Skip to content
Trending
9 июля 12:09Сирдарёда ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган мактаб маслаҳатчиси қамалди 27 июля 09:38Моурино келиши ортидан “Реал”да катта таркибий ўзгаришлар кутилмоқда 23 апреля 13:46Наманганда 1,5 млрд сўмлик электр ўғирлиги фош этилди 4 июня 15:22Санкт-Петербург форумида Путин тасвири туширилган кумуш жетон намойиш қилинди 27 апреля 21:25Покистон Афғонистон шарқидаги Кунар вилоятига авиазарба берди 2 февраля 10:41Туркияда автобус жарликка қулади — қурбонлар бор 14 мая 16:49Роберт Левандовский “Ал Ҳилол”га ўтишга яқин 8 ноября 16:13Иорданияда археологлар 5500 йиллик маросим ландшафтини топишди 13 октября 16:12Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди 8 января 15:16Икки карра “Олтин тўп” соҳиби Кевин Киганга саратон касаллиги ташҳиси қўйилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистонда 150 мингга яқин фуқаро ўзига кредит таъқиқини қўйди
Жамият

Ўзбекистонда 150 мингга яқин фуқаро ўзига кредит таъқиқини қўйди

ShaxriyorShaxriyor—6 ноября 09:500 20
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистонда 1 октябрь ҳолатига кўра қарийб 150 минг киши ўзига кредит расмийлаштирилишини тақиқлади. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлилий маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, 149 465 нафар жисмоний шахс кредит беришда ўзини ўзи тақиқлаш бўйича бепул “Кредитга тақиқ” хизматга уланди. Уларнинг 101 467 нафарини эркаклар, 47 998 нафарини аёллар ташкил этди.

More stories

Ўзбекистонда солиқдан қочганлар қамоқ жазосига тортилиши мумкин

20 апреля 16:45

Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган пенсионерлар сони очиқланди.Қашқадарё биринчи ўринда

14 декабря 12:39

Ўзбекистонга электромобиллар импорти қарийб 90 фоизга ошди

14 сентября 10:32

Интерпол қидирувидаги шахс Ўзбекистонга топширилди

11 июня 12:12

Кредит олишни ўз-ўзига тақиқлаш хизматидан энг кўп 26−35 ёшдаги фуқаролар фойдаланди — улар барча фойдаланувчиларнинг учдан бир қисмини ташкил қилди (33,6 фоиз). Кейинги ўринларда 36−45 ёшлилар (25,6 фоиз) 26 ёшгача бўлганлар (19,2 фоиз), 46-55 ёшлилар (12,6 фоиз) ва 56 ёшдан катталар ушбу хизматдан фойдаланди.

Кредит расмийлаштирилишини тақиқлаш ҳақида

Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш бу қарз, микрокредит ва кредит карталарини олиш имкониятидан вақтинчалик ёки муддатсиз воз кечиш тўғрисидаги ихтиёрий қарор. Жисмоний шахслар учун ўз маълумотларини кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритиш хизмати 6 июндан бошлаб ишга туширилганди. Бу орқали фуқаролар ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни тақиқлаши мумкин бўлади. Хизматдан фойдаланиш бепул бўлиб,  чеклов ҳам қўйилмаган — тақиқни исталганча ўрнатиш ва олиб ташлаш мумкин.

Кредитга тақиқ қандай қўйилади?

Ушбу хизматни ёқиш ёки ўчиришни онлайн ва офлайн шаклда бир нечта усуллар орқали амалга ошириш мумкин:

  • Кредит-ахборот таҳлилий маркази мобил иловаси орқали — “Оммабоп хизматлар” бўлимидан “Кредитга тақиқ” хизмати орқали (Android, iOS ва Huawei AppGallery);
  • Кредит бюросининг веб-сайтида шахсий кабинет ёки Call-марказ (+998 712034747) орқали;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни олиб ташлаш” хизмати орқали;
  • Давлат хизматлари марказлари орқали.

Бу хизмат нега жорий этилди?

Ўзига кредит олишни тақиқлаш имконияти жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битимини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилди. Ўзбекистонда 5 йилда кибержиноятлар билан 1,9 трлн сўмдан ортиқ пул талон-торож қилинган бўлиб, 4 фоизи шахс номига онлайн кредит расмийлаштириш орқали амалга оширилган.

кредитрасмийлаштириштақиқЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Президент АҚШ сенаторини қабул қилди
Тошкент вилоятида сув қарздорларидан 19,2 млрд сўм ундирилди
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа