Skip to content
Trending
12 июня 09:24Жозе Моуриньо яна “Реал Мадрид” бош мураббийига айланди 16 августа 13:10Apple Хитой бозори учун махсус сунъий интеллект моделини яратди 15 июля 13:18Самарқандда банкка бостириб кириб, пул талаб қилган ниқобли шахс қўлга олинди 31 октября 17:05Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашувда қатнашди 20 июня 16:45Роналдиньо 46 ёшида профессионал футболга қайтади 5 ноября 14:23Сирдарёда Isuzu “КамАЗ”га урилиб, бўлиниб кетди 27 февраля 06:50Telegram 1 апрелдан Россияда тўлиқ блокланиши мумкин 22 декабря 09:48Тошкентда адвокат пора талаб қилиб, ўзи қамоққа олинди 6 марта 18:57Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди 3 марта 08:57Трамп кескин огоҳлантирди: Ар-Риёддаги ҳужум жавобсиз қолмайди
  Воскресенье 20 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШда Crocus City терактига алоқадор ИШИД аъзоси Муҳаммад Шарифуллоҳ 20 йилга қамалди
Дунё

АҚШда Crocus City терактига алоқадор ИШИД аъзоси Муҳаммад Шарифуллоҳ 20 йилга қамалди

ShaxriyorShaxriyor—17 сентября 18:570 7
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ суди Афғонистон фуқароси, “Вилояти Хуросон” террорчи гуруҳи аъзоси Муҳаммад Шарифуллоҳни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар бермоқда  АҚШ Адлия вазирлиги.

Шарифуллоҳ террорчилик ташкилотини молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида фитна уюштиришда айбланган. Прокуратура маълумотларига кўра, у бутун дунё бўйлаб ўндан ортиқ терактларда иштирок этган.

Булар қаторида Шарифуллоҳ 2021 йилда Америка қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилаётган пайтда Кобул аэропорти яқинида портлаш уюштиришга ёрдам берган. Бундан ташқари, у 2024 йилда Москва яқинидаги Crocus City Hall’га террористик ҳужум содир этганларга “Калашников” автоматлари ва бошқа қуроллардан қандай фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берган ва улар билан алоқада бўлиб турган.

More stories

АҚШ ва Саудия ўртасида атом ҳамкорлиги масаласи кўриб чиқилмоқда

20 февраля 21:35

“Толибон” вакили: АҚШ Эронга ҳужум қилса, Афғонистон ёрдам беришга тайёр

16 февраля 16:45

АҚШ Mercedes-Benz’ни дизель чиқиндилари учун жазолади

23 декабря 19:39

Эрон мудофаа тизимлари АҚШ дрони MQ-9 Reaper’ни уриб туширди

23 марта 12:35

Теракт ҳақида

Crocus City Hall’даги теракт 2024 йил 22 март куни кечқурун содир бўлди. Бир неча қуролланган киши концерт зали биносига бостириб кириб, оломонни отиб ташлаган, кейин эса бинони ёқиб юборган. Теракт оқибатида 149 киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди, 609 киши тан жароҳати олди.

Ҳужум учун жавобгарликни “Вилояти Хуросон” гуруҳи зиммасига олди. Хусусан, Тожикистоннинг тўрт нафар фуқароси ҳужумни бевосита ижро этишда айбланди — улар айбига иқрор бўлган. Мазкур ҳолатдан кейин Россияда мигрантларга нисбатан рейдлар кучайганди.

Crocus теракти ижрочилари умрбодга қамалди

2026 йил 17 март куни Crocus City Hall’да терактни ижро этишда айбланган Тожикистоннинг тўрт нафар фуқароси умрбодга қамалди. Далержон Мирзоев, Саидакрами Рачабализода, Шамсиддин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзов суд томонидан террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида тайёргарликдан ўтиш, қурол-яроғнинг ноқонуний муомаласи, террорчи ташкилот фаолиятида иштирок этиш ва террорчилик ҳужумини содир этишда айбдор деб топилди.

Иш бўйича яна 11 киши умрбод қамоқ жазосига, айбланувчиларга автомобил ва квартира берган Исроил, Диловар ва Аминчон Исломовлар 19 йил-у 11 ойга, ижрочиларга оқ Reno Logan сотган Алишер Қосимов эса 22 йил-у 10 ойга қамалди.

Умрбодга ҳукм қилинган Ёқубжон Давлатхон Юсуфзода ҳибсхона камерасида ўз жонига қасд қилди. Воқеа “Матросская Тишина” тергов изоляторида содир бўлган. Яна бир судланувчи Жаброил Аушев ҳам ўз жонига қасд қилишга уринган. Бироқ изолятор ходимлари буни ўз вақтида пайқаб, уни қутқариб қолган.

CrocusАҚШИШИДтеракт
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистон Маккага дрон ҳужуми уюштиришга бўлган уринишни қоралади
Ўзбекистон Чехиядан 10 та замонавий Skoda электропоезди харид қилишни режалаштирмоқда
Related posts
Дунё

Шимолий Корея бир кунда денгиз томон иккита ракета учирди

20 сентября 19:29 20
Дунё

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40 30
Дунё

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Шимолий Корея бир кунда денгиз томон иккита ракета учирди

20 сентября 19:29 20
Жамият

Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди

20 сентября 13:45 40
Жамият

Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди

20 сентября 13:43 30
Дунё

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40 30
Дунё

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35 30
Дунё

Мексикада жиноий гуруҳлар аъзолари сони 175 минг кишига етгани айтилди

19 сентября 11:10 60
Load more

Шимолий Корея бир кунда денгиз томон иккита ракета учирди

20 сентября 19:29

Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди

20 сентября 13:45

Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди

20 сентября 13:43

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1873
  • Жамият1824
  • Спорт308
  • Иқтисод149
  • Технология33
  • Қизиқарли27
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонХитойИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа