Skip to content
Trending
6 февраля 13:40Москвада генерал Владимир Алексеевга суиқасд уюштирилди 11 ноября 18:03“Барселона” “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх учун 50 млн евро таклиф қилмоқчи 12 июня 14:28Тошкентда 34 килограмм наркотик билан ҳаракатланган шахслар қўлга олинди 20 июня 16:39Истанбулда метро поезди рельсдан чиқиб кетди 10 декабря 17:03Ямаль Чемпионлар Лигасида Мбаппенинг рекордини янгилади 12 марта 12:58Эрон президенти урушни тугатиш шартларини эълон қилди 4 ноября 12:29Украинада қулликда сақланган 19 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди 9 июня 17:27Ўзбекистонда Суриядаги террорчиларни молиялаштирган шахслар қўлга олинди 2 декабря 13:55Рим папаси Лев ХИВ Фаластин давлатини тан олиш кераклигини айтди 9 июня 10:18Шавкат Мирзиёев Филиппин Президентига ҳамдардлик билдирди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Иқтисод  Ўзбекистон темир йўл тармоғининг тўққиз ойдаги соф фойдаси маълум бўлди
Иқтисод

Ўзбекистон темир йўл тармоғининг тўққиз ойдаги соф фойдаси маълум бўлди

ShaxriyorShaxriyor—13 ноября 22:290 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Шавкат Мирзиёевга темир йўл соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йиллар учун режалар тақдимот қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, темир йўл тармоғида бошланган трансформация жараёнлари ўзининг ижобий натижаларини бера бошлади. Ўтган йилни тармоқ илк бор соф фойда билан якунлади, жорий йилнинг биринчи тўққиз ойида соф фойда 1 триллион сўмдан ошди. Транзит ва йўловчи ташиш, экспорт ва инвестиция ҳажмлари ўсиб бормоқда.

Тақдимотда бу натижалар билан чекланмай, аҳоли сони ва иқтисодиёт ўсишига мос равишда темир йўл транспорти хизматларининг сифати ҳамда қамровини кенгайтириш, тармоқда харажатларни қисқартиришни давом эттириш зарурлиги таъкидланди. Хусусан, транспорт ҳисобидан бошлаб, ҳаракат оқимигача бўлган барча босқичларда сунъий интеллект асосида назорат ўрнатиш орқали харажатларни таҳлил қилиш, йўл қўйилаётган йўқотишларни аниқлаш ва шу асосда таннархни 20 фоизга камайтириш мумкинлиги қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

2026-2030-йилларда йўловчи ва юк ташиш ҳажмини камида икки баробарга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Буни таъминлаш учун 151 километр янги темир йўл қуриш, 182 километр масофадаги йўлларни электрлаштириш, шунингдек, 27 та мавжуд станция ва 1 минг километр йўлни модернизация қилиш режалари ҳақида маълумот берилди.

More stories

Самарқандда Шавкат Мирзиёев ва Словакия президенти ўртасида музокара бўлиб ўтди

30 октября 16:28

Ўзбекистонга 9 ойда 3 миллиондан ортиқ телефон импорт қилинди

11 ноября 12:13

Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасидаги стартапларга 1 млрд доллар хорижий инвестиция жалб қилинади

28 ноября 19:52

Ўзбекистон “Свалбард Бутунжаҳон уруғ сақлаш омбори”га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

31 октября 10:22

Жумладан, Нурафшон – Пскент – Бўка – Бекобод – Боёвут – Янгиер ва Ховос – Даштобод йўналишларида электрлаштирилган янги темир йўллар қурилади. Қумқўрғон – Қудуқли, Самарқанд – Ургут ва Байтқўрғон – Паркент йўлларини электрлаштириш, Тошкент – Самарқанд, Тўқимачи – Ангрен ва Ангрен – Поп йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш режалаштирилган.

Республика бўйлаб шаҳарлар атрофида қатнайдиган поездлар ҳаракатини фаоллаштириш мақсадида мавжуд 40 та йўналишга қўшимча яна 15 та янги йўналиш очиш таклиф қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хусусан, Тошкент – Нурафшон – Оҳангарон – Ангрен, Навоий – Зарафшон – Учқудуқ, Қўқон – Наманган – Андижон – Марғилон, Термиз – Қумқўрғон – Бойсун – Дарбанд, Нукус – Шовот – Урганч – Хива, Жиззах – Дўстлик – Айдар-Арнасой кўли, Қарши – Шаҳрисабз каби йўналишларда шаҳар атрофи қатновларини йўлга қўйиш орқали аҳолининг кундалик сафарлари учун қулай шароит яратилиши қайд этилди.

Йиғилишда юқори тезликда ҳаракатланувчи тармоқни кенгайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Узунлиги 102 километрлик Навоий – Бухоро темир йўл линиясини фойдаланишга киритишни жадаллаштириш топширилди. Бу йўлнинг ишга тушиши юк ва йўловчи ташишда вақт ва харажатларни сезиларли қисқартиришга хизмат қилиши таъкидланди. Келгуси йилларда янги очиладиган йўналишлар ва қурилаётган йўллар учун локомотив ва вагонлар паркини кенгайтириш бўйича ҳам режалар баён этилди.

Жумладан, Хитойдан 38 та магистрал локомотив, 50 та манёврли ва гибрид манёврли локомотив харид қилиш назарда тутилган. Кореянинг “Hyundai Rotem” компанияси билан ҳамкорликда 6 та юқори тезликдаги электропоезд олиб келиб, улардан биринчисини келгуси йилда Тошкент – Урганч – Хива йўналишида қатновга қўйиш топширилди. Бу орқали йўналишда йўл вақти ҳозирги 14 соатдан 7,5 соатгача қисқариши кутилмоқда.

Шунингдек, мамлакатда 250 та замонавий йўловчи вагонларини қуриш, шаҳарлараро қатнайдиган 23 та электр поездини харид қилиш орқали йўловчиларга шароитлар кенгайтирилади. 10 мингта юк вагонларини қуриш, 6 мингдан зиёдини тиклаш ҳамда 12 та электровозни капитал таъмирдан чиқариш вазифалари белгилаб олинди.

Темир йўл соҳасида хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш зарурлиги ҳам кўрсатиб ўтилди. Йиғилишда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўл қурилиши бўйича амалий ишларнинг бориши ҳам кўриб чиқилди. Президент мазкур йўлнинг Марказий Осиёда транспорт боғлиқлигини ошириш ва мамлакатимизнинг транзит салоҳиятини янада мустаҳкамлашдаги стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, қурилиш ишларининг сифатини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Йиғилиш якунида темир йўл тармоғини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан кенг фойдаланиб, харажатларни мақбуллаштириш, шунингдек, соҳада йўловчилар ҳамда бизнес учун янада қулай, хавфсиз ва ишончли муҳит яратиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

иқтисодиётсоф фойдасунъий интеллекттемир йўлтранспорттрансформацияЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Фарғонадаги тинтувларда 16,2 кг қорадори топилди
Россиялик хакер АҚШ сўрови билан Тайландда қўлга олинди
Related posts
Иқтисод

Марказий банк сентябрь ойида 8 та тижорат банкига жарима қўллади

13 октября 10:30 40
Иқтисод

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ойда 5,55 млрд долларга камайди

9 октября 11:59 30
Иқтисод

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

16 сентября 13:25 140
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа