Skip to content
Trending
5 ноября 17:24Қорақалпоғистондаги туз конига 200 млн доллар инвестиция киритилади 4 октября 17:16Путин Рамзан Қодировга армия генерали унвонини берди 10 августа 18:44Наманганда нафақага чиқариб бериш учун пул олган Пенсия жамғармаси ходими ушланди 16 марта 15:26Дональд Туск: Польша Евроиттифоқдан чиқиб кетиши мумкин 5 декабря 23:24Башар Асаднинг иттифоқчилари Сурияда қуролли қўзғолон ўтказишга тайёрланмоқда 5 января 10:29Япония КХДР томонидан навбатдаги ракета учирилганини аниқлади 21 апреля 16:59Ўзбекистонда мобиль рақамни бошқа шахс номига онлайн ўтказиш хизмати жорий этилди 12 марта 14:02Тошкентда янги туннельда тиргак девор қисман ўпирилди 17 ноября 20:31Тошкентда ҳарбий парад ўтказилади 12 мая 13:09Трамп Хитойга Илон Маск билан бирга боради
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Россия Украинага 480 та дрон ва 29 та ракета билан ҳужум қилди
Дунё

Россия Украинага 480 та дрон ва 29 та ракета билан ҳужум қилди

ShaxriyorShaxriyor—8 марта 09:010 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россия армияси 7 мартга ўтар кечаси 480 та дрон ва 29 та ракета билан Украина шаҳарларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Ҳаво кучлари хабар берди.

More stories

Европа Иттифоқи 40 та Россия танкерини “қора рўйхат”га киритди

15 декабря 22:06

Россия дрони Украинада йўловчи автобусига зарба берди: 5 киши ҳалок бўлди

16 сентября 13:51

Россияда 33 ёшли Қирғизистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилди

20 мая 15:21

Болгария Россиянинг эски қирувчи самолётларига техник хизмат кўрсатиш учун 55 миллион евро ажратди

13 ноября 23:55

Харьков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, Харьковнинг Киев туманидаги беш қаватли тураржой биноси ракета зарбасига учраган – оқибатда подъездлардан бири бутунлай вайрон бўлган. Унинг маълумотларига кўра, етти киши ҳалок бўлган, улар орасида икки нафар бола (9 ёшли ўғил ва 13 ёшли қиз) ҳамда 65 ёшли аёл бор. Камида 10 киши жароҳатланган, вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда. Украина Бош прокуратураси Россия Харьковга ҳаво орқали учириладиган янги “Изделие 30” қанотли ракетаси билан зарба берган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Аввалроқ Россия ресурслари бу ракета Х-35У кемага қарши ракетаси асосида, ўлчамларини катталаштирган ҳолда яратилгани ҳақида ёзган.

Украина Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати хабарига кўра, беш қаватли уйга ракета тегиши ортидан 300 квадрат метр майдонда ёнғин чиққан. Бундан ташқари, шаҳардаги еттита кўп қаватли уй, автомобиллар, лицей ва бошқа объектларга шикаст етган. Синегубовнинг қўшимча қилишича, Волчанск туманининг Землянки қишлоғида яна бир кекса эркак ҳалок бўлган. Вилоят бўйича тунги ўққа тутишлар оқибатида жами 13 киши, жумладан, уч нафар вояга етмаган бола жабрланган. Украина Президенти Владимир Зеленский РФ Қуролли кучлари комбинациялашган ҳужум давомида Киев, Хмелницкий ва Черновци вилоятларидаги энергия объектларига, Житомир вилоятидаги темирйўлга ҳам ҳужум қилганини билдирган. Шунингдек, Днепр, Запорожье, Винница, Одесса, Полтава, Суми ва Черкасси вилоятларида ҳам вайронагарчиликлар қайд этилган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, Днепропетровск вилоятининг Никопол туманида артиллерия ўқлари оқибатида бир эркак ҳалок бўлган ва бир аёл яраланган. Корхона, 20 та кўп қаватли ва хусусий уйлар ҳамда хўжалик иншоотлари зарар кўрган. Чугуев мэри Галина Минаева шаҳар марказидаги хусусий уйга берилган зарба ва келиб чиққан ёнғин оқибатида икки киши жабрланганини маълум қилди.

“Россия Украинанинг тураржой ва критик инфратузилмасини йўқ қилишга уринишни тўхтатмади, демак [шериклардан] ёрдам давом этиши керак. PURL дастури камида ҳозиргидек фаол ишлаши лозим. Одамларимиз учун кўпроқ ҳимояни кафолатлаш мақсадида Европа Иттифоқи билан фаол ҳамкорликка умид қиламиз”, деб ёзди Зеленский.

УҚК маълумотларига кўра, тунги ҳужум давомида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 19 та ракетани (шу жумладан, 8 та “Искандер-М/С-400” ва 11 та “Калибр”) ҳамда турли типидаги 453 та дронни уриб туширган.

дронРакетаРоссияУкраинаҳужум қилди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Яқин Шарқдан 17 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Индонезия Трамп тузган “Тинчлик кенгаши”дан чиқиш билан таҳдид қилди
Related posts
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 20
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 40
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1960
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа