Skip to content
Trending
21 августа 10:55Астрономлар Ердан 2,5 баравар катта улкан ва ўта зич тошли сайёрани кашф қилди 27 октября 09:59Биз Россиянинг янги ракета-бомбасини уриб туширишга қодирмиз — Украина 5 февраля 23:57Халқаро тўлов платформалари учун янги ҳуқуқий имкониятлар яратилди 6 января 09:34Жиззахда табиатга 387 млн сўм зарар етказган браконьерлар қўлга олинди 19 июня 12:16Фарғонада пойабзал ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди 30 ноября 13:08Манҳеттан ўлчамидаги комета Ерга яқинлашмоқда 27 июля 14:51Шерзод Хўжаев Ўзбекистон Энергетика вазири этиб тайинланди 20 мая 13:18Андижонда ноқонуний дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди 27 апреля 14:28Руминияда аёлларни ўлдириш учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилди 8 октября 13:24Украина дронлари Россиядаги “Яндекс” маълумотлар марказига зарба берди
  Понедельник 26 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Австралия Эрон аёллар терма жамоасининг 5 футболчисига гуманитар виза берди
Дунё

Австралия Эрон аёллар терма жамоасининг 5 футболчисига гуманитар виза берди

ShaxriyorShaxriyor—10 марта 16:590 60
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Австралия ҳукумати Эрон аёллар терма жамоасининг беш нафар футболчисига гуманитар визалар берди. Бу қарор спортчиларга мамлакатда қолиш имконини беради ва уларнинг Эронга қайтишига тўсқинлик қилади. Сабаби, Осиё Кубоги доирасидаги ўйин олдидан улар миллий мадҳияни куйлашдан бош тортгани учун мамкалатда хавфга дуч келиши мумкин.

BBC News хабарига кўра, Австралия ички ишлар вазири Тони Берк футболчилар ҳозирда “хавфсиз жойга кўчирилгани”ни маълум қилган.

“Улар сиёсий фаоллар эмаслигини аниқ айтмоқчи. Улар шунчаки хавфсиз яшашни истаётган спортчилардир”, дейди вазир матбуот анжуманида.

More stories

Эрон Исроил ҳудудига ракеталар учира бошлади

28 февраля 14:35

Доҳадаги АҚШ–Эрон музокаралари якунланди: узоқ муддатли тинчлик келишувига эришилмади

2 июля 09:04

БАА Эронга тегишли миллиардлаб долларлик активларни музлатиши мумкин

6 марта 13:43

Австралия “Толибон” расмийларига мамлакатга киришни чеклади

6 декабря 12:48

Гуманитар виза олган футболчилар — Фотима Пасандиде, Заҳро Ганбари, Заҳро Сарбали, Атефе Рамазонизаде ва Мона Ҳамуди экани тасдиқланди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Эрон терма жамоасининг бошқа футболчиларига ҳам гуманитар виза олиш имконияти борлиги ҳақида маълум қилинган. Ҳозирча уларга Австралияда қолишга рухсат берилган.

2 март куни Эрон аёллар терма жамоаси Австралияда ўтказилган Осиё Кубогидаги илк учрашувини ўтказган эди. Ўйин олдидан миллий мадҳиянинг янграши вақтида футболчилар жим турган, айримлари эса табассум қилган.

Спортчиларнинг бу ҳаракати Эрон ҳукуматига қарши норозилик сифатида қилинганми ёки Исроил ва АҚШнинг зарбаларига нисбатан муносабат сифатида амалга оширилганми – ҳозирча аниқ эмас. Бироқ Эронда бу ҳолат ҳукуматга қарши протест сифатида талқин қилинган.

Хусусан, давлат телеканалларидан бирининг бошловчиси Муҳаммад Ризо Шаҳбозий футболчиларни “уруш давридаги хоинлар” деб атаб, уларни “қатъий жазолаш”га чақирган.

Шундан сўнг ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухлислар Австралия ҳукуматини спортчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирган. Чунки футболчилар учун Эронга қайтиш хавфли бўлиши мумкин.

Инсон ҳуқуқлари фаоли ва Австралия терма жамоасининг собиқ сардори Крейг Фостернинг таъкидлашича, кўплаб футболчиларнинг оилалари Эронда қолган, айримларининг эса фарзандлари ҳам бор. Унинг фикрича, ҳатто уларга Австралияда қолиш таклиф этилган тақдирда ҳам, айрим спортчилар оилавий сабабларга кўра бундан воз кечиши мумкин.

Австралиявиза бердигуманитартерма жамоафутболчиЭрон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Туркия чегара хавфсизлиги учун Patriot тизимини жойлаштирди
Наманганда криптоактивлар билан ноқонуний савдо қилган шахс аниқланди
Related posts
Дунё

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10 30
Дунё

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08 50
Дунё

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10 30
Спорт

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби ОФК Чемпионлар лигасида майдонга тушади

26 октября 11:19 30
Дунё

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08 50
Дунё

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38 30
Қизиқарли

Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди

26 октября 09:30 40
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Load more

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби ОФК Чемпионлар лигасида майдонга тушади

26 октября 11:19

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38

Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди

26 октября 09:30

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1964
  • Жамият1888
  • Спорт320
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли31
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа