Skip to content
Trending
12 декабря 22:09Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди 19 сентября 11:06Дональд Трамп Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади 19 декабря 17:04Россия Украинага қарши уруш учун 200 нафардан ортиқ ҳиндистонликни ёллаган — BBC 6 декабря 10:30“Грозний-Сити” га бўлган ҳужумдан сўнг Қодиров Украинага “совға” ваъда қилди 2 мая 14:59II–III асрларга оид артефактлар Ўзбекистонга қайтарилди 12 декабря 23:162027 йилда Украина Европа Иттифоқига қўшилиши мумкин 20 ноября 09:35Алишер Усмонов Германия судида синглисига нисбатан санкциялар бўйича ишда ғалаба қозонди 7 июня 09:48Олимлар Сомон йўли марказидаги қора туйнук шамолини аниқлади 30 марта 16:08Андижонда йўл ўпирилиб, катта ўра ҳосил бўлди 1 мая 16:26Жиззах ва Сирдарёда криптоактивлар билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Истанбулда икки ўзбекистонлик аёл қотиллиги бўйича тергов давом этмоқда
Жамият

Истанбулда икки ўзбекистонлик аёл қотиллиги бўйича тергов давом этмоқда

ShaxriyorShaxriyor—13 февраля 12:350 22
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Аввалроқ, Туркиянинг Истанбул шаҳри Шишли туманида чиқинди йиғувчи томонидан ахлат контейнеридан ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг жасади топилгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур иш доирасида у ўлдирилган Умрониядаги уйда яна бир ўзбекистонлик аёл – Сайёра Эргашалиева ҳам бўлаклаб ўлдирилгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, аввал Дурдона Ҳакимованинг ўлими билан боғлиқ ҳодисадан сўнг бедарак йўқолган деб топилган фуқаро 1994 йилда Наманган вилоятида туғилган Эргашалиева Сайёранинг вафот этгани аниқланган.

Маълум қилинишича, тергов жараёнида марҳума Сайёра Эргашалиева Дурдона Ҳакимованинг яқин дугонаси бўлгани аниқланган. Шунингдек, тергов жараёнида гумонланувчилар Эргашалиева юзасидан кўрсатма беришдан бош тортганликлари қайд этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 январ куни марҳумалар ҳамда гумонланувчилар Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманида жойлашган ресторанларнинг бирида биргаликда тушлик қилган. Учрашув давомида Эргашалиева ва Ғ.К. ўртасида келишмовчилик юзага келган. Тахминларга кўра, можаро Эргашалиеванинг Ўзбекистонга қайтиш нияти билан боғлиқ масалада келиб чиққан.

23 январь куни Т.Д. ва Ғ.К. ўзаро тил бириктирган ва Эргашалиевани аввал пичоқ билан ўлдириб, танани бир неча қисмларга бўлиб, Фотиҳ туманидаги ахлат қутиларига ташлашган. 24 январь куни қотиллар Эргашалиеванинг телефонидан Ҳакимовага SMS хабар юбориб уни ҳам чақириб, Эргашалиева сингари уни пичоқ тиқиб ўлдириб, танани бир нечта қисмларга бўлиб, Шишли туманидаги ахлат қутиларига ташлашган.

Қайд этилишича, Эргашалиеванинг жасади топилган, бироқ Истанбул Суд тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмаган.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур ҳолатни доимий назоратга олган бўлиб, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш бўйича эҳтиёт чора қўлланилган ва улар айбига иқрор бўлишган, ҳужжатлар судга тақдим қилинган.

Ваҳший қотиллик

More stories

Истанбулда икки ўзбекистонлик аёл қотиллиги бўйича тергов давом этмоқда

13 февраля 12:35

Қайнотасини калтаклаб ўлдирган куёв 8 йилга қамалди

8 сентября 10:53

Андижонда ички аъзоларига тақинчоқ яширган аёллар ушланди

15 ноября 10:08

Бухорода туркиялик ишбилармон ўлдирилди — гумонланувчилар Истанбулда ушланди

26 февраля 13:18

Жорий йилнинг 24 январь куни кечаси Истанбулнинг Шишли тумани Дуатепе маҳалласида даҳшатли воқеа содир бўлди. Маҳаллий вақт билан соат тахминан 19:40 ларда ҳудудда чиқинди йиғиш ва қоғоз териш билан шуғулланиб юрадиган Окан исмли шахс Куюлубоғ кўчаси, 25-уй олдидаги ахлат контейнерини ковлар экан, чойшаб ва пакетларга ўралган жасадни пайқаб қолган. У ҳолат ҳақида хабар бериш учун полиция бўлимига бориб, кўрганларини айтиб берган.

Оканнинг айтишича, у ҳодиса вақтида контейнерни кавлаётганида қора пакетни кўрган, пакетни йиртганида қон ва инсон жасадига кўзи тушган ҳамда жасад ҳали иссиқ эканини сезган. Шундан сўнг Ферикўй полиция бўлимига бориб ҳолатни маълум қилган, полиция ходимлари ҳам воқеа жойига келиб, жасадни контейнер ичида кўрган. У полиция билан бирга яна ҳодиса жойига қайтган. Дастлабки кўздан кечиришда жасаднинг боши кесилган бўлиб, аёл кишига тегишли экани тахмин қилинган.

Қотиллик бўлими детективлари олиб борган текширувлар давомида яна бир гувоҳнинг кўрсатмаси олинган. Гувоҳнинг айтишича, соат 19:00 лар атрофида у онасини кўриш учун мазкур кўчага келган ва шу пайтда ахлат контейнери олдида соқолли икки эркакнинг чамадон билан кутиб турганини кўрган.

Шунингдек, гумонланувчиларнинг жасадни чамадон ичида олиб келиб ташлаган лаҳзалари акс этган кузатув камераси тасвирлари ҳам аниқланган. Кадрларида икки шахс қўлларида чамадон билан контейнер ёнига келаётгани кўринади.

Детективлар ҳодиса жойида олиб борган ишлар чоғида жасаднинг танаси солинган контейнерда бош ва оёқлар йўқлигини аниқлаган. Жасад солинган деб тахмин қилинган чамадон эса бир неча кўча наридаги Бозкурт кўчасидаги бошқа ахлат жойидан топилган.

Ҳодиса жойи бузилмаслиги учун жасад контейнердан чиқарилмаган, шу сабабли тананинг тўлиқ ҳолати жойида батафсил баҳоланмаган. Ҳудуд хавфсизлик ҳалқасига олиниб, Қотиллик бўлими ва Ҳодиса жойини кўздан кечириш бўлимига хабар берилган ва кенг қамровли тергов бошланган.

Жамоат хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар натижасида бармоқ изи орқали аёлнинг шахси аниқланган. У Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимова экани маълум бўлган. Жасад кўздан кечирилганда унинг устида қора рангли куртка, қора рангли узун енгли свитшот, қора ички кийим бўлгани ва оқ чойшабга ўралган ҳолатда экани аниқланган. Марҳуманинг шахси бармоқ изи орқали тасдиқланган.

Камера ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра, ҳодиса жойидаги ахлат контейнерига қорамтир кийимдаги, соқолли икки эркак оч рангли чамадон билан келгани, кейин яна чамадон билан пиёда кўчадан чиқиб кетгани, гумонланувчилар чамадонни ҳодиса жойига яқин бўлган Бозкурт кўчаси томон ташлаб кетгани аниқланган.

Истанбул полицияси Истанбул аэропортида Грузияга қочмоқчи бўлган пайтда икки нафар қотилликда гумонланувчини қўлга олган. Уларнинг иккаласи ҳам Ўзбекистон фуқаролари экани маълум бўлган. Разведка бўлими ва Қотиллик бўлими томонидан бир неча соат ичида ушланган гумонланувчилардан бири қотилликни бевосита содир этган, иккинчиси эса ёрдам бергани аниқланган.

Қотилликни содир этган Д.Т. кўрсатма берган.

“Дурдона Ҳакимова билан воқеа куни танишганмиз, орамизда муносабат бошланган. Жанжаллашиб қолдик ва мен уни пичоқ билан ўлдирдим. Кейин дўстим билан бирга жасадни бўлакларга ажратдик. Жасад қисмларини алоҳида пакетлаб, чамадон ичига жойладик. Сўнг тижорат таксиси билан Шишли туманига келдик ва жасад ҳамда унинг қисмларини турли ахлат контейнерларига ташлаб юбордик”, дейди у.

Гумонланувчиларнинг аэропортдан қочишга уринган пайтда қўлга олинган лаҳзалари ҳам тасвирларга тушган. Шунингдек, гумонланувчилар фойдаланган таксини бошқарган шахс ҳам қўлга олинган. Шу тариқа иш бўйича ҳибсга олинганлар сони 3 нафарга етган.

Мазкур воқеа ортидан 26 январь куни аёллар Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳрида қотиллик ва жазосизлик сиёсатига қарши норозилик акцияси ўтказди.

давом этмоқдаИстанбулҚотилликТерговўзбекистонлик аёл
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Бельгияда Европа комиссияси биноларида полиция тинтуви ўтказилди
Швейцарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа