Skip to content
Trending
17 октября 14:29Хитойда баландлиги 4 метрга яқин гуманоид робот намойиш этилди 6 февраля 17:42Покистон пойтахтидаги масжидда портлаш: қурбонлар бор 11 ноября 18:08АҚШ Ғазо чегарасида йирик ҳарбий база қуришни режалаштирмоқда — ОАВ 29 июля 19:20Шавкат Мирзиёев Остонадаги “Келажак ўйинлари” очилишида иштирок этди 5 декабря 23:10Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан қанча қарз олгани очиқланди 12 августа 17:02Air India учувчиси парвоз вақтида наркотик таъсирида бўлгани аниқланди 5 марта 14:56Қирғизистон Ўзбекистондан олиб кирилаётган 80 мингдан ортиқ кўчатни ортга қайтарди 31 января 13:47Конгода колтан конидаги қулаш оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди 26 ноября 16:29ҲАМАС сиёсий партияга айланмоқчи 24 февраля 13:17Жиззах ва Тошкентда вояга етмаганлар иштирокидаги порноматериаллар тарқатганлар ушланди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Туркиянинг машҳур тарихчиси Илбер Ортайли 78 ёшида вафот этди
Дунё

Туркиянинг машҳур тарихчиси Илбер Ортайли 78 ёшида вафот этди

ShaxriyorShaxriyor—13 марта 21:220 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 13 март куни Туркиянинг машҳур тарихчи профессори, доктор Илбер Ортайли 78 ёшида оғир хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Milliyet” хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Ортайли соғлиқ билан боғлиқ муаммолар сабаб 6 кун давомида интенсив терапия (реанимация) бўлимида даволанган. Соғлиғидаги муаммолар туфайли у бир муддат Коч университети шифохонасининг реанимация бўлимида кузатув остида бўлган. 78 ёшли Ортайлининг аҳволи оғирлашгани сабабли кеча, 12 март куни у сунъий нафас олдириш (интубация) жараёнига олинган.

More stories

Туркиянинг машҳур тарихчиси Илбер Ортайли 78 ёшида вафот этди

13 марта 21:22

Эрдўғон Германия канцлерини изза қилди

31 октября 16:15

Москвада уч нафар қирғизистонлик ис газидан заҳарланиб вафот этди

30 апреля 20:47

Ғазо шимолида навбатдаги қурбонлар: икки бола дрон зарбасида вафот этди

26 января 00:23

Илбер Ортайлининг соғлиғидаги муаммолар аслида ўтган йилнинг январь ойида бошланган. У простата билан боғлиқ муаммо сабаб шифохонага ётқизилган, операциядан сўнг аҳволи яхшиланиб, уйига жавоб берилган. Бироқ бу жараён унинг иммун тизимига таъсир қилган. Шунингдек, олим қандли диабет билан ҳам оғриган. У ҳафтанинг уч кунида диабет бўйича муолажа олиб борган. Простата касаллиги билан бирга диабет ҳам унинг организмига қўшимча юк берган ва танасида жиддий чарчоқ пайдо бўлишига сабаб бўлгани айтилмоқда.

Жорий йил 6 март куни соғлиғи ёмонлашиб, Истанбулдаги Топкапи ҳудудидаги шифохонага олиб борилган. Бу маълумот дастлаб жамоатчиликка ошкор қилинмаган. Кейинчалик бу хабар маълум бўлиб, бутун Туркия аҳолисида хавотир уйғотган.

Илбер Ортайли

У 1947 йил 21 май куни Австриянинг Брегенз шаҳрида қрим-татар оиласида туғилган. Икки ёшида оиласи билан бирга Туркияга кўчиб келган.

Илбер Ортайли 1970 йилда Анқара университетининг Тил ва тарих-география факультети Тарих бўлимини тамомлаган. Шунингдек, Чикаго университетида магистратура босқичини тамомлаган. 1974 йилда “Ислоҳотдан кейин маҳаллий бошқарувлар” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган, 1979 йилда эса “Усмонли империясида немис таъсири” мавзусидаги тадқиқоти билан доцент унвонини олган.

1982 йилда университетларга қўлланган сиёсий чекловларга норозилик билдириб, лавозимидан истеъфо берган ва кейинги йилларда Вена (Австрия), Берлин (Германия), Париж (Франция), Принстон (АҚШ) каби кўплаб шаҳарларда дарс ва илмий маърузалар берган. 1989 йилда Туркияга қайтиб, профессор бўлган ва Анқара университетида Давлат бошқаруви тарихи кафедрасига раҳбарлик қилган. Кейинчалик Галатасарой ва Билкент университетларида фаолият юритган. Вафотидан олдин Истанбул шаҳридаги Галатасарой университетида Турк ҳуқуқи тарихидан, MEF университетида Ҳуқуқ тарихидан дарс берган.

2005-2012 йилларда Топкапи саройи музейи директори сифатида ишлаган. У кўплаб халқаро илмий ташкилотлар аъзоси бўлиб, бир неча тилларни мукаммал билади. 2004 йилда TRT 2 телеканалида бошланган ва кейинчалик TRT Тürk да “Ilber Ortayli ila” номли ҳужжатли дастури олиб борган. NTV каналида “Ilber Ortayli bilan tarih darslari” дастурини тайёрлаган. 2024 йил октябрь ойидан бошлаб TV100 каналида дастур олиб борган.

вафот этдиИлбер ОртайлитарихчиТуркия
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ҳиндистонда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Фарғонада Умра сафари билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа