Skip to content
Trending
23 декабря 12:01Самарқанд вилоятида икки нафар судья лавозимидан озод этилди 26 ноября 09:59Дунё бўйлаб интернет фойдаланувчилари сони 6 миллиарддан ошди 2 марта 08:43Хоманаий ўлими ортидан “Ҳизбуллоҳ” Исроилга зарба берди 6 ноября 18:30Комил Алламжонов АҚШ ҳукуматига ўзбекистонликлар учун 10 йиллик визалар жорий этишни таклиф қилди 24 декабря 09:34Ливия генерали Муҳаммад ал-Ҳаддод Туркияда авиаҳалокатда ҳалок бўлди 4 февраля 18:25Эгей денгизида фожеа: мигрантлар катери ҳалокатга учради 13 ноября 22:29Ўзбекистон темир йўл тармоғининг тўққиз ойдаги соф фойдаси маълум бўлди 18 ноября 00:36Хитой ядровий синов майдончасини тайёрламоқда – ОАВ 14 декабря 18:21Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган йигит ва қиз қўлга олинди 21 марта 13:30Шавкат Мирзиёев иштирокида “Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрами бўлиб ўтди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Қозоғистон Президенти “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Жамият

Қозоғистон Президенти “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди

ShaxriyorShaxriyor—15 ноября 14:010 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 15 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга Ўзбекистон Республикасининг олий давлат мукофоти – “Олий Даражали Дўстлик” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

More stories

Ўзбекистонда божхона органлари томонидан энг кўп аниқланган психотроп модда тури маълум қилинди

23 декабря 19:09

Ўзбекистонда уй-жой, автомобиль олди-сотдисида нақд пулсиз ҳисоб-китоблардан фойдаланилади

10 декабря 17:25

Ўзбекистонда беғараз қон донорлиги миллий ҳаракатга айлантирилади

23 января 11:53

Мирзиёев саммитда қатор ташаббусларни илгари сурди

16 ноября 14:50

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев мукофотни топширар экан, Қозоғистон Республикаси Президентининг икки қардош халқ ўртасида дўстлик, яқин қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги улкан шахсий хизматларини алоҳида қайд этди.

“Сизни, мамлакатимизга катта дўст бўлган ардоқли зотни, Ўзбекистоннинг энг юксак давлат мукофоти – “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тантанали равишда тақдирлаш мен учун катта шарафдир. Бу – кўп миллатли Ўзбекистон халқи томонидан Қозоғистон Республикаси Президентининг улкан хизматларига бўлган самимий ҳурмат ва эътироф ифодасидир. Бизнинг юртимизда Сизни дунёга машҳур, таниқли давлат арбоби ва сиёсий етакчи сифатида яхши билишади. Бугун Сизнинг оқилона раҳбарлигингиз остида Адолатли Қозоғистонни барпо этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Барча соҳаларда улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Қозоғистонликларнинг фаровонлиги изчил ошмоқда ва энг муҳими – уларнинг эртанги кунга бўлган ишончи мустаҳкамланмоқда. Биз яқин дўст ва қўшни сифатида Қозоғистоннинг ютуқларидан чин дилдан хурсандмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки халқ ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги тараққиёт даражасига чиқиб, намунали аҳамият касб этгани таъкидланди. Қайд этилишича, парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар, бизнес, жамоатчилик ва ёшлар фаол ҳамкорлик қилмоқда, маданий ва гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда, савдо айланмаси барқарор ўсиб бормоқда, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва транспорт соҳаларида йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Қосим-Жомарт Тўқаевнинг глобал миқёсда тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, шунингдек, минтақада ишонч, ўзаро ҳамжиҳатлик ва шериклик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.

Қозоғистон Президенти Ўзбекистон раҳбари ва Ўзбекистон халқига бундай юксак мукофот учун миннатдорлик билдирди ҳамда қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва иттифоқчилик руҳидаги муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

“Бу юксак мукофот дўстлик, тинчлик ва ҳурмат ғояларини мужассам этган бўлиб, улар қозоғистонликларнинг қалбига яқин ва ўзбек халқи руҳига мос қадриятлардир. Орденнинг номи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг моҳиятини тўла акс эттиради. Қозоғистон ва Ўзбекистон дўстлиги – бу бебаҳо бойлик бўлиб, биз уни биродар халқларимизнинг фаровонлиги учун эҳтиёткорлик билан асраймиз ва ривожлантирамиз. Ишончим комилки, қўшма ва тинимсиз саъй-ҳаракатларимиз туфайли қозоқ-ўзбек стратегик шерикчилиги ва иттифоқчилиги янги мазмун билан бойиб боради. Буюк Абай ва Навоий дўстлик ғояларини ҳар бири ўзига хос тарзда улуғлаб, бизга бебаҳо васият қолдирган: ишонч халқларни яқин қилади, ўзаро ҳурмат эса уларни кучли қилади. Ана шу насиҳатларга амал қилган ҳолда, биз Ўзбекистон билан дўстона иттифоқимизни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берамиз”, деди Қосим-Жомарт Тўқаев.

ДўстликҚозоғистонорденПрезидентЎзбекистонШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Трамп BBC’дан 5 млрд долларгача компенсация ундирмоқчи
Қушларнинг сайрашини тинглаш ғам-қайғуни самарали бартараф этишга ёрдам беради — тадқиқот
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа