиб келган сув-энергетика соҳасида ҳам принципиал ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини биргаликда амалга ошириш тўғрисидаги битим минтақанинг сув-энергетика ресурсларидан биргаликда фойдаланиш амалиётида янги саҳифа очгани қардошларча ҳамкорликнинг ёрқин далилидир.

Тошкент ва Бишкек ўртасида Чашма булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги келишув оқилона муросага мисол бўла олади”, дейди Мирзиёев.

Мақолада Ўзбекистон ва Тожикистон иштирокида Зарафшон дарёсида Ёвон ва Фондарё ГЭСларини қуриш бўйича ҳамкорлик олдинга силжиётгани, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон ўртасида Баҳри Тожик сув омборини вегетация даврида келишилган тартибда ишлатиш бўйича келишувларга эришилгани таъкидланган. Туркманистон билан ҳукуматлараро битим доирасида Амударё сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича келишувга эришилгани, бу сув ресурсларини биргаликда бошқаришни яхшилаши ҳамда экологик муаммолар хавфини камайтириши урғуланган.

“Буларнинг барчаси ишонч, ўзаро манфаатдорлик ва умумий ресурсларга адолатли ёндашувга асосланган янги ҳамкорлик руҳини шакллантирмоқда. Бундай лойиҳалар аҳолининг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш ва минтақанинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очмоқда.

Шу билан бирга, чегара тартиб-таомиллари ва гуманитар алоқалар соҳасида жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда. 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ID-карталар асосида чегарадан ўтаётгани одамларнинг эркин ҳаракатланиш ҳудудини шакллантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам шундай келишувлар ишлаб чиқилмоқда. Ҳудудлар ўртасидаги алоқалар кенгаймоқда, чегараолди савдо ҳажми ошмоқда, гуманитар ва маданий алоқалар мустаҳкамланмоқда”, дейди Мирзиёев.

Марказий ОсиёМинтақавий ҳамкорликТошкентШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Трамп рекорд даражада 43 кун давом этган “шатдаун”ни якунлади
Самарқандда аёл эрини қамоқдан чиқариш учун алиментни ўзи тўлади
Related posts
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Дунё

АҚШ Венесуэладаги 14 та нефть кони устидан назоратни қўлга киритади

2 сентября 10:53 10
Дунё

Тупак Шакурнинг ўлими: Кўча бандаси етакчиси Дуэйн “Киффи Ди” Дэвис қотилликда айбдор деб топилди

1 сентября 15:47 50
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46 10
Жамият

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44 10
Жамият

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32 10
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Спорт

Ламин Ямаль 2025/26 йилги Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди

2 сентября 12:23 10
Жамият

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

2 сентября 11:50 11
Load more

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26

Ламин Ямаль 2025/26 йилги Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди

2 сентября 12:23

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1813
  • Жамият1758
  • Спорт299
  • Иқтисод147
  • Технология28
  • Қизиқарли25
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонИсроилТрампХитойпораушландиқўлга олиндиСамарқандАндижонФарғонаПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа