Skip to content
Trending
17 июня 11:10Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади 10 февраля 10:57Чинозда мактаб ўқувчисига шилқимлик қилган эркак 3 суткага қамалди 3 марта 07:47Эрон можароси: Германия АҚШ билан қўшма ҳаракатларни режалаштирмоқда 5 апреля 08:11Трамп “Алькатрас” қамоқхонасини қайта тиклашни таклиф қилди 15 июня 11:05Россиянинг Киевга йирик ҳужумида Лаврада ёнғин чиқди, камида 9 киши ҳалок бўлди 19 декабря 13:28Буюк Британия тўртта ўзбекистонлик компания ва тадбиркорни санкциялар рўйхатига киритди 29 октября 16:40Украина Европа давлатлари билан сулҳ режасини муҳокама қиляпти 13 апреля 16:02Нетаньяхунинг ҳарбий котиби Роман Гофман “Моссад” раҳбари бўлди 23 ноября 16:55Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон сув-энергетика соҳасида ўзаро қўллаб-қувватлашга келишди 9 декабря 12:07Тошкентда уйида психотроп дори сақлаган шахс ушланди
  Понедельник 26 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  2026 йил бошидан Ўзбекистонда 2 533 наркожиноят аниқланди, 375 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
Жамият

2026 йил бошидан Ўзбекистонда 2 533 наркожиноят аниқланди, 375 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

ShaxriyorShaxriyor—16 марта 18:130 58
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

2026 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 2 533 та жиноят ҳамда 313 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди. Бу ҳақда Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, аниқланган жиноятларнинг 54 фоизи Тошкент шаҳри, Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келган. Хусусан, Тошкент шаҳрида 729 та, Фарғона вилоятида 346 та, Тошкент вилоятида эса 289 та ҳолат қайд этилган.

More stories

Ўзбекистонда бананларга ОИТСли қон юбориб, сотилаётгани рад этилди

9 декабря 14:38

Ўзбекистон ва Тожикистон фармацевтика соҳасида қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

27 августа 10:52

Ўзбекистонда йил бошидан буён уй-жой савдоси 18,4 фоизга ошди

22 сентября 18:16

Ҳиндистон фуқаролари учун Ўзбекистонда 30 кунлик визасиз режим жорий этилди

3 сентября 13:46

Статистикага кўра, аниқланган наркожиноятларнинг энг катта қисми — 51 фоизи ёки 1 280 таси Жиноят кодексининг 273-моддаси билан боғлиқ. Улар гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ёки ноқонуний тарқатиш ҳолатларидан иборат.

Шунингдек, йил бошидан буён ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида 8 та ноқонуний нарколаборатория фош этилиб, уларнинг фаолияти тўхтатилган. Натижада жами 375 килограмм наркотик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний истеъмолга чиқиб кетишининг олди олинган.

Мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларининг асосий қисмини гашиш ва марихуана ташкил этган. Жумладан, гашиш 42 фоиз ёки 146 килограммни, марихуана эса 33 фоиз ёки 113 килограммни ташкил қилган.

Агентлик маълумотларига кўра, гиёҳвандликка қарши тарғибот ва профилактика ишлари ҳам кенг миқёсда олиб борилган. Икки ой давомида маҳаллаларда 300,3 минг, таълим муассасаларида 43,2 минг, жамоат жойлари, бозор ва дўконларда 17,1 минг, етказиб берувчилар ва такси ҳайдовчилари ўртасида 6,5 минг, дорихоналарда 3,7 минг, масжидларда 2,9 минг, давлат ва хусусий ташкилотларда 8,6 минг маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Умуман олганда, мамлакат бўйлаб 382,3 минг маротаба профилактик тадбирлар ташкил этилиб, уларга 6,1 миллион нафар аҳоли, жумладан 4,3 миллион ёш жалб қилинган. Бундан ташқари, наркотикларнинг зарарли оқибатлари ҳақида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жами 29,4 минг материал ёритилган.

Телевидение ва радиода 1,4 мингдан ортиқ кўрсатув ҳамда эшиттиришлар эфирга узатилган, веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда 27,8 мингга яқин, газета ва журналларда эса 260 дан ортиқ материал чоп этилган. Шунингдек, аҳолига 1,4 миллиондан ортиқ буклет ва флайерлар тарқатилган.

гиёҳвандликмусодара қилиндинаркожиноятЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Андижонда аёлни самосуд қилган 5 киши қўлга олинди
Исроил Бош вазири Нетаньяху ҳақидаги видео сохта экани аниқланди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10 30
Спорт

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби ОФК Чемпионлар лигасида майдонга тушади

26 октября 11:19 30
Дунё

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08 50
Дунё

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38 30
Қизиқарли

Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди

26 октября 09:30 40
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Load more

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби ОФК Чемпионлар лигасида майдонга тушади

26 октября 11:19

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38

Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди

26 октября 09:30

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1964
  • Жамият1888
  • Спорт320
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли31
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа