Skip to content
Trending
30 января 14:45Google’даги хатолик доллар курси билан боғлиқ тушунмовчиликка сабаб бўлди 16 ноября 14:50Мирзиёев саммитда қатор ташаббусларни илгари сурди 18 января 21:14Маск OpenAI бўйича йирик молиявий даъво билан судга мурожаат қилди 11 декабря 21:53Россия Google хизматларини блоклаши мумкин 13 марта 16:12Ўзбекистонда алимент тўловчиларга четга чиқиб ишлашга рухсат берилиши мумкин 28 августа 12:31Шавкат Мирзиёев “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этди 27 января 09:58Ўзбекистонда 2025 йилда 267 мингдан ортиқ никоҳ қайд этилди 30 апреля 13:47Самарқандда банк ходими мижозининг кредит пулини ўзлаштириш ҳолати аниқланди 27 октября 19:41Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний гуруч олиб кирилди 11 августа 11:46Тошкентнинг икки туманида газ 4 кунга ўчирилади
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Иқтисод  Кумуш нархи рекорд даражада кўтарилди
Иқтисод

Кумуш нархи рекорд даражада кўтарилди

ShaxriyorShaxriyor—20 декабря 15:180 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Жаҳон бозорларида қимматбаҳо металлар кетма-кет ҳафталик ўсишни намойиш этмоқда. Айниқса, кумуш нархи рекорд даражага кўтарилиб, инвесторлар эътиборини яна бир бор ушбу металлга қаратди. Бу ҳақда “Маrket Screener” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳафта охирига келиб кумуш нархи унцияси учун 67,45 долларга етиб, тарихий рекордни янгилади. Spot кумуш 2,6 фоизга қимматлаб, 67,14 доллар даражасида баҳоланди. Натижада ҳафталик ўсиш 8,4 фоизни ташкил этди. Мутахассислар буни кучли инвестиция талаби ва бозор таклифининг чеклангани билан изоҳламоқда.

More stories

Ўзбекистон аҳолиси банкларга рекорд даражада доллар сотди

23 ноября 22:14

Қурол ишлаб чиқарувчиларнинг даромади рекорд даражада ошди

1 декабря 15:38

Доллар курси кўтарилди

4 декабря 16:31

Олтин ва кумуш жаҳон бозорида рекорд кўрсаткич қайд этди

24 декабря 13:31

Шу билан бирга, олтин нархи ҳам ўсиш суръатини сақлаб қолди. Spot олтин 0,4 фоизга кўтарилиб, унцияси учун 4 347,07 долларни ташкил этди. Ҳафталик ҳисобда эса олтиннинг даромади 1,1 фоизга етди. АҚШ олтин фьючерслари ҳам 0,5 фоизга ўсиб, 4 387,3 долларга баҳоланди.

“US Global Investors” компаниясининг бош трейдери Майкл Матоусекнинг сўзларига кўра, одатда олтин ва кумуш ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлса-да, сўнгги икки ой ичида бозорда етакчиликни айнан кумуш қўлга олган. Бундай ҳолатда инвесторлар қисқа муддатли истиқболда олтинни яна диққат марказига олиб чиқиши мумкин.

Йил бошидан буён кумуш нархи 132 фоизга ошди, бу эса олтиннинг 65 фоизлик ўсишидан деярли икки баробар юқори. “Blue Line Futures” компанияси бош бозор стратеги Филипп Стреибл буни ETF оқимларининг фаоллиги ва чакана инвесторларнинг спекулятив ҳаракатлари билан боғламоқда.

Макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳам қимматбаҳо металлар учун қулай муҳит яратмоқда. Хусусан, АҚШда ноябрь ойида истеъмол нархлари индекси йиллик ҳисобда 2,7 фоизга ошди, бу эса иқтисодчиларнинг 3,1 фоизлик прогнозидан паст бўлди. Бундан ташқари, ишсизлик даражаси 4,6 фоизга кўтарилиб, 2021 йил сентябридан буён энг юқори даражага чиқди.

Мутахассисларнинг фикрича, инфляциянинг секинлашуви ва меҳнат бозоридаги заифлашув Федерал Резервни пул-кредит сиёсатини юмшатишга ундовчи асосий омиллар бўлиб қолмоқда. LSEG маълумотларига кўра, трейдерлар келаси йилда камида икки марта 25 базавий пунктлик фоиз ставкаси пасайтирилишини кутмоқда.

Бошқа қимматбаҳо металлар ҳам ижобий динамикани кўрсатди. Платина нархи 18 декабрь куни 17 йиллик энг юқори даражага яқинлашиб, 19 декабрь куни 3,1 фоизга ўсди ва 1 975,51 долларга етди. Палладий эса қарийб уч йиллик энг юқори кўрсаткичга яқинлашиб, 0,8 фоизга кўтарилди ва 1 709,75 доллар даражасида савдоланди. Ҳар иккала металл ҳам ҳафтани ўсиш билан якунлади.

Умуман олганда, глобал иқтисодий ноаниқлик, Марказий банклар сиёсатига оид кутилаётган қарорлар ва инвестиция талаби қимматбаҳо металларни 2025 йил якунида молиявий бозорлардаги энг қиммат активлардан бирига айлантирмоқда.

даражаКумуш нархикўтарилдирекорд
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Исроилнинг Ғазога ҳужумида 5 бола ҳалок бўлди
Starlink сунъий йўлдошида орбитада носозлик юз берди
Related posts
Иқтисод

Марказий банк сентябрь ойида 8 та тижорат банкига жарима қўллади

13 октября 10:30 40
Иқтисод

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ойда 5,55 млрд долларга камайди

9 октября 11:59 30
Иқтисод

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

16 сентября 13:25 140
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа