Skip to content
Trending
12 декабря 00:39Time журнали «Йил одами»ни эълон қилди 28 января 12:53Самарқандда ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди 15 февраля 12:46Тошкентда қурол ҳақида сўраган шахс аниқланиб, тиббий муассасага жойлаштирилди 16 апреля 15:35Австралиянинг Жилонг шаҳрида йирик нефт заводида кучли ёнғин содир бўлди 21 июня 13:27Япония хорижликлар учун виза нархини беш баробарга оширмоқда 8 мая 12:17Россия Украинага “кўзгу тарзида” жавоб зарбаси беришини маълум қилди 21 апреля 19:18Буюк Британияда 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотиш умрбод тақиқланди 19 ноября 14:16Тошкентда пора олиб, ишни битиролмаган солиқчи қўлга тушди 5 ноября 13:52АҚШ Ғазо учун 2 йиллик халқаро куч мандатини талаб қилмоқчи  15 сентября 12:45АҚШ илк бор Ер орбитасига космик қурол жойлаштирганини расман эълон қилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Financial Times: Россия ва Эрон йирик ҳарбий битим тузган
Дунё

Financial Times: Россия ва Эрон йирик ҳарбий битим тузган

ShaxriyorShaxriyor—23 февраля 10:190 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Эрон Россия билан 500 миллион евролик қурол етказиб бериш бўйича махфий келишув тузган. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.

More stories

Австралия Эрон аёллар терма жамоасининг 5 футболчисига гуманитар виза берди

10 марта 16:59

Эрон можароси: Германия АҚШ билан қўшма ҳаракатларни режалаштирмоқда

3 марта 07:47

Axios: АҚШ Эронга қарши эҳтимолий ҳужум режаларини тайёрламоқда

26 марта 21:53

Google Ҳинд океанидаги кичик оролда СИ дата марказ қурмоқчи

6 ноября 14:36

Нашр қўлига тушган ҳужжат ва манбаларга кўра, келишув 2025 йилнинг декабрь ойида Москвада имзоланган, етказиб беришлар эса 2027–2029 йилларга мўлжалланган. Айрим тизимлар аллақачон Эронга топширилган бўлиши мумкин. Гап 500 дона “ПЗРК Верба” кўчма зенит-ракета мажмуаси ва уларга мўлжалланган 2,5 мингта ракета ҳақида бормоқда. Бир дона ракета нархи 170 минг евро, учиш қурилмаси эса 40 минг евро деб баҳоланган. Шартномага, шунингдек, 500 дона “Маули-2” тунги кўриш мосламаси ҳам киритилган.

Нашр маълумотига кўра, битим “Рособоронэкспорт” ва Эрон Мудофаа вазирлигининг Москвадаги ваколатхонаси ўртасида тузилган. Компания изоҳ сўровига жавоб бермаган, Кремль ҳам масалага изоҳ беришдан бош тортган. Нашр ёзишича, келишувни ваколатхона ходими Руҳулло Катеби мувофиқлаштирган. АҚШ уни 2024 йилда санкциялар рўйхатига киритиб, “Россия ҳукумати билан алоқа қилувчи шахс” деб атаган.

Эроннинг Москвадаги элчиси Козим Жалолий илгари Эрон телевидениесига берган интервьюсида Россиядан амалга оширилган бир нечта рейсларда ҳарбий юклар бўлганини айтган. У сўнгги йилларда икки давлат ўртасида муҳим ҳарбий келишувлар тузилаётганини, етказиб беришлар эса ушбу битимлар бажарилаётганини кўрсатаётганини таъкидлаган, бироқ тафсилотларни очиқламаган.

Нашрнинг ёзишича, Россиянинг Ил-76ТД транспорт самолёти сўнгги саккиз кун ичида камида уч марта Минеральние Води шаҳридан Эроннинг Караж шаҳрига парвоз қилган, яна бир рейс декабрь охирида амалга оширилган. Шунингдек, январь ойида Эрон Россиядан олтитагача Ми-28 вертолётини олгани, улардан бири шу ой Теҳронда қўллангани айтилмоқда.

Аввалроқ, Эрон Президенти Масьуд Пезешкиён Россия раҳбари Владимир Путин билан музокаралар чоғида эришилган келишувлар икки давлат ҳамкорлиги учун янги уфқлар очишини билдирган. Унинг сўзларига кўра, Теҳрон бир йил аввал имзоланган 20 йиллик кенг қамровли стратегик шериклик шартномасини тез ва аниқ амалга оширишга қатъий бел боғлаган.

47 моддадан иборат ҳужжатнинг қарийб учдан бир қисми ҳарбий-техник ҳамкорлик ва халқаро хавфсизликка бағишланган. Унда томонлардан бирига ҳужум қилинган тақдирда, иккинчи томон тажовузкорга ҳарбий ёки бошқа ёрдам кўрсатмаслиги ва низони тартибга солишга кўмаклашиши белгиланган.

БитимРоссияҲарбийЭрон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Бухоро вилоятида тунги клубдаги қизлар фоҳишаликка мажбурланди
Зеленский: “Учинчи жаҳон уруши аллақачон бошланган”
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа