Skip to content
Trending
27 ноября 14:15“Ливерпуль” 71 йил олдинги антирекордини қайд этди 26 декабря 09:33Польша қирувчилари Болтиқ денгизида Россия разведка самолётини тутиб олди 30 апреля 15:23Украина дронлари Россиядаги йирик портловчи моддалар заводига ҳужум қилди 3 июля 19:23Ҳиндистондан юборилган 1,8 кг “Прегабалин”ни олаётган шахс қўлга тушди 14 ноября 12:07Биткоин нархи 99 минг доллардан тушди 29 июля 19:20Шавкат Мирзиёев Остонадаги “Келажак ўйинлари” очилишида иштирок этди 17 ноября 17:08Навоийда «сохта» ички ишлар ходими ушланди 10 июня 19:07Белфастдаги пичоқли ҳужумдан кейин Британияда халқ мигрантларга қарши бош кўтарди 5 января 05:03Тайсон Фьюри 2026 йилда рингга қайтишини эълон қилди 26 марта 18:02АҚШ маъмурияти нефть нархи 200 долларга чиқса иқтисодиёт қандай бўлишини ўрганмоқда
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистон Embraer’дан C-390 Millennium самолётларини харид қилади
Жамият

Ўзбекистон Embraer’дан C-390 Millennium самолётларини харид қилади

ShaxriyorShaxriyor—3 февраля 20:250 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

2024-йилнинг декабрь ойида номи ошкор этилмаган мижоз Бразилиянинг Embraer компаниясидан бир жуфт C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётларини сотиб олиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Жорий йилнинг 3 февраль куни Сингапурда ўтган авиашоуда компания буюртмачи Ўзбекистон эканини расман маълум қилди. Бу мамлакатни минтақанинг ушбу ҳаво кемасидан фойдаланадиган илк операторга айлантиради.

More stories

Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташрифини якунлади

17 ноября 17:13

28 февраль куни Ўзбекистонда 6 сайёра паради кузатилади

26 февраля 13:24

Ўзбекистон Афғонистонга 290 тоннадан зиёд инсонпарварлик ёрдами юборди

18 марта 16:46

“Биз доимо ўзгача ҳис-туйғу билан қардош Ўзбекистонга ташриф буюрамиз” — Садир Жапаров

16 ноября 18:01

Компания маълумотига кўра, Ўзбекистон қуролли кучлари C-390 самолётларидан асосан ҳарбий-транспорт ва гуманитар миссияларда фойдаланади. Бу эса шахсий таркиб, техника ва инсонпарварлик юкларини узоқ масофаларга олиб бориш салоҳиятини мустаҳкамлайди. Шунингдек, мамлакатга эскириб бораётган Ил-76 Илюшин самолётлари паркини янгилаш имконини беради.

“Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари транспорт имкониятларини модернизация қилаётган бир пайтда, биз уларни C-390 Millennium операторлари сафига расман қабул қилдик. Марказий Осиёнинг етакчи мамлакатларидан бири бизнинг самолётни танлаганидан фахрланамиз ва ҳамкорлик алоқаларни келгусида ҳам давом эттирамиз”, деди компания президенти ва бош ижрочи директори Боско да Коста Жуниор.

​Самолёт ҳақида

C-390 Millennium икки двигательли ҳарбий-транспорт самолёти бўлиб, асосан, юк ва шахсий таркибни ташиш, тиббий эвакуация ҳамда десант амалиётларида фойдаланилади. Бундан ташқари, уни ўрмон ёнғинларини ўчириш каби миссияларда ҳам қўлласа бўлади.

Самолётни ишлаб чиқариш 2018-йили бошланган бўлиб, ҳар бири, тахминан, 50-55 млн доллар туради. Ҳаво кемасини уч кишилик экипаж бошқаради. Максимал учиш оғирлиги 87 тоннани, максимал парвоз масофаси эса 6200 кмни ташкил қилади. Ишлаб чиқарувчига кўра, у асфалтланмаган учиш-қўниш йўлагидан ҳам ҳавога кўтарила олади. Бу самолётни ҳарбий ва фуқаровий ёрдам миссиялари учун мослашувчан платформага айлантиради.

C-390 Millennium операторлари орасида Ўзбекистондан ташқари Бразилия, Португалия, Венгрия, Жанубий Корея, Нидерландия, Австрия, Чехия, Швеция, Словакия ва Литва каби давлатлар бор. Ҳозирча буюртма қачон амалга оширилиши ҳақида маълумот йўқ.

БразилияСамолётЎзбекистонхарид қиладиҳарбий-транспорт
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

2025 йилги “Олтин тўп” учун даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”га қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа