Skip to content
Trending
26 марта 13:15Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон давлат ташрифи билан Тошкентга келди 20 октября 18:36Рэпер Navai Қозоғистондан депортация қилинди: жиноят иши тугатилди 8 октября 10:30Мисрда олимлар 45 миллион йил аввал яшаган тимсоҳнинг янги турини аниқлади 18 мая 21:43Шавкат Мирзиёев БМТ-Ҳабитат раҳбари билан учрашув ўтказди 27 января 21:29Суд Instagram орқали митингга даъват қилган эркакка ҳукм чиқарди 8 ноября 16:13Иорданияда археологлар 5500 йиллик маросим ландшафтини топишди 10 декабря 16:09Кумуш нархи рекорд даражада кўтарилди 25 мая 21:34Саудия Ҳаж арафасида ҳаво мудофааси тизимларини фаоллаштирди 16 мая 12:31Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун ярим финал учун кураш олиб боради 5 июля 14:16Ўзбекистонда 15 йиллик стажга эга тиббиёт ходимларига уй-жой учун субсидия берилади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Хорижлик фуқаролар иштирокидаги ҳолат бўйича ов қуроли вақтинча олиб қўйилди
Жамият

Хорижлик фуқаролар иштирокидаги ҳолат бўйича ов қуроли вақтинча олиб қўйилди

ShaxriyorShaxriyor—12 февраля 15:280 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманларида газ вақтинча ўчирилди

4 декабря 10:55

Метан “заправкалар” фаолияти вақтинча  чекланмоқда

11 декабря 17:19

Сурхондарёда ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган фуқароларга жиноят иши қўзғатилди

11 августа 11:42

Андижонда фуқароларга зўравонлик қилган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

14 марта 18:53

Хорижлик фуқаролар Янгийўл шаҳрида қуролдан фойдалангани ҳақида видеолар тарқалганди. Тошкент вилояти ИИББ улардан ов қуроли ва ўқ-дорилари вақтинча олиб қўйилганини маълум қилди.

Видеони Кевин Ке никли фойдаланувчи Хитойдаги WeChat ижтимоий тармоғига жойлаган. Постда видео “Янгийўл шаҳрида олингани” ҳақида белги қўйилган. Видеода ушбу шахс очиқ ҳудудда туриб, нишон сифатида қўйилган елим идишларга ўқ узаётгани акс этган. Унинг ҳаракатларини видеога олиб турган шахс ҳам хитой тилида гапирган.

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати берган ахборотга кўра, 2026 йилнинг 20 январида фуқаро Я.Ю. ўзига тегишли бўлган ва ўрнатилган тартибдаги рухсатномаси мавжуд бўлган ов қуролини Тошкент вилояти ҳудудида таниши Қ.X.га фойдаланиш учун қонунга хилоф равишда берган. Қуролни қўллаш жараёнида бирор инсон ёки ҳайвонларга зарар етмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 220-моддаси (қуролнинг ва унинг ўқ-дориларининг муомалада бўлиши қоидаларини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ов қуроли ва ўқ-дорилари белгиланган тартибда вақтинча олиб қўйилди. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиб, қўшимча ахборот берилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 220-моддасига кўра, тегишли рухсатномага эга бўлган жисмоний шахсларнинг фуқаровий, мукофот тарзида берилган, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қуролни ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш қоидаларини бузиш БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ҳақини тўлаб шу қуролни ва ўқ-дориларни олиб қўйишга сабаб бўлади.

вақтинчаов қуролиолиб қўйилдифуқароларХорижлик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Жиззахда ноқонуний ер савдоси ҳолати фош этилди
Исроил АҚШ ташаббуси билан тузилган “Тинчлик кенгаши”га қўшилди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа