Skip to content
Trending
24 марта 21:26Эрон Олий раҳбари АҚШ билан музокараларга рози бўлди 20 мая 15:21Россияда 33 ёшли Қирғизистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилди 1 декабря 10:52Ҳиндистон Россиянинг қирувчи самолётлари ва мудофаа тизимларини сотиб олиши мумкин – ОАВ 20 декабря 01:16“Сув — қурол эмас”: Покистон Ҳиндистон ҳаракатларини қоралади 3 марта 11:18Ароқчи: Эрон ҳужумлари Яқин Шарқ давлатларига эмас, АҚШ базаларига қаратилган 12 июля 17:23Хитой “Starlink” йўлдошларини йўқ қилишга қодир янги қурол ишлаб чиқди 27 декабря 20:59Хорижда қолиб кетган ўзбекистонлик оила Ўзбекистонга қайтарилди 22 сентября 18:16Ўзбекистонда йил бошидан буён уй-жой савдоси 18,4 фоизга ошди 23 апреля 17:55Наманганда икки бош мутахассис 22 минг доллар пора билан ушланди 4 марта 09:41Эрон Европа давлатларини огоҳлантирди: ҳарбий аралашув уруш деб баҳоланади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШда импорт маҳсулотлари орқали кирган зараркунандалар миллиардлаб дарахтни нобуд қилди
Дунё

АҚШда импорт маҳсулотлари орқали кирган зараркунандалар миллиардлаб дарахтни нобуд қилди

ShaxriyorShaxriyor—20 октября 13:220 3
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШга ўсимликлар ва импорт маҳсулотларининг ёғоч қадоқлари орқали кириб келган зараркунанда ҳашаротлар ҳамда касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар миллиардлаб дарахтнинг нобуд бўлишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “The  New York Times” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакатнинг шимоли-шарқий ҳудудлари энг кўп зарар кўрган. Бу ҳудудлар дарахт турларининг хилма-хиллиги ва импорт маҳсулотларининг катта ҳажмда олиб кирилиши билан ажралиб туради. Айрим жойларда ўрмонлар йўқолиб, уларнинг ўрнини тиканли буталар ва чирмашиб ўсувчи ўсимликлар эгаллаган.

Энг катта зарар шумтол дарахтларига етган. 2002 йилда Детройт яқинида шумтолларга зарар етказувчи зумрад рангли қўнғиз аниқланган. Орадан 20 йил ҳам ўтмай, Шимолий Америкада ўсадиган шумтолнинг барча олтита асосий тури йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар қаторига киритилган.

Шунингдек, ширага ўхшаш майда ҳашаротлар цуга номли игнабаргли дарахтларни нобуд қилмоқда. 2012 йилдан буён Япониядан кириб келган микроскопик чувалчанглар бук дарахтларининг баргларига зарар етказмоқда.

More stories

Эрон ва АҚШ ядровий музокараларни қайта бошлаши мумкин

3 февраля 18:37

Трамп ўзини АҚШ тарихидаги “энг буюк” президент деб атади

28 августа 10:59

АҚШ КХДРга қарши санкция киритди

5 ноября 13:48

Хитой АҚШнинг йирик мудофаа гигантларига санкция қўллади

26 декабря 20:16

Претория университетининг ўрмон касалликлари бўйича мутахассиси Бернард Слипперс халқаро савдо зараркунандаларнинг дунё бўйлаб тез тарқалишига сабаб бўлаётганини таъкидлади.

“Савдо орқали биз ҳашаротлар ва микробларни дунё бўйлаб жуда тез тарқатяпмиз. Аслида, бу билан ўзига хос тажриба ўтказяпмиз”, дейди у.

2002 йилда давлатлар халқаро савдода ишлатиладиган ёғоч қадоқларга юқори ҳароратда ишлов бериш ёки уларни махсус газ билан зарарсизлантиришга келишиб олган. Шундан сўнг зараркунандалар билан зарарланган юклар улуши тахминан учдан бир қисмга ёки ярмига камайган. Бироқ олимларнинг таъкидлашича, бу қоидаларга ҳамма жойда ҳам амал қилинмайди.

2011 йилда тадқиқотчилар пўстлоқхўр ва ёғочни кемирувчи ҳашаротлар зарарлаган дарахтларни кесиш, алмаштириш ва даволаш АҚШ маҳаллий ҳокимиятларига йилига қарийб 1,7 миллиард долларга тушишини ҳисоблаб чиққан. Битта дарахтни ҳашаротларга қарши воситалар билан ҳимоялашнинг ўзи ҳам 150 долларга тушиши мумкин.

Шу сабабли олимлар зараркунандаларни йўқ қиладиган бошқа ҳашаротлардан ҳам фойдаланмоқда. Жумладан, Корнелл университети тадқиқотчилари ўрмонларга юз минглаб пашша ва қўнғизларни қўйиб юборган.

Бундан ташқари, зараркунандалардан омон қолган дарахтларни чатиштириш орқали уларга чидамли янги навлар яратиш устида иш олиб борилмоқда.

Халқаро савдо орқали бегона ҳашаротлар ва бошқа организмлар дунёнинг турли ҳудудларига тарқалмоқда. Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази (ECDC) маълумотларига кўра, 2025 йил июнь ойига келиб, Осиё йўлбарс чивини Европа Иттифоқи ва Европа иқтисодий ҳудудидаги 16 мамлакатнинг 369 та ҳудудида доимий тарқалган.

Бу чивин денге иситмаси, чикунгуня ва Зика вирусларини тарқатиши мумкин. Таққослаш учун, 2013 йилда бундай чивинлар 114 та ҳудудда қайд этилган.

АҚШдарахтзараркунандаларимпорт
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Шавкат Мирзиёев Марко Рубио ва Сержио Горга давлат мукофотларини топширди
Комага тушгани ҳақидаги миш-мишлардан сўнг Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа