Skip to content
Trending
21 мая 19:02Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлуни қабул қилди 7 декабря 12:55Богдан Гусков UFC 323 турнирида дуранг натижа қайд этди 17 ноября 15:18Саудия Арабистонида ичида зиёратчилар бўлган автобуc ёниб кетди 22 мая 12:52Украина дронлари Россиядаги йирик нефт заводига зарба берди 20 октября 14:05Nexperia ва АҚШ–Хитой савдо низоси: глобал автомобил бозори учун янги синов 18 ноября 13:23Энг юқори кредит фоизлари қайси банкларда экани очиқланди 9 марта 16:24Шимолий Кипрда Туркиянинг 6 та F-16 самолёти жойлаштирилди 6 декабря 14:39БМТ маълум қилишича Фаластиннинг Ғарбий Соҳил ҳудудида кунига 5 та ҳужум содир этилган 7 декабря 21:03Тошкентда наркокурьерлик қилган талабалар қўлга олинди 7 декабря 19:59Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан табрик йўллади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Мисрда олимлар 45 миллион йил аввал яшаган тимсоҳнинг янги турини аниқлади
Дунё

Мисрда олимлар 45 миллион йил аввал яшаган тимсоҳнинг янги турини аниқлади

ShaxriyorShaxriyor—8 октября 10:300 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Олимлар Мисрдаги Буюк Сфинкс ва Гиза эҳромлари қурилишида ишлатилган оҳактош қатламидан топилган қолдиқларни қайта ўрганиб, тахминан 45 млн йил аввал яшаган тимсоҳнинг янги турини аниқлади. Унга Herugavialis cairensis номи берилди. Бу ҳақда “Royal Society Open Science” журналида чоп этилган тадқиқотда маълум қилинди.

Қайд этилишича, янги турга тегишли қазилма қолдиқлар Миср шимолидаги Мокаттам қатламидан топилган. Бу ҳудуд 45 млн йил аввал саёз денгиз бўлган. Унда балиқлар, акулалар ва дастлабки китлар каби қадимги денгиз ҳайвонларининг кўплаб қолдиқлари сақланиб қолган.

Мокаттамдаги оҳактошдан қадимги мисрликлар кейинчалик машҳур ёдгорликларини, жумладан, Буюк Сфинкс ва Гиза эҳромларини қуришда фойдаланган.

More stories

Саида Мирзиёева Миср бош имоми шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди

8 декабря 21:29

Исроил ва Миср тарихдаги энг йирик газ келишувига эришди

18 декабря 14:00

Нидерландия 3,5 минг йиллик бюстни Мисрга қайтарди

7 февраля 21:27

Олимлар мия янги маълумотларни хотирага қандай қўшишини аниқлади

5 октября 14:43

Тадқиқотчилар ўрганган асосий топилмалардан бири деярли тўлиқ тимсоҳ бош суяги бўлган. У 1920 йилларда топилган. Қизиғи, бош суягининг тумшуғи уч қисми йўқ. Бу жиҳати бурни йўқолган Буюк Сфинксни эслатади. Шу ўхшашлик сабаб олимлар янги уруғга қадимги Миср худоларидан бири Хорус номидан келиб чиққан Herugavialis деб ном берган.

Қолдиқлар дастлаб, 1927 йилда, ҳозирги сохта гавиалга ўхшашлиги сабабли Tomistoma cairense деб таснифланган. Бироқ янги тадқиқотда олимлар қазилмаларни эволюцион таҳлил ва компьютер томографияси ёрдамида қайта текширган. Натижада улар Tomistoma уруғига мансуб эмаслиги аниқланган.

“Herugavialis cairensis – 66 млн йилдан 23 млн йил аввалгача бўлган даврда Ўрта Ер денгизида яшаган гавиалларнинг олтинчи тури. Биз ҳали билмайдиган бошқа турлар ҳам бўлиши мумкин”, деган тадқиқот муаллифларидан бири, палеонтолог Пол Берк.

Herugavialis узун ва ингичка тумшуqqa эга бўлган. Унинг ўткир ва учли тишлари балиқ тутишга мослашган. Олимлар бу тимсоҳ Мокаттам ҳудудида яшаган балиқлар билан озиқланган деб ҳисоблайди. Унинг кўзлари ҳам ҳозирги ҳинд гавиалиникига ўхшаб бош суягидан бироз бўртиб турган бўлиши мумкин. Бу унинг ярим сувда яшайдиган йиртқич бўлганини кўрсатади.

Ҳозирги кунда гавиалларнинг атиги икки тури мавжуд. Улардан бири Ҳиндистон яриморолида яшайдиган ҳинд гавиали бўлса, иккинчиси Жануби-Шарқий Осиёда учрайдиган сохта гавиалдир. Бироқ гавиалларнинг қадимги вакиллари қолдиқлари Буюк Британия, Швеция, Италия, Миср ва Япония каби давлатлардан ҳам топилган.

Олимларнинг таъкидлашича, Буюк Сфинкс ва Гиза эҳромлари таркибидаги тошларда бошқа қадимий жонзотларнинг қолдиқлари ҳам бўлиши мумкин. Мутахассислар Мокаттам қатламидан топилган қазилмалар қадимги Миср ҳудудида миллионлаб йиллар аввал мавжуд бўлган бой денгиз экотизими ҳақида маълумот беришини айтмоқда.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, қарийб бир аср олдин топилган қазилмани қайта ўрганиш музейлардаги эски коллекцияларни яна бир бор текшириш қанчалик муҳимлигини ҳам кўрсатади.

МисрОлимлартимсоҳ
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Paramount Warner Bros. Discovery’ни сотиб олди
OpenAI’га тегишли экани айтилаётган СИ агентлари Wikipedia сервисларига ҳужум қилди
Related posts
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 50
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1951
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа