Skip to content
Trending
21 января 15:59“Uzbekistan Airways” самолёти Красноярскка фавқулодда қўнди 14 декабря 18:30Ўзбекистон аҳолиси банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотди 13 января 12:00Пхукетда сайёҳлар билан тўла катер ҳалокатга учради: ўзбекистонликлар ҳам бор 5 сентября 17:07Тошкентда бир суткада 22 та ЙТҲ содир бўлди: 4 киши оғир жароҳат олди 2 марта 11:50Пойтахтда қалбаки ва кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси тўхтатилди 21 мая 11:20АҚШлик олимлар сунъий тухумдан жўжа очиришга муваффақ бўлди 12 марта 11:14Тошкентда Nexia’дан 4,8 кг синтетик наркотик топилди 2 августа 15:27Қамчиқ довонида Epica ва Isuzu тўқнашиб, ёниб кетди 22 сентября 10:44Қирғизистонда наслдор қўчқор 1 миллион долларга сотилди 24 ноября 23:53“Толибон” Афғонистон бюджетининг ярмини хавфсизликка сарфлади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Собиқ “Тоштурма” ўрнида кўпқаватли уй қурилиши мумкин
Жамият

Собиқ “Тоштурма” ўрнида кўпқаватли уй қурилиши мумкин

ShaxriyorShaxriyor—6 ноября 18:060 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги собиқ “Тоштурма” ўрнида меҳмонхона ёки кўпқаватли уй-жой қурилиши мумкин.

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари Сайёра Абдикаримова томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовга Юнусобод тумани Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган собиқ 1-сонли тергов ҳибсхонаси ҳудудига замонавий хиёбон барпо этилиши масаласи юзасидан 6 октябрда сенатор сўрови юборилганди. Ҳокимлик бунга жавобан 13 октябрда тегишли маълумотнома йўллади. Сенат матбуот хизмати уни 6 ноябрда эълон қилди.

Сенатор сўрови нега юборилганди?

More stories

Тошкентда “закладчик” талабалар қўлга олинди

4 апреля 17:59

Тошкентда ижарага олинган Monza билан йўл безорилиги қилган ўсмир ушланди

28 июля 11:56

Азиз Ҳакимовга 4 йил 2 ойлик қамоқ жазоси тайинланди

11 августа 17:47

Навоий ва Тошкентда қалбаки валюта савдосига чек қўйилди

22 февраля 11:01

Юнусобод тумани Наманган кўчаси 1-уйда жойлашган собиқ 1-сонли тергов ҳибсхонаси бино-иншоотлари ва унга тегишли ҳудуд 2028 йилда Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилган эди. Ҳужжат билан мазкур ҳудудда барча зарур инфратузилмага эга замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юклатилганди. Халқ орасида “Тоштурма” номи билан машҳур бўлган мазкур ҳибсхона ўша йилнинг январь ойида Зангиота туманига кўчирилган эди.

Бироқ орадан анча вақт ўтганига қарамай, фармойишда белгиланган вазифалар ижроси ҳанузгача тўлиқ таъминланмагани, ҳудуд қаровсиз ҳолатда қолаётгани, айрим қурилиш компаниялари томонидан эса ҳудуддан хусусий манфаатларда фойдаланишга бўлган уринишлар кузатилаётгани фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани туфайли сенатор сўрови юборилди.

Пойтахт ҳокимлиги жавоби

Тошкент шаҳар ҳокимининг  2020 йил 7 октябрдаги қарорига асосан Ogneupor корхонасига Чинобод кўчасидаги ўзига тегишли объект бузиб ташлангани учун компенсация сифатида 2,9 гектар ер майдони (собиқ тергов ҳибсхонаси ҳудуди) берилган ҳамда кадастр ҳужжатлари шакллантирилиб, ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи 2021 йил 5 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Юнусобод тумани Қурилиш бошқармаси Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши хулосаси асосида 76 квадрат метр майдонга эга маъмурий бино лойиҳаси тасдиқланган. Қурилиш 2024 йил 6 апрелда фойдаланишга топширилган бўлиб, объект нотурар жой сифатида рўйхатдан ўтказилган. Кейинчалик ушбу участка консервация зонасига киритилган, яъни қўшимча турар жой ва нотурар жой объектларини қуриш тақиқланган.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳолат ҳудудга чиққан ҳолда ўрганилиб, жамият раҳбари билан суҳбатлашилганида маълум бўлишича, компенсация тариқасида олиб қўйилган Чинобод кўчаси 8-уй манзилда жойлашган ер майдонида дастлаб корхона ёнғинга чидамли материаллар ишлаб чиқариш учун саноат объектини қуришни режалаштирган.  Бироқ ер майдони тўлиқ аҳоли пунктида жойлашгани, атрофи тўлиқ уй-жойлар билан қамраб олингани сабабли ишлаб чиқариш корхонаси қуриш мумкин эмаслиги маълум бўлган. Шу сабабли  замонавий меҳмонхона қуришга қарор қилинган, бироқ ҳозирда лойиҳани амалга ошириш учун маблағ етишмаяпти.

Собиқ “Тоштурма” ўрнида меҳмонхона ёки кўпқаватли уй қурилиши мумкин

Ҳокимлик хатида келтирилишича, 2022 йилда, сўнгра 2025 йил февраль—август ойларида корхона 2,9 гектар ер майдонини хусусийлаштириш учун ариза топширган. Бироқ Тошкент шаҳрининг Бош режасига кўра, участка консервация зонасига киритилгани сабабли улар рад этилган. Корхона раҳбарияти участка консервация зонасидан чиқарилган тақдирда инвесторни жалб қилиб, меҳмонхона ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари бўлган кўп қаватли турар жой биносини қуриш лойиҳасини амалга ошириш ниятида.

меҳмонхонаТошкентТоштурмаЮнусобод
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

АҚШда аммиак заводи портлаб кетди
Андижонда Хитой билан ҳамкорликда 350 млн долларлик саноат лойиҳаси қурилмоқда
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа