Skip to content
Trending
2 декабря 10:35“Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши космосга учирилади 14 марта 11:43“Hanzala” хакерлари Исроил таҳлилчиси Раз Зиммтни нишонга олди 22 мая 13:10АҚШ Украинага Hawk ҳаво мудофаа тизимлари учун ускуналар сотилишини маъқуллади 15 июня 15:53Самарқандда Damas юк автомобилига бориб урилди 1 ноября 21:00Жанубий Корея президенти Хитойдан КХДР билан муносабатларни яхшилашда ёрдам сўради 15 февраля 17:58БААда рамазон ойида иш вақти қисқартирилиши тасдиқланди 22 декабря 12:39Фалаж бўлган ҳолда космосга учган илк инсон — Бентҳаус тарихи 19 ноября 13:04АҚШда олтин унитаз 12 млн долларга сотилди 19 января 13:41Le Monde: Макрон АҚШ божларига қарши қатъий жавоб талаб қилмоқда 2 февраля 11:09АҚШ Яқин Шарққа қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини жойлаштирмоқда
  Понедельник 26 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Технология  СИ бир асрлик математик муаммога ечим топди — OpenAI
Технология

СИ бир асрлик математик муаммога ечим топди — OpenAI

ShaxriyorShaxriyor—9 сентября 09:510 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

OpenAI компанияси деярли бир аср давомида математикларни қийнаб келган Навье–Стокс масаласини сунъий интеллект ёрдамида ҳал қилганини маълум қилди. Бу ҳақда OpenAI хабар берди.

Навье–Стокс масаласи математикадаги энг мураккаб ечилмаган масалалардан бири бўлиб, Clay Mathematics Institute томонидан белгиланган 7 та “Минг йиллик муаммоси” қаторига киради. Уларнинг ҳар бирини тўлиқ ҳал қилган тадқиқотчи учун 1 миллион долларлик мукофот белгиланган.

OpenAI маълум қилишича, масалани ҳал қилиш учун компаниянинг энг сўнгги GPT-6 Astra моделига қараганда кучлироқ ички сунъий интеллект тизимидан фойдаланилган. Бир вақтнинг ўзида қарийб 10 мингта мустақил ишлайдиган СИ агенти масала устида ишлаган ва ечимга 88 соат ичида эришилган.

Компания тадқиқотчиси Себастьен Бюбек Навье–Стокс масаласининг ечимини сўнгги бир йил давомида сунъий интеллект имкониятлари ривожининг “ажойиб якуни” деб атаган. OpenAI маълумотларига кўра, ечимни текширишга GPT-6 Astra моделига тахминан 17 соат керак бўлган.

Навье–Стокс тенгламалари ҳаво ва сув каби суюқликлар ҳаракатини тасвирлашда қўлланади. Масала ушбу тенгламалар муайян шароитларда барқарорлигини йўқотиб, ечимлар “портлаб кетиши”, яъни суюқлик тезлиги назарий жиҳатдан чексиз қийматга етиши мумкинми, деган саволни ўрганади. OpenAI тақдим этган исботга кўра, бундай ҳолат юзага келиши мумкин.

More stories

Toyota болалар учун ўзюрар электромобиль тақдим этди

4 ноября 17:20

Сунъий интеллект Ер ядроси-мантия чегарасида олтита сирли зонани кашф этди

9 сентября 11:08

Ўзбекистон делегацияси БАА билан сунъий интеллект бўйича янги ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

24 октября 16:53

Google Ер орбитасида сунъий интеллект серверларини жойлаштирмоқчи

5 ноября 18:42

Бироқ компаниянинг баёноти олимлар ўртасида баҳсларга сабаб бўлди. Нью-Йорк университети профессори, математик Тристан Бакмастер OpenAI ўз тадқиқоти ҳақида хабар топганидан кейин Навье–Стокс масаласи устидаги ишини тезлаштирганини билдирди.

Бакмастер ва Anthropic компаниясида ишлайдиган бошқа тадқиқотчи ҳам мазкур масала бўйича ўз натижаларини эълон қилиш арафасида бўлган. Улар олиб бораётган ишларнинг бир қисми OpenAI серверларидаги Codex моделида сақлангани сабабли Бакмастер маълумотлардан фойдаланилган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Шу билан бирга, олим бу ҳолат бўйича OpenAI’ни айбламаганини таъкидлаган. 

“Мен уларнинг модели нима қилганини ёки қандай ишлаганини билмайман. Маълумотларимиздан фойдаланилган-қилинмаганини ҳам билмайман. Ҳеч кимни ҳеч нарсада айбламаяпман”, деган у.

OpenAI эса математика бўйича иш олиб борган тадқиқотчиларнинг материалларидан фойдаланилгани ёки компания серверларидаги маълумотларга кирилганини рад этди. Бюбек компания бошқа олимларнинг ишларидан фойдаланмаганини маълум қилди.

Бироқ OpenAI ўз баёнотида тадқиқотчиларнинг маҳсулотларидан фойдаланиши моделларни такомиллаштиришга қандайдир тарзда ҳисса қўшган бўлишини тўлиқ истисно қилиб бўлмаслигини ҳам билдирган.

Компаниянинг айтишича, Навье–Стокс масаласи устида ишлашга бошқа “Минг йиллик муаммолари”дан иккитаси ечилгани ҳақида тарқалган хабарлар туртки бўлган. OpenAI ушбу иш орқали сунъий интеллект илмий тадқиқотларни қай даражада тезлаштириши мумкинлигини кўрсатишни мақсад қилган.

Математика соҳасида сунъий интеллектнинг имкониятлари сўнгги вақтларда сезиларли даражада кенгаймоқда. OpenAI май ойида қарийб 80 йил аввал илгари сурилган яна бир математик муаммо бўйича натижага эришганини билдирган, Google DeepMind эса ўз моделлари халқаро математика олимпиадаси даражасидаги масалаларни еча олишини намойиш қилган.

Навье–Стокс масаласини ҳал қилган математик 1 миллион доллар мукофот олиши мумкин. Бироқ OpenAI ушбу мукофот учун даъво қилмаслигини маълум қилган. 

OpenAIматематик муаммосунъий интеллект
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ҳусийлар Саудиянинг 4 та шаҳрига ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
Тошкентда тез ёрдамга йўл бермаган BYD ҳайдовчиси жазоланди
Related posts
Технология

Tesla сальто отадиган ғайриоддий электр спорткарини намойиш этди

16 октября 12:42 70
Технология

Австрия ва Хитой олимлари илк бор ядровий соатларни яратди

9 октября 15:40 50
Технология

Хитойда роботлар робот ясайдиган дунёдаги илк завод ишга тушди

16 сентября 20:27 120
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 50
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 60
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Load more

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1961
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа