Skip to content
Trending
13 января 18:562025 йилда Ўзбекистонга 10,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди 19 января 09:58Reuters: Дамашқ ва СДК ўртасида кенг қамровли келишувга эришилди 30 октября 20:38Россия мамлакатда ядро қуроллари синовдан ўтказилаётганини рад этмоқда 6 декабря 12:39Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровга табрикнома йўллади 3 ноября 12:52Туркия туризм бўйича 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида рекорд натижа қайд этди 13 мая 20:07Хитой олимлари сунъий инсон эмбрионларини космосга юборди 18 ноября 18:10Бозор қуламоқда: Биткоин нархи кескин тушди 22 апреля 11:52Туркияда 9 кишини ўлдирган ўқувчининг онаси ҳам ҳибсга олинди 30 мая 12:46Андижонда таркибида тақиқланган модда бўлган 11 кг “Keto coffee mix” савдоси фош этилди 17 июня 14:13Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳужумларини танқид қилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ Ғазо учун 2 йиллик халқаро куч мандатини талаб қилмоқчи 
Дунё

АҚШ Ғазо учун 2 йиллик халқаро куч мандатини талаб қилмоқчи 

ShaxriyorShaxriyor—5 ноября 13:520 18
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ БМТда Ғазо секторида икки йиллик ўтиш даври бошқарув органи ва халқаро барқарорлаштириш кучларини ташкил этишни мақуллаш ҳақидаги резолюция лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда кеча, 4 ноябрь куни ҳужжат матнига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.

Дипломатларнинг айтишича, ҳозирча лойиҳа расман Хавфсизлик Кенгашига (15 аъзо давлат) тақдим этилмаган, лекин айрим мамлакатлар билан муҳокамалар бошланган. Вашингтон ҳужжатни қайси пайтда расман киритишни режалаштираётгани ҳозирча номаълум.

АҚШ Давлат департаменти вакили “Президент Дональд Трампнинг Ғазо режасини амалга ошириш бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари ва бошқа ҳамкорлар билан музокаралар давом этмоқда” деб баёнот берди ва “гўё сизниб чиққан ҳужжатлар” ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

Икки саҳифалик ҳужжатда “Тинчлик Кенгаши” (Board of Peace) деб аталган ўтиш бошқарув органи тузилиши ва Халқаро Барқарорлаштириш Кучлари (ISF) жойлаштирилиши кўзда тутилган. Ушбу кучлар “барча зарур чораларни кўриш” ваколатига эга бўлади – бу ибора ҳарбий куч ишлатиш имконини англатади.

More stories

Эрон АҚШ билан ядровий келишув бўйича муросага тайёрлигини билдирди

15 февраля 14:34

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: 2 киши ҳалок бўлди

24 января 17:28

Венесуэла нефти АҚШ назоратида экспорт қилинади

8 января 11:08

АҚШ Марказий Осиё киберхавфсизлиги учун 5 миллион доллар ажратди

30 сентября 09:46

ISF’нинг вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • тинч аҳолини ва гуманитар ёрдам операцияларини ҳимоя қилиш;
  • Исроил ва Миср билан чегара хавфсизлигини таъминлаш;
  • янги тайёрланган ва текширувдан ўтган фаластинлик полиция кучлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш.

Ҳужжатда айтилишича, ISF Ғазо хавфсизлигини барқарорлаштириш, жумладан “нодавлат қуролли гуруҳларни демилитаризация қилиш ва қуролларни доимий тарзда йўқ қилиш” билан шуғулланади.

Бир ой аввал Исроил ва ҲАМАС Трампнинг 20 банддан иборат “Ғазо режаси”нинг биринчи босқичи – икки йиллик урушни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод қилиш келишуви бўйича келишувга эришган эди.
БМТ резолюцияси лойиҳаси ана шу режанинг иккинчи босқичини – Тинчлик Кенгаши ва ISF’ни ташкил этишни назарда тутади.

Трамп режасига кўра, ҲАМАСнинг Ғазо устидан бошқаруви тугатилади ва ҳудуд демилитаризация қилинади. ҲАМАС ҳозирча қуролсизланиш масаласида расман розилик билдирмаган – бу гуруҳ илгари ҳам шундай таклифларни рад этган.

ISF бирлаштирилган бошқарув остида, Исроил ва Миср билан яқин ҳамкорликда фаолият юритади. Бунинг учун ҳарбий мақом ва ваколат бўйича махсус келишувлар тайёрланиши керак.

Трамп маъмурияти Ғазога америкалик аскарларни жўнатишни истамаслигини билдирган, аммо Индонезия, БАА, Миср, Қатар, Туркия ва Озарбайжонни халқаро кучларга ҳисса қўшишга чорламоқда.

Шу билан бирга, Туркия аскарларини жойлаштиришга Исроил кескин қарши эканлиги маълум қилинган.

Резолюция лойиҳаси БМТ ва Жаҳон банки ҳамда бошқа молиявий институтларни Ғазонинг қайта тикланиши ва ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратишга чақирган. Шунингдек, бу мақсадда алоҳида донорлар фонди ташкил этиш таклиф этилган.

Вашингтон резолюцияни овозга қачон қўйиши ҳозирча аниқ эмас. Қабул қилиниши учун 15 аъзодан камида 9 тасининг розилиги ва 5 доимий аъзодан (АҚШ, Британия, Франция, Россия, Хитой) ҳеч бири вето қўймаслиги керак.

АҚШБМТҒазоДипломатХавфсизлик Кенгаши
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

АҚШ КХДРга қарши санкция киритди
Ўзбекистонга 9 ойда 40 мингдан ортиқ электромобиль импорт қилинди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа