Skip to content
Trending
8 мая 19:29Пеп Гвардиола АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди 6 января 10:23АҚШда виза сиёсати ўзгарди: 13 та мамлакат фуқароларига қўшимча талаблар 29 апреля 18:13Тошкентда омборхонада ёнғин чиқди 13 февраля 13:55Таиланд хорижликлар учун визасиз бўлиш муддатини қисқартиришни кўриб чиқмоқда 23 февраля 10:19Financial Times: Россия ва Эрон йирик ҳарбий битим тузган 4 марта 11:34Қатар: Эрон барча “қизил чизиқлар”ни кесиб ўтди 6 декабря 16:28Қозоғистонда чегара постида ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор 25 октября 03:41YASA ўзининг норасмий жаҳон рекордини янгилади — электр двигателини 59 кВт/кг қувват зичлигигача етказди 21 ноября 15:09Зеленский АҚШнинг тинчлик режасини олди 21 марта 13:24Пентагон Эронга қуруқлик қўшинлари юборишга тайёргарликни бошлади
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Навоий аэропорти ривожи бўйича янги давлат дастури тасдиқланди
Жамият

Навоий аэропорти ривожи бўйича янги давлат дастури тасдиқланди

ShaxriyorShaxriyor—10 февраля 11:020 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Президент Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Навоий халқаро аэропорти фаолиятини самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ушбу аэропортни ҳаво, темир йўл ва ерусти транспорти йўналишларини бирлаштирувчи халқаро мултимодал логистика хабига айлантириш орқали экспорт ва транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий авиаташувчилар учун қулай шароитларни яратиш мақсад қилинган.

Ҳужжатга кўра, Навоий халқаро аэропорти Uzbekistan Airports’нинг марказлашган бошқарувидан ажратилиб, лойиҳавий бошқарув тамойиллари асосида ривожлантирилади. Бунинг натижасида қуйидаги натижаларга эришиш режалаштирилган:

  • 2030 йилга келиб аэропортда амалга оширилаётган парвозлар сонини 2,3 баробарга ошириб, йилига 7 мингтага етказиш;
  • йўловчи ташиш ҳажмини йилига 150 минг нафарга ҳамда юк ташиш ҳажмини 45 минг тоннага етказиш;
  • 2026 йилда Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия ва Хитойдан почта-курьерлик ва тижорат юкларини етказиб бериш бўйича авиақатновлар сонини ҳафтасига 3 тага етказиш.
More stories

2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари 15,5 миллион йўловчига хизмат кўрсатди

20 января 16:59

Навоийда олтин қазиб олишга ихтисослашган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди

28 января 19:17

Ўзбекистонда сув танқислигининг олдини олиш бўйича дастур тасдиқланди

28 марта 12:53

Ижтимоий тармоқдаги ёлғон пост блогерга қимматга тушди

27 марта 19:39

Аэропорт ҳудудида 2028 йил якунига қадар ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва бўяш бўйича алоҳида марказ ташкил этиш, амалдаги ёнилғи-мойлаш материаллари омбори ва юк терминали инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда мавжуд қувватлардан тўлиқ фойдаланиш шартидан келиб чиққан ҳолда сиғими 10 минг тоннали резервуарларни ҳамда 16 минг метр квадратли янги юк терминалини барпо қилиш  кўзда тутилган.

“Порто франко” эркин божхона зонаси ташкил этилади

Ҳужжатда белгиланишича, “Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ ҳудудида илғор хорижий тажриба асосида эркин иқтисодий зона ҳамда “порто франко” режими асосида фаолият юритувчи эркин божхона зонаси ташкил этилади. “Порто франко” эркин божхона зонасида имтиёзлар асосида товарларни бож тўламасдан киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, импорт-экспорт операциялари, ижара, трейдинг, ишлаб чиқариш, консалтинг, молия-аудит, брокерлик, банк, турли хил маиший, кейтеринг, логистика, форвардинг-экспедиторлик, тракинг, ҳаво кемаларига техник ва ерусти хизматларини кўрсатиш ҳамда лизинг операциялари хизматларини кўрсатиш ва ушбу турдаги хизматлар билан шуғулланувчи компаниялар ташкил этилишига рухсат берилади.

Бунда юқорида қайд этилган хизматлар кўрсатиш ва компания фаолиятини йўлга қўйиш Навоий халқаро аэропорти эркин иқтисодий зонаси дирексияси томонидан амалга оширилади.

“Порто франко” эркин божхона зонаси ҳудудида халқаро ҳуқуқий ва техник меъёрларга мувофиқ барча хорижий ҳаво кемалари ва уларнинг алоҳида агрегатларини таъмирлаш учун зарур бўлган авиатехника эҳтиёт қисмлари эркин алмаштирилади.

Бундан ташқари, халқаро автотранспорт воситалари (ТИР) учун замонавий тўхташ жойи ва сервис инфратузилмаси (ТИР Парк Навоий Аирпорт) ташкил этилади.

Аэропортга маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар билан йўловчи ва юк ташиш, транзит ҳамда техник қўнишлар бўйича мустақил музокаралар олиб бориш ҳамда шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади.

“Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ 2029 йил 1 январга қадар молиявий зарар кўрган тақдирда, ушбу маблағ Uzbekistan Airports АЖнинг давлат улуши бўйича бюджетга тўланадиган дивидендлари ҳисобидан қоплаб борилади. Бунда ушбу маблағлар айланма маблағлар сифатида эътироф этилмайди ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул товар берилишига тенглаштирилади.

аэропортдавлат дастуриНавоийтасдиқланди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Чинозда мактаб ўқувчисига шилқимлик қилган эркак 3 суткага қамалди
Ядровий музокаралар фонида Эрон санкциялар бўйича шарт қўйди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа