Skip to content
Trending
25 ноября 11:55Россия Европа таклиф қилган тинчлик режасини рад этди 19 ноября 16:38Марказий тергов ҳибсхонасида қанча одам сақланаётгани айтилди — ИИВ 22 июля 10:30Интерпол қидирувидаги фирибгар Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди 7 января 10:58Ҳабиб Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди  23 апреля 18:43Учтепада дефектолог болага жисмоний тазйиқ ўтказди  12 июня 09:57Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл 30 йилга қамалди 3 ноября 10:55Украинага қарши жанг қилган икки нафар Шимолий Корея аскари уларни Жанубий Кореяга юборишларини сўради 22 декабря 14:24Франция мудофаа қудратини оширади: янги атом авиаташувчи қурилади 4 декабря 09:52Қозоғистон Россия нефтининг Хитойга транзитини тўхтатиши мумкин 6 ноября 09:50Ўзбекистонда 150 мингга яқин фуқаро ўзига кредит таъқиқини қўйди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистондаги биринчи пулли йўл нархи маълум бўлди
Жамият

Ўзбекистондаги биринчи пулли йўл нархи маълум бўлди

ShaxriyorShaxriyor—20 августа 19:390 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Тошкентда ҳарбий парад ўтказилади

17 ноября 20:31

Ўзбекистон Чехиядан 10 та замонавий Skoda электропоезди харид қилишни режалаштирмоқда

17 сентября 19:13

Ўзбекистонда беғараз қон донорлиги миллий ҳаракатга айлантирилади

23 января 11:53

Ўзбекистонда 1,5 миллион USDT айлантирган жиноий гуруҳ фош этилди

6 июня 15:04

Урганч—Хива пулли йўлида енгил автомобиллар учун йўл ҳақи 25 минг сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Автомобил йўллари қўмитаси матбуот хизмати Spot’га маълум қилди.

Енгил автомобил (М1) учун Хивадан Урганчгача ва орқага тўлиқ йўналиш бўйича йўл ҳақи 25 минг сўмни ташкил этади. Узунлиги 28 км бўлган қисқа йўналиш — “Туркманли” маҳалласидан Хивагача бўлган йўл мавжуд. Унинг нархи 20 минг сўм.

Оғирлиги 3,5 тоннагача бўлган енгил юк автомобиллари (Н1), 8 нафардан ортиқ йўловчига мўлжалланган автобуслар (М2/М3) ва оғирлиги 3,5−12 тонна бўлган ўрта юк автомобиллари (Н2) учун тўлиқ йўналиш нархи 40 минг сўм, қисқа йўналиш эса 25 минг сўм этиб белгиланган.

Йўл ҳақи автомобилларни тўхтатмасдан электрон шаклда ундирилади. Транспорт оқими ва тўлов тизими сунъий интеллект асосидаги рақамли ечимлар орқали бошқарилади.

Қайд этилишича, Ўзбекистондаги биринчи пулли автомобил йўли — Урганчдан Хивага олиб борувчи трасса бўйича йўл ҳақи тўлаш тизими ҳозирда синов режимида ишламоқда ва 25 августдан тўлиқ ишга тушади. Мобил илова Google Play ва App Store’да мавжуд бўлади.

Сайт орқали йўл ҳолати, тирбандликлар, тахминий ҳаракатланиш вақти ҳамда об-ҳаво шароитлари ҳақидаги маълумотларни кўриш мумкин бўлади. Сайтда электрон ҳамён мавжуд бўлиб, уни DEVHUB компанияси ишлаб чиққан ВИА учинчи томон хизмати орқали ёки банк картасини улаш орқали тўлдириш мумкин. Йўл ҳақини қўлда тўлаш ёки ҳар бир қатновдан сўнг маблағни балансдан автоматик ечиб олиш функциясини ёқиш мумкин.


Шунингдек, сайтга давлат рақами, тоифаси, ишлаб чиқарувчиси, русуми ва ранги кўрсатилган ҳолда транспорт воситасини қўшиш мумкин.

Йўл белгиларига кўра, пулли трассада максимал тезлик 150 км соат (қайрилишларда эса 130 км соат), минимал тезлик эса 40 км соат этиб белгиланган.

Йўлда пиёдалар, мопедлар, от аравалар ҳамда тиркамали транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган. Шунингдек, қайрилиб олиш ва тўхташ ҳам тақиқланади.

Йўл қопламасининг юқори қатламларида иссиқ иқлимга чидамли махсус модификацияланган битум аралашмасидан фойдаланилган. Қопламанинг умумий қалинлиги 87 сантиметрни ташкил этади. 18 август куни президент ушбу пулли автомобил йўли билан танишиб, унда юриб кўрди. 

5 август куни қабул қилинган янги таҳрирдаги “Автомобил йўллари тўғрисида”ги қонунга кўра, пулли автомобил йўлидан ҳаракатланиш учун тўлов қатъий белгиланган бўлиши ёки босиб ўтилган ҳар бир километр учун ҳисобланиши ёхуд транспорт воситаларининг тоифаси, куннинг вақти, ҳафтанинг куни ёки йилнинг ойига қараб табақалаштирилиши мумкин.

нархпулли йўлУрганчЎзбекистонХива
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

20 августдан Тошкент осмонида махсус текширув парвозлари бошланади
Астрономлар Ердан 2,5 баравар катта улкан ва ўта зич тошли сайёрани кашф қилди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа