Ўзбекистонда шаҳар атрофи темир йўл транспорти паркини янгилаш мақсадида Чехиянинг Skoda Transportation компаниясидан 10 та замонавий электропоезд харид қилиш режалаштирилмоқда.
Гап SKODA 25Ev русумидаги электропоездлар ҳақида бормоқда. Улар эскирган ER9E сериясидаги таркибларни алмаштириши кўзда тутилган. Янги поездлар 432 та ўриндиққа мўлжалланган бўлиб, тўрт вагонли ER9E таркибида бу кўрсаткич қарийб 240 тани ташкил этади.
Янги электропоездларда кондиционер тизими, USB портлари, LED ахборот экранлари, видеокузатув ва автоматик ёнғин сигнализацияси бўлади. Ҳаракатланиши чекланган йўловчилар учун махсус жойлар ва ечиб олинадиган пандус ҳам кўзда тутилган.
Поездлар энергия тежамкорлиги билан ҳам ажралиб туради. Рекуператив тормозлаш тизими орқали тормозланиш вақтида ҳосил бўладиган энергиянинг бир қисми контакт тармоғига қайтарилади. Ҳисоб-китобларга кўра, бу электр энергияси сарфини 24–27 фоизга камайтириши мумкин.
Шунингдек, тезроқ тезланиш ва тормозланиш ҳисобига бекатлар сони кўп бўлган йўналишларда сафар вақти 10–15 фоизга қисқариши кутилмоқда. Бу мавжуд инфратузилмани кенг кўламда реконструкция қилмасдан поездлар қатнови частотасини ошириш имконини бериши мумкин.
Янги электропоездларни қуйидаги йўналишларда ишга тушириш режалаштирилмоқда:
- Тошкент—Чирчиқ—Чиноркент;
- Тошкент—Янгийўл—Чиноз—Сирдарё—Гулистон — Янгиер — Ховос—Бекобод;
- Тошкент—Нурафшон—Оҳангарон—Ангрен;
- Тошкент—Келес;
- Қўқон—Поп—Наманган—Андижон—Марғилон (ҳалқа йўналиши);
- Самарқанд—Бухоро;
- Самарқанд—Қарши—Шаҳрисабз.
Янги электропоездларни харид қилиш электр темир йўл транспортини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда 182 километр темир йўлни электрлаштириш ва 151 километр янги темир йўл линияларини қуриш лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқд
