Skip to content
Trending
21 августа 11:01Роналдиньо 11 йилдан сўнг 10-рақам остида катта футболга қайтмоқда 4 марта 12:43Рақобат қўмитаси: 26 та дорихонага нисбатан иш қўзғатилди 18 ноября 18:03Тошкентда вояга етмаган мактаб ўқувчиси жиноят туфайли 3 йилга қамалди 27 января 16:44Россия Одессага 50 дан ортиқ дрон билан ҳужум қилди 8 мая 14:32ЖССТ ҳантавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирди 26 марта 19:22Тошкентда қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлди 5 февраля 11:54Испанияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин 26 марта 09:32Тошкентда АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс 75 минг доллар билан ушланди 24 июня 17:36Фарғона ва Жиззахда пора олган электр таъминоти муҳандислари ушланди 27 декабря 09:38Саудия ИИВ: Масжидул Ҳарамда бир эркак баланд қаватдан пастга ўзини ташлади
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Бухорода туркиялик ишбилармон ўлдирилди — гумонланувчилар Истанбулда ушланди
Жамият

Бухорода туркиялик ишбилармон ўлдирилди — гумонланувчилар Истанбулда ушланди

ShaxriyorShaxriyor—26 февраля 13:180 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Туркиялик ишбилармон Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти, Қоровулбозор туманидаги дашт ҳудудида ўлдирилиб, ўша ернинг ўзига устидан тупроқ тортган ҳолда ташлаб кетилди. Энг аҳамиятлиси, уни ўлдирганлар бегона эмас, ўз ватандошлари. Қотилликни содир этганликда гумонланган шахслар эса икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорликдаги амалиёти натижасида Истанбулда қўлга олинди.

Гап шундаки, туркиялик тадбиркорнинг жонсиз жасади 2025 йил 17 октябрь куни Қоровулбозордаги даштда маҳаллий чорвадор чўпон томонидан устига тупроқ тортилган ҳолатда топилган. Жасад Туркияда бедарак йўқолганлик важи билан қариндошлари томонидан қидирувга берилган 49 яшар Қодир Тунчга тегишли экани аниқланган. Қотиллик қарз масаласи туфайли содир этилган, қўлга олинган 4 нафар гумонланувчи судга юборилган. 

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб борилган дастлабки тергов-суриштирув жараёнларида жасаднинг катта қисми чиригани, марҳумнинг пичоқлаб ўлдирилгани аниқланган. Суриштирувлар давомида ҳудуддан ўтган бир автомобилнинг давлат рақам белгисини аниқлаш имкони пайдо бўлган. Ўтказилган текширувда гумон қилинган автомобиль Истанбулда яшовчи Суат Т. (51) исмли турк фуқароси томонидан ижарага олингани маълум бўлган. Автомобилда ўтказилган текширувда қон излари аниқланган. Топилган қон намуналари жасадникига мос келиши ҳақида хуласа қилинган. 

Ушбу маълумотлар асосида Истанбул Полиция бошқармаси ходимлари Суат Т. исмли шахсни кузатувга олди. Текширувлар давомида Суат Т.нинг ресторан очишни режалаштирган Қодир Тунч билан 2025 йил 28 май куни Ўзбекистонда учрашгани аниқланган. Қодир Тунчнинг бедарак йўқолгани ҳақида эса 2025 йил 3 июнь куни унинг амакиваччаси томонидан ариза берилган. 

More stories

Бухорода Telegram орқали фирибгарлик қилган 17 ёшли трейдер ушланди

31 января 11:23

Ангренда итларни доимий сўйиб келган икки нафар эркак ушланди

5 марта 10:57

Бухорода Умра баҳонасида фирибгарлик қилган эр-хотин ушланди

19 марта 10:38

Бухорода ҳоким ўринбосари 12 минг доллар пора олаётганида қўлга тушди

12 мая 11:19

Полиция ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистондан келган ДНК намуналарини Қодир Тунчнинг фарзандларидан олинган намуналар билан солиштирган. Текширув натижасида Ўзбекистонда жасади топилган шахс Қодир Тунч экани тасдиқланган.

Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Қотилликларни очиш бўлими ходимлари воқеа юзасидан олиб борган тергов ҳаракатлари давомида 4 нафар гумонланувчини, жумладан, Суат Т.ни ҳам қўлга олди. Гумонланувчилар полициядаги сўроқ пайтида қотилликни содир этганига иқрор бўлган. 

Қотилликларни очиш бўлимида кўрсатма берган Суат Т. аввалдан таниши бўлган Қодир Тунч билан Ўзбекистонда ресторан очишга тайёргарлик кўраётганини айтган.

“Шартнома тузиш учун аввал мен ва икки дўстим Ўзбекистонга бордик. 2 кундан сўнг Қодир Тунч ҳам ёнимизга келди, бироқ шартнома тузилаётган пайтда келиша олмаганимиз учун бу ишдан воз кечдик”, дейди Суат Т.

Шартнома бекор бўлгач, автомобилда қайтаётганларида Қодир Тунч билан ўртасида тортишув чиққан.

“Мен машинани бошқариб бораётгандим, ёнимда Қодир ўтирганди. Бу шартнома учун унга 20 минг доллар пул бергандим. Шартнома амалга ошмагач, пулни қайтариб беришини сўрадим. У менга пулни сарфлаб юборганини ва қайтара олмаслигини айтди. Шундан сўнг орамизда жанжал чиқди”, дейди Суат Т. 

Унинг айтишича, автомобилни бошқараётганда улар ўртасида бошланган муштлашув сабабли машинани тўхтатишга мажбур бўлган. 

“Жанжал пайтида аниқ нима қилганимни эслолмайман. Ўзимни йўқотиб қўйган эканман. Бир пайт унинг қонга беланганини кўрдим. Бироздан сўнг у ўлди. Ваҳимага тушдик. Жасадни катта йўлдан бироз ичкарига олиб кириб, машинадан туширдик. Чуқур қаза олмадик. Устини тупроқ билан кўмиб, у ердан қочиб, Истанбулга қайтдик. Қотилликдан сўнг ижарага олган машинамизни топшира олмадик. Бир дўстимни Ўзбекистонга юбориб, унга машинани топшириши учун пул бердим. У қотиллик ҳақида билмасди. Автомобилни ижарага олган жойимизга топшириб, қайтиб келди”, дейди у. 

БухорогумонланувчиларИстанбулишбилармонтуркияликушландиўлдирилди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Қирғизистонда яна бир юқори лавозимли амалдор истеъфога чиқиши мумкин
28 февраль куни Ўзбекистонда 6 сайёра паради кузатилади
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа