Skip to content
Trending
21 апреля 21:48Учтепадаги оммавий жанжал қатнашчилари ушланди 17 июля 19:33Хитойда дунёдаги илк роботлар ўртасидаги MMA жанги ўтказилди 23 ноября 22:14Ўзбекистон аҳолиси банкларга рекорд даражада доллар сотди 18 ноября 18:03Тошкентда вояга етмаган мактаб ўқувчиси жиноят туфайли 3 йилга қамалди 16 июля 17:14Навоийда терговчи 1000 доллар пора олган вақтида ушланди 8 июня 17:49Украина дрони Қримдаги йўловчи поездига зарба берди 28 июня 20:00Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди 7 сентября 14:19Паркент–Тошкент йўналишида электропоезд қатнови бошланди 11 февраля 11:50Венесуэладан Исроилга нефть етказиб бериш қайта тикланди 1 ноября 11:53Тошкентда йирик халқаро мусиқа фестивали ўтказилади
  Суббота 31 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди
Дунё

Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди

ShaxriyorShaxriyor—31 октября 13:560 5
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Google’нинг сунъий интеллект асосидаги қидирув хизмати компаниянинг реклама даромадига таъсир кўрсатмоқда. Шу сабаб Google’нинг бош компанияси Alphabet’нинг бозор қиймати бир кунда 500 миллиард доллардан зиёд камайди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қайд этилишича, Alphabet жорий йилнинг июль–сентябрь ойларида 127,6 миллиард доллар даромад олган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга кўп. Бироқ компаниянинг реклама йўналишидаги даромади таҳлилчилар кутганидан паст бўлган.

Alphabet бош бизнес директори Филипп Шиндлернинг айтишича, фойдаланувчиларга саволларга суҳбат шаклида жавоб берадиган “AI Mode” функцияси анъанавий қидирув натижалари ёнида жойлаштириладиган рекламалардан тушадиган даромадни камайтирмоқда.

More stories

Албанияда давлат харидларини назорат қилувчи сунъий интеллект пора олганликда айбланмоқда

5 декабря 15:47

Буюк Британияда мия жарроҳлиги операцияси илк бор сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилди

28 августа 20:18

Samsung нархларни кескин оширди

17 ноября 17:05

Starlink Вьетнамда сунъий йўлдош интернет хизматига буюртмалар қабул қилишни бошлади

13 августа 18:06

Шунга қарамай, компания сунъий интеллектга асосланган қидирув тизимини ривожлантириш стратегиясидан мамнун. Google’нинг собиқ реклама бизнеси раҳбари Ким Скоттнинг таъкидлашича, компания ўзининг янги технологияси эски бизнесига зарар етказса ҳам, узоқ муддатли истиқболни кўзлаб ҳаракат қилмоқда.

Alphabet молиявий натижалари эълон қилинганидан кейин компания акциялари 12 фоиздан кўпроқ арзонлашиб, сўнгги олти ойдаги энг паст даражага тушган. Натижада унинг бозор қиймати 3,97 триллион доллардан 3,46 триллион долларгача камайган.

Бу ҳафтада Microsoft ва Amazon ҳам молиявий ҳисоботларини эълон қилди. Ҳар икки компания сунъий интеллект соҳасига катта маблағ йўналтиришда давом этишини билдирган.

Amazon акциялари ҳисоботдан кейин қўшимча савдоларда 6 фоизга тушди. Компания чорак давомида 201 миллиард доллар даромад олган бўлса-да, пул оқими 42 миллиард доллар манфий кўрсаткични қайд этган. Бош директор Энди Жассининг айтишича, компания сунъий интеллект, булутли хизматлар ва ўз чипларини ишлаб чиқариш каби йўналишларда катта имкониятларни кўрмоқда.

Microsoft акциялари эса бир фоиздан камроқ пасайди. Компаниянинг чораклик даромади 19 фоизга ошиб, 92,3 миллиард долларга етган. Унинг булутли хизматлар йўналишидаги даромади 30 фоизга ўсиб, 63 миллиард долларни ташкил қилган.

Microsoft раҳбари Сатья Наделланинг маълум қилишича, Copilot’дан фойдаланиш ҳажми ортиб, кундалик фойдаланувчилар сони бир йил ичида 500 фоизга кўпайган.

“Forrester” таҳлилчиси Трейси Вунинг фикрича, технология компаниялари олдида сунъий интеллектга киритилаётган улкан сармоялар келажакда қанчалик даромад келтириши ҳақидаги савол турибди. Инвесторлар эндиликда нафақат компанияларнинг бугунги молиявий натижаларига, балки ушбу инвестицияларнинг узоқ муддатли самарасига ҳам эътибор қаратмоқда.

Googleрекламасунъий интеллект
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун 200 та таълим гранти ажратишни таклиф қилди
Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди
Related posts
Дунё

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00 30
Дунё

Ҳусийлар Саудия Арабистонига олтита ҳужум уюштирганини маълум қилди

30 октября 14:19 60
Дунё

Binance хакерлик ҳужумига учради: 6 миллиард доллардан ортиқ криптовалюта ўғирлангани хабар қилинди

30 октября 12:27 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00 30
Жамият

Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун 200 та таълим гранти ажратишни таклиф қилди

30 октября 16:18 40
Жамият

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

30 октября 16:10 40
Дунё

Ҳусийлар Саудия Арабистонига олтита ҳужум уюштирганини маълум қилди

30 октября 14:19 60
Дунё

Binance хакерлик ҳужумига учради: 6 миллиард доллардан ортиқ криптовалюта ўғирлангани хабар қилинди

30 октября 12:27 40
Дунё

Хитойлик муҳандис мотоциклда сув устида 40 километр юриб, жаҳон рекордини ўрнатди

29 октября 18:50 60
Load more

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00

Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди

31 октября 13:56

Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун 200 та таълим гранти ажратишни таклиф қилди

30 октября 16:18

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

30 октября 16:10

Ҳусийлар Саудия Арабистонига олтита ҳужум уюштирганини маълум қилди

30 октября 14:19

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1976
  • Жамият1893
  • Спорт323
  • Иқтисод151
  • Технология37
  • Қизиқарли31
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа