Skip to content
Trending
30 апреля 14:20Шавкат Мирзиёев ва Чехия Бош вазири Андрей Бабиш Кенгайтирилган ҳамкорлик декларациясини имзолади 10 октября 11:58Италияда 5 миллион евролик 30 минг шиша вино ўғирлаб кетилди 26 марта 11:34Ўзбекистонда гўшт нархи қимматлашди 20 ноября 21:29Хитой бутун мамлакат аҳолисини АҚШ билан урушга тайёрламоқда — WP 18 мая 19:31Шавкат Мирзиёев Бакуда Сербия президенти Александр Вучич билан учрашди 22 января 18:50Жиззах вилоятида одам савдосига уриниш ҳолати фош этилди 28 марта 19:38Путин йирик бизнес вакиллари билан ёпиқ учрашув ўтказди 22 ноября 12:08Трамп Киевга “тинчлик режаси”ни қабул қилиш учун муҳлат берди 16 марта 09:39Тошкентда автобус ҳайдовчиси гиёҳвандлик воситаси сотаётганда ушланди 27 декабря 23:24Андижонда Ички ишлар ходими пора олаётганда қўлга олинди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Марказий Осиёдан 13 мингга яқин фуқаро Россия армиясида урушда қатнашгани маълум қилинди
Дунё

Марказий Осиёдан 13 мингга яқин фуқаро Россия армиясида урушда қатнашгани маълум қилинди

ShaxriyorShaxriyor—21 апреля 14:510 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Марказий Осиёнинг қарийб 13 минг фуқароси Россия армияси таркибида Украинага қарши урушда иштирок этмоқда ёки иштирок этган. Бу ҳақда мустақил журналист Григорий Пирликнинг “Украина-Марказий Осиё” лойиҳаси хабар берди.

Қайд этилишича, маълумотлар журналистнинг сўровига асосан Россия армияси ҳарбийларининг асирга тушиши масалалари билан шуғулланувчи “Хочу жить” (“Яшашни хоҳлайман”) ташкилоти томонидан тақдим этилган.

More stories

Bloomberg: Россия Эрондан 2,7 миллиард долларлик ракета сотиб олган бўлиши мумкин

13 января 19:09

Польша Россиянинг разведка самолётини тутиб олди

31 октября 09:59

Путин Трамп таклиф қилган тинчлик режасининг учта банди бўйича норози — NBC

3 декабря 10:40

Россия–Эрон молиявий алоқалари: яширин пул жўнатмалари ҳақида маълумот чиқди

7 февраля 12:25

Эълон қилинган маълумотларга кўра, жами 12 666 нафар Марказий Осиё фуқаросининг шахси исм-шарифи билан аниқланган, улардан:

  • 4 853 нафари – Ўзбекистон фуқароси;
  • 3 407 нафари – Тожикистон фуқароси;
  • 2 389 нафари – Қозоғистон фуқароси;
  • 1 439 нафари – Қирғизистон фуқароси;
  • 578 нафари — Туркманистон фуқароси.

Қайд этилишича, 2025 йил давомида “Хочу жить” лойиҳаси Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, Украинага қарши жанг қилишга кетган Ўзбекистон фуқароларининг исм-шарифи келтирилган рўйхатларни икки марта эълон қилган:

  • Май ойида рўйхатдан 1 110 нафар ўзбекистонлик жой олганди.
  • Июль ойида янги рўйхат 902 та фамилияни ўз ичига олган.

Шундай қилиб, ўтган йилнинг июль ойига келиб лойиҳа ихтиёрида Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган 2 012 нафар ўзбекистонлик ҳақида маълумот бўлган. 2025 йилнинг июлидан 2026 йилнинг январигача бўлган давр ичида “Хочу жить” Ўзбекистон паспортига эга яна 2 841 нафар оккупантнинг маълумотларини аниқлаган.

Маълумот учун, “Хочу жить” лойиҳаси Украина Мудофаа вазирлиги ва Бош разведка бошқармаси томонидан ташкил этилган. Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда Украинадаги урушда қатнашган ўнлаб фуқароларга нисбатан айблов ҳукмлари чиқарилди. Маҳкумларга нисбатан нисбатан 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган (Тожикистон уруш қатнашчиларини жиноий жавобгарликка тортмаяпти, ёпиқ Туркманистонда эса бу масала бўйича маълумот йўқ).

Украина томонига кўра, Марказий Осиё давлатлари фуқаролари деярли ҳар доим фақат пиёда қўшинлари сифатида ишлатилади ва улар тўғридан тўғри олдинги чизиқдаги “гўштли ҳужумлар”га юборилади. Шунингдек, марказий осиёлик айрим мигрантлар Россияда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уларни қўрқитиш орқали Россия армияси билан шартнома имзолашга мажбурлаётгани ҳақида бир неча бор шикоят қилган.

Хусусан, 2025 йилда Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин ҳуқуқ-тартибот идоралари Россия паспортини олган 80 мингга яқин мигрантни “тутганини”, улардан 20 мингга яқини Украинага қарши урушга юборилганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, идора ходимлари ИИВ ва Росгвардия билан ҳамкорликда Россия фуқаролигини олган, аммо ҳарбий рўйхатга турмаган хорижликларни аниқлаш учун мунтазам равишда рейдлар ўтказиб келмоқда.

Марказий ОсиёРоссияуруш
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Кореяда юк машинаси намойишчиларни босиб кетди
Қозоғистон Қостанайда АЭС қуриш имкониятини ўрганмоқда
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа