Skip to content
Trending
6 января 10:01Tashkent City 2-лот ҳудудида ёнғин қайд этилди 20 августа 12:36Сомон йўли 11,8 миллиард йил аввал йирик галактикани «ютиб юборган» 16 июня 13:02Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хадия Юсупова 88 ёшида оламдан ўтди 11 февраля 22:19Ҳусниддин Алиқулов “Ризеспор” билан шартномасини расман узайтирди 12 ноября 14:21Исроил сулҳдан кейин ҳам Ғазодаги 1,5 мингдан ортиқ бинони вайрон қилди 3 марта 10:14Дубай аэропортидан Тошкентга йўловчиларсиз техник рейс учирилди 29 апреля 08:58Сирдарёда солиқ ходими пора билан ушланди 30 июля 09:49Аргентинада хизмат вертолёти ҳалокатида етти киши ҳалок бўлди 20 ноября 20:41Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиши мумкин 9 июня 16:42Андижонда бир йўла 4 нафар эгизак дунёга келди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Андижонда фуқароларга зўравонлик қилган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
Жамият

Андижонда фуқароларга зўравонлик қилган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

ShaxriyorShaxriyor—14 марта 18:530 18
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Андижон шаҳрида фуқароларга нисбатан зўравонлик қилиб, низоларни “кўча ечими” орқали ҳал қилиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, 10 март куни вилоят Ички ишлар бошқармаси тезкор-қидирув хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида бир гуруҳ шахсларнинг ноқонуний фаолияти фош этилган.

Аниқланишича, жиноий гуруҳ етакчиси сифатида кўрсатилаётган, 1995 йилда Асака туманида туғилган Исмоилов Муҳаммадумар Бахтиёр ўғли (лақаби Умар) аввал Жиноят кодексининг 277, 110, 112 ва 137-моддалари билан судланган. Унинг шериги 1993 йилда Избоскан туманида туғилган Эргашев Элмурод Бегижон ўғли (лақаби Элмиш) ҳам ушланган, у муқаддам Жиноят кодексининг 104, 166, 168, 266 ва 277-моддалари билан судланган.

More stories

Наманган ва Андижон рейслари ноқулай об-ҳаво туфайли йўналишини ўзгартирди

23 января 10:15

Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилиб, ерлар табиатга қайтарилди

30 октября 19:08

Андижонда давлат ерини 39 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

25 июля 17:15

Андижонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси 30 сотих ноқонуний ер савдоси ортидан қўлга олинди

1 мая 10:50

Терговга кўра, ушбу шахслар ўзларини қонундан устун қўйиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол равишда бузиб келган ҳамда фуқароларга руҳий ва жисмоний босим ўтказган. Улар кафеда моддий манфаат эвазига фуқаролар ўртасидаги мулкий низоларни “кўча ечими” усулида ҳал қилиб, безорилик ҳаракатларини содир этиб келган.

Хусусан, 23 февраль куни Исмоилов Муҳаммадумар ва унинг шериги Эргашев Элмурод мазкур кафега келиб, ходимларни ҳақорат қилган ҳамда 2007 йилда туғилган йигитни уриб, унга тан жароҳати етказган. Шундан сўнг улар жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 1992 йилда Андижон шаҳрида туғилган эркакни ҳам кафега чақириб, у билан жанжал чиқарган.

Қайд этилишича, улар ушбу фуқарони кафе ичидаги хоналардан бирига олиб кириб, уни ҳам дўппослаб, тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда қамоққа олинган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар органлари фуқаролардан ушбу жиноий гуруҳ фаолиятидан жабр кўрган ёки улар ҳақида қўшимча маълумотга эга бўлган шахсларни ишонч телефонлари орқали мурожаат қилишга чақирди. Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланиши таъкидланди.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 2026 йил январь ойида ҳам кўча безорилиги, товламачилик, зўравонлик ва фуқароларга босим ўтказиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кетма-кет тезкор тадбирлар ўтказилган.

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаментининг изоҳига кўра, мазкур тезкор тадбирлар криминоген вазиятни барқарорлаштириш, уюшган безорилик ва оғир жиноятларнинг олдини олишга қаратилган кучайтирилган чоралар доирасида амалга оширилмоқда.

Ушбу ишлар президентнинг 2025 йил 3 ноябрь кунги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ ва ДХХ ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

Андижонжиноий гуруҳзўравонликфуқаролар
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкент вилоятида маҳкумдан iPhone талаб қилган колония ходими ушланди
СССР паспорти билан яшаб келган аёлга Ўзбекистон ID-картаси берилди
Related posts
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 30
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 30
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Load more

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа