Skip to content
Trending
25 января 22:48Хитой олтин импортини кескин оширди, Россия улуши 8 баробарга ўсди 21 августа 14:23Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди 28 октября 09:50Туркия Буюк Британиядан 20 та қирувчи самолёт сотиб олади 6 ноября 18:06Собиқ “Тоштурма” ўрнида кўпқаватли уй қурилиши мумкин 3 декабря 12:13Тошкент вилоятида фуқаронинг уйидан 5 кило марихуана топилди 16 сентября 20:27Хитойда роботлар робот ясайдиган дунёдаги илк завод ишга тушди 18 июня 12:18Жиззахда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди 20 ноября 21:18АҚШда 5 та “права”си бор ўзбекистонлик ҳайдовчи ҳибсга олинди  12 декабря 14:25Бокс бўйича Жаҳон чемпионати доирасида ўзбекистонлик 6 нафар боксчи финалга чиқди 15 мая 12:11Россиянинг Рязань шаҳридаги ҳужумда 3 киши ҳалок бўлди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Илм-фан  Семизлик Альцгеймер ривожланишини тезлаштириши мумкин – тадқиқот
Илм-фан

Семизлик Альцгеймер ривожланишини тезлаштириши мумкин – тадқиқот

ShaxriyorShaxriyor—2 декабря 19:520 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Семизлик Альцгеймер касаллигининг ривожланишини тезлаштириши мумкин. Бу ҳақда АҚШда ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб Эурнонеwс хабар берди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ҳолатда касалликнинг дастлабки босқичларида семизликнинг мияга таъсирини аниқлашда қон тестлари мияни сканерлашдан (PET) кўра анча самаралироқ бўлиши мумкин.

More stories

Семизлик Альцгеймер ривожланишини тезлаштириши мумкин – тадқиқот

2 декабря 19:52

Олимлар умрни 150 йилгача узайтирадиган дори ишлаб чиқди

14 ноября 21:31

Олимлар қаришнинг асосий сабабини аниқлади

17 ноября 10:01

Қушларнинг сайрашини тинглаш ғам-қайғуни самарали бартараф этишга ёрдам беради — тадқиқот

15 ноября 14:45

“Илк бора семизлик ва Альцгеймер касаллиги ўртасидаги боғлиқлик қон биомаркерлари тестлари билан ўлчанди”, дейди АҚШдаги Вашингтон университети Тиббиёт мактабининг радиология ва неврология профессори ва тадқиқот муаллифларидан бири доктор Сайрус Раджи.

Ҳали расмий журналларда чоп этилмаган бўлса-да, бу тадқиқот 2 декабрь куни Шимолий Америка Радиология жамиятининг йиллик йиғилишида тақдим этилиши кутилмоқда.

Семизлик билан касаллик тезроқ ривожланади

Доктор Раджи гуруҳи беш йил давомида 407 нафар одамни кузатиб борган, Альцгеймер белгиларини аниқлаш учун беморларнинг қон намуналари ва PET сканерлаш натижалари ўрганилган. PET сканерлари мияда Альцгеймернинг асосий белгиси бўлган амилоид бирикмаларининг тўпланишини ўлчаса, қон тестлари когнитив пасайиш билан боғлиқ бўлган оқсиллар ва бошқа биомаркерлар даражасини кўрсатади.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, вақт ўтиши билан семизликка чалинган одамларда Альцгеймер патологияси бу касаллик бўлмаганларга қараганда тезроқ ривожланган. Шунингдек:

  • семизлик туфайли қондаги плазма NfL оқсили миқдори 24 фоизга тезроқ ошган;
  • плазма pТаu217 қон биомаркери миқдори 29 фоиздан 95 фоизгача тезроқ кўпайган;
  • амилоид бирикмаларининг тўпланиши эса 3,7 фоизга тезроқ содир бўлган.

Сайрус Раджининг айтишича, ушбу янгилик шифокорларга Альцгеймернинг ривожланишини вақт ўтиши билан кузатишга ёрдам беради. Масалан, қондаги биомаркерлар ва мияни сканерлаш амилоид тўпланишига қарши курашиш учун мўлжалланган дориларнинг самарадорлигини тушунишга ёрдам беради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб тахминан 57 миллион киши деменциядан азият чекади. Альцгеймер касаллиги деменция ҳолатларининг 60 дан 70 фоизини ташкил этувчи энг кенг тарқалган касалликдир. Семизлик Альцгеймер учун маълум хавф омили ҳисобланади, чунки семиз одамларда қон босимининг юқорилиги ва 2-тоифа диабет каби ҳолатлар кўпроқ учрайди, буларнинг барчаси деменция хавфини оширади.

АльцгеймерСемизликтадқиқот
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Prada — Versace’ни расман қўлга киритди
Туркия ўзининг биринчи орбитал транспорт кемасини космосга учирди
Related posts
Илм-фан

Олимлар саратон ҳужайралари иммун тизимидан қандай «яшириниши»ни аниқлади

14 августа 13:29 140
Илм-фан

Олимлар лазер ёрдамида бир зумда қувватланувчи квант батареясини яратди

31 мая 08:19 150
Илм-фан

Сунъий интеллект тиббиётда катта бурилиш ясаши мумкин

23 мая 19:22 250
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа