Skip to content
Trending
2 июня 10:19Навоий шаҳридаги 9 қаватли уйда йирик ёнғин содир бўлди 13 декабря 16:22Америкалик актёр Питер Грин 60 ёшида вафот этди 19 января 19:17Туркия ва Сурия раҳбарлари терроризмга қарши курашни муҳокама қилди 29 апреля 13:27Қамчибек Ташиевга давлат тўнтаришига уриниш айби қўйилди 7 ноября 11:28“Реал Мадрид” “Бавария” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда 20 июня 16:45Роналдиньо 46 ёшида профессионал футболга қайтади 10 марта 10:45Чироқчи тумани прокурори Қарши тумани ҳокими бўлди 31 октября 15:56Ноябрнинг илк кунида баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади 28 сентября 10:00Тошкент вилоятида зилзила қайд этилди 17 января 12:43Ўзбекистонда 2025 йилда автомобиль бозори ижобий ўсишни сақлаб қолди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистонда беғараз қон донорлиги миллий ҳаракатга айлантирилади
Жамият

Ўзбекистонда беғараз қон донорлиги миллий ҳаракатга айлантирилади

ShaxriyorShaxriyor—23 января 11:530 9
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистонда 2026-йилдан беғараз қон донорлиги ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ҳар ой “Бирга ҳаётни сақлаймиз” миллий донорлик акцияси ўтказилади. Бу ҳақда “2026–2030-йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.

Мазкур акция доирасида ҳар ойнинг 1 ҳафтаси мобайнида – қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида, ҳар ойнинг 3 ҳафтаси мобайнида – таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларда қон донорлиги ташкил этилади. Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимига кирувчи вазирлик, идора ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида ҳар йили 1 маротаба донорлик кунлари ўтказилади. Меҳнат жамоаларида донорлик кунларини ўтказиш йўлга қўйилади.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий ҳамда олий таълим ташкилотларида донорлик бўйича маънавий-маърифий тадбир ва учрашувлар ташкил этилади.

More stories

Ўзбекистонда илк бор ноёб кўршапалак тури аниқланди

14 октября 15:54

Самарқандда ЮНEСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади

29 октября 18:53

Global Firepower рейтингида Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчи бўлди

23 января 16:40

Ўзбекистон Афғонистон билан ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин

11 марта 17:34

Шунингдек, туғруқда тиббий ёрдам кўрсатувчи ҳар бир муассасада қон ва унинг таркибий қисмлари шошилинч захираси ташкил этилиши ҳамда уни қон ва унинг таркибий қисмлари, жумладан, плазма ва эритроситар масса захираси билан таъминланиши белгиланди.

“Қарорга кўра,  2026 йил 1 октябрдан қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бўйича барча техник ва тиббий жараёнларни тартибга солувчи стандарт операцион жараёнлар ҳамда хавфсизлик баённомалари жорий қилинади.

“Эҳтиёж – қайта ишлаш – етказиш” занжири доирасида бизнес жараёнларини бошқариш тизими жорий этилади. Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотларини мажбурий тартибда икки босқичли скрининг текширувидан ўтказиш тизими йўлга қўйилади.

2027 йил 1 мартдан “Қон маҳсулотлари электрон ҳисобини юритиш” ахборот тизими жорий этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 2026—2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишганида Ўзбекистонда қон билан ишлаш хизматини молиялаштириш учун 2026-йилда 308 миллиард сўм, 2026—2030-йилларда эса соҳани такомиллаштиришга жами 1,75 триллион сўм назарда тутилгани маълум қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида ҳар минг нафар аҳолига қон топширишларнинг (донациялар) сонини 10 тадан 30 тагача ошириш, жами донацияларнинг сонини 1 миллионтагача кўпайтириш орқали тайёрланадиган қон захирасини 150 минг литрдан 450 минг литрга етказиш, беғараз қон донорларининг сонини 300 минг нафардан 900 минг нафарга етказиш мақсад қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 2023 йил 130,6 тонна, 2024 йил 148 тонна ва ўтган 2025-йилда 153 тонна сифатли қон тайёрланган. Ўзбекистонда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган, вазни 50 килограммдан юқори, гемоглобин миқдори эркакларда 128, аёлларда эса 120 бўлган ҳар бир шахс донор бўлиши мумкин. Йилига ҳар бир шахс 4-марта қон топшириш имконига эга. Ҳар бир топширилган қоннинг максимал миқдори 450 миллилитрдан иборат бўлиши керак.

Мамлакатда “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, пул мукофоти миқдори БҲМнинг 15 баравари (6 млн 180 минг сўм) этиб белгиланган.

донорМиллийЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Фарғона вилоятида йирик миқдорда кучли таъсир қилувчи дори контрабандаси фош этилди
Каземиро 2026 йил ёзида “Манчестер Юнайтед”ни тарк этишини эълон қилди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 20
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа