Skip to content
Trending
8 января 11:08Венесуэла нефти АҚШ назоратида экспорт қилинади 15 сентября 14:38Хитойда каналар орқали юқадиган янги вирус аниқланди: 328 кишида инфекция далиллари топилди 3 апреля 20:35ППХ ходимига қўл кўтарган эркакнинг подполковник акаси ишдан олинди 5 декабря 09:05Фарғонада 8 минг доллар пора олган “замҳоким” қўлга тушди 26 января 16:16Хаби Лейм ўз брендининг тижорий ҳуқуқларини АҚШ компаниясига топширди 2 ноября 18:38Канада бош вазири Трампдан узр сўради 23 июня 12:18Бугун Ўзбекистон Португалияга қарши ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади 13 января 12:102025 йилда Ўзбекистонда иш жойида 248 нафар ходим ҳалок бўлди 21 января 12:05Ўзбекистонда олтин нархи тарихий рекордни янгилади 15 января 17:57УЕФА 2024/25 мавсуми: Чемпионлар Лигасида энг кўп даромад “ПСЖ”га тўғри келди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилиши мумкин
Жамият

Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилиши мумкин

ShaxriyorShaxriyor—21 ноября 18:150 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни интеллектуал мулк, архив иши ва юридик таълим соҳаларини ислоҳ қилишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Кейинги йилларда интеллектуал мулк соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилгани ва соҳада 51 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, Ўзбекистон 8 та халқаро шартномага қўшилгани, шунингдек, интеллектуал мулк ҳимояси кучайтирилиб, унга оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо қатъийлаштирилгани, жиноий жавобгарлик белгилангани билдирилди.

Божхонада “эх оффиcио” тартиб-таомили киритилиб, контрафакт товарларни йўқ қилиш тартиби жорий этилди, ҳар йили “Контрафакциз ой” ойлиги ўтказилмоқда.

Интеллектуал мулк объектларининг сони 102 мингтадан ошди, хорижда маҳаллий ва Ўзбекистонга кирган хорижий брендлар муҳофазаси кенгайтирилди, Самарқанд нони, Чуст пичоқлари, Марғилон адраси каби 23 та географик кўрсаткич рўйхатдан ўтказилди.

Бу ишлар натижасида мамлакатимиз Глобал инновациялар индексида 14 поғона юқорилаб, 79-ўринга кўтарилди.

Интеллектуал мулк соҳасида режаларТақдимотда соҳани янада ривожлантириш режалари кўриб чиқилди. Жумладан, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Режага кўра, патент ва гувоҳномаларга ўзгартириш киритиш жараёнлари соддалаштирилади, 5 та композит ва 4 та проактив хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Шунингдек, интеллектуал мулкдан фойдаланиш ҳолати Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида инобатга олинадиган тартиб жорий қилинади.

Барча олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида патентлаш, ишлаб чиқаришга киритиш ҳамда тижоратлаштиришга кўмаклашиш марказларини очиш, дастлаб Миллий университетда, кейинчалик яна 4 та олийгоҳда “Интеллектуал мулк объектлари менежменти” йўналишини ташкил этиш кўзда тутилган.

More stories

Ўзбекистонда қурилиши бошланган кўп квартирали уйларга қўшимча қават қўшиш тақиқланади

2 декабря 13:43

Ўзбекистонда энди “кўз шох пардаси” биопротезлари фақат белгиланган шифохоналарда қўлланади

26 ноября 14:46

Шавкат Мирзиёевнинг амакиваччаси Одер жангида 20 дан ортиқ душманни йўқ қилган

8 мая 14:49

Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб беришни режалаштирмоқда

24 апреля 12:59

Ижодкорлар ва мутахассисларни рағбатлантириш мақсадида ҳар йили 5 та номинация бўйича “Энг яхши интеллектуал мулк объектлари” танловини ўтказиш таклиф қилинди.

“Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” махсус кўкрак нишони таъсис этилиб, 26 апрель — Бутунжаҳон интеллектуал мулк кунида топшириб борилиши белгиланди.

Миллий географик кўрсаткичлар тизимини мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди. Етмишга яқин географик кўрсаткични рўйхатдан ўтказиш, Лиссабон тизимига аъзо бўлиш орқали миллий маҳсулотлар қийматини ва экспорт салоҳиятини ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Архив ва “Шажара” ахборот тизимиАрхив ишини модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинар экан, бугунги кунда юртимиз архивларида 16 миллионта ҳужжат тўплами, шу жумладан, 1,3 миллионта алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар сақланаётгани қайд этилди. Бухоро амири қушбегиси маҳкамаси ва Хива хонлиги девонхонаси ҳужжатлари ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” рўйхатига киритилган.

Шу билан бирга, ҳужжатларни рақамлаштириш суръати йилига атиги 2 фоизни ташкил қилмоқда. 2030 йилга қадар архив фондининг рақамлашув даражасини 60 фоизга етказиш, алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатларни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Бунинг учун соҳадаги ахборот тизимларини Ягона миллий архив ахборот тизимига бирлаштириш, ҳужжатларни радиочастотали идентификация (RFID) технологияси орқали ҳисобга олиш ва онлайн кузатиш тизимини жорий этиш, ҳужжатларни таснифлаш ва таниш жараёнига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш режалаштирилган. Туман (шаҳар) архивларининг вазифалари ҳудудий архив бошқармаларига ўтказилади.

“Шажара” ахборот тизимини йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Янги хизмат фойдаланувчиларга ўз шажарасини яратиш, туғилиш, никоҳ ва ўлим ҳақидаги маълумотларни, генетик маълумотлар асосида узоқ қариндошларини излаш имконини яратади.

Юридик таълим йўналишидаги режалар

Тошкент давлат юридик университетида клиник ва дуал таълимни жорий қилиш режалаштирилган. Талабаларнинг амалиёт дарслари улуши 50 фоизга етказилади, фуқаролик, жиноят ва бизнес ҳуқуқи йўналишларида юридик клиникалар ташкил этилади. Замонавий ҳуқуқ талабларидан келиб чиқиб, “Рақамли ҳуқуқ” ва “Корпоратив ҳуқуқ ва бошқарув” каби янги таълим йўналишлари очилади.

Шу билан бирга, “таълим—тадқиқот—амалиёт” занжири асосида факультетларнинг ташкилий тузилмасини янгилаш ва кафедраларни босқичма-босқич шуъбаларга айлантириш, университетнинг профессорлар кенгашини ташкил этиш таклиф этилди.

Тақдимотда қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бу ишлар доирасида аҳамияти ва долзарблигини йўқотган 800 га яқин меъёрий ҳужжатни бекор қилиш, 77 та ҳужжатни қайта кўриб чиқиш, тадбиркорлар учун 15 дан зиёд ортиқча талабларни қисқартириш орқали бизнес юритиш шароитларини енгиллаштириш режалаштирилган. Қонунлар самарадорлигини баҳолаш орқали коллизион норма ва ҳуқуқий бўшлиқлар бартараф этиб борилади.

Президентимиз тақдим этилган янгиланишларни тизимли жорий этиб, муҳокама қилинган соҳаларда самарадорликни, аҳоли ва тадбиркорлар учун қулайликларни янада ошириш зарурлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишганди.

Архивахборот тизимиИнтеллектуалЎзбекистонШавкат МирзиёевШажара
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

“35 йил сабр қилдингиз, яна икки йил сабр қилинг” — Қирғизистон президенти халққа мурожаат қилди
Аттестацияда ноқонуний қурилма ишлатишга уринган 120 нафар педагог четлатилди — ММТВ
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа