Skip to content
Trending
8 января 20:58Москва Ғарб қўшинларини Украинада қонуний жанговар нишон деб атади 26 мая 09:31Тошкентда солиқ инспекцияси ходимлари пора билан ушланди 7 февраля 21:14Ўзбекистонда ер қимирлади 4 апреля 13:07Россия 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкумни қайтаришга тайёр 7 ноября 11:11Алиев Озарбайжон армияси НАТО стандартларига ўтишини айтди 31 августа 17:58Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашув ўтказди 15 июня 21:58Албания Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади 13 февраля 10:33Гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига қарши навбатдаги тезкор тадбирлар ўтказилди 10 февраля 09:34Афғонистонда аёллар ҳуқуқларини чекловчи янги кодекс қабул қилинди 5 февраля 11:42АҚШ Россияга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлади
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Эпштейн иши: янги ҳужжатларда таниқли футболчи Франк Рибери номи тилга олинди
Дунё

Эпштейн иши: янги ҳужжатларда таниқли футболчи Франк Рибери номи тилга олинди

ShaxriyorShaxriyor—10 февраля 14:430 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган, жинсий жиноятлар учун судланган Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатлар жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу материалларда илгари Эпштейн иши билан боғланмаган яна бир машҳур исм — Франция футболи юлдузи, собиқ футболчи Франк Рибери номи ҳам қайд этилган. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

2026 йил бошида Epstein Files Transparency Act (Эпштейн ҳужжатлари бўйича шаффофлик тўғрисидаги қонун) асосида ошкор қилинган ҳужжатлар сабаб Адлия вазирлиги Эпштейн билан боғлиқ барча таснифланмаган ва таҳрир қилинмаган материалларни эълон қила бошлади. Мазкур тўплам ҳозиргача очиқланган энг йирик архивлардан бири бўлиб, унда 3 миллиондан ортиқ саҳифа мавжуд. Ҳужжатлар орасида тергов ҳисоботлари, электрон ёзишмалар, суд материаллари, шунингдек видео ва тасвирлар жамланган.

Ҳужжатларнинг аксариятида турли шахслар исмлари контексциз санаб ўтилган. Айрим файлларда эса аниқ гувоҳликлар ва даъволар келтирилган бўлиб, улар орасида Франк Риберига оид парчалар ҳам мавжуд. Ушбу маълумотлар дастлаб Reddit’даги р/соccер ҳамжамиятида муҳокама қилиниб, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Маълум ҳужжатларнинг бирида, хусусан 26-саҳифада, Рибери номи тилга олинади. Унда даъвогарлардан бири боғда юз берган можарони тасвирлаб, гўёки Рибери унга зарба беришга урингани ва воқеага полиция аралашгани ҳақида баён қилади.

Кейинги саҳифаларда эса Карим Бенземанинг адвокати сифатида таништирилган Силвен Корме номи келтирилиб, у Рибери билан бирга вояга етмаган қизларни излагани ҳақида даъво қилинади. Ушбу баёнотлар жиддий мазмунга эга бўлса-да, мутахассислар уларни эҳтиёткорлик билан талқин қилиш зарурлигини таъкидламоқда.

Контекст ва эҳтиёткорлик

Экспертлар ҳамда АҚШ Адлия вазирлиги қайд этишича, Эпштейн ҳужжатларида шахс номининг тилга олиниши жиноят айблови ёки тасдиқланган ҳуқуқбузарликни англатмайди. Ҳужжатларда юзлаб таниқли шахслар номи учрайди, бироқ уларнинг аксариятига нисбатан ҳеч қандай расмий айблов мавжуд эмас.

More stories

Эпштейн иши ортидан шаҳзода Эндрю резиденцияни тарк этди

5 февраля 16:31

Эпштейн можароси фонида Британия бош вазирига босим кучаймоқда

11 февраля 22:25

БМТ экспертлари: Эпштейн ишида инсониятга қарши жиноят аломатлари бор

18 февраля 15:32

АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн ишига оид минглаб ҳужжатларни сайтидан олиб ташлади

4 февраля 11:26

Мутахассислар ҳужжатларнинг катта қисми текширилмаган даъволар, иккиламчи манбалар ва контексциз қайдлардан иборат эканини таъкидламоқда. Шу боис, исмнинг ҳужжатда қайд этилиши автоматик тарзда айб исботи сифатида талқин қилинмаслиги лозим.

Мазкур ошкор этиш жараёни етарли даражада таҳрир қилинмагани сабабли танқидларга ҳам учради. Айрим қонунчилар ва жабрланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар шаффофлик адолат ва шахсий дахлсизлик ҳисобига амалга оширилмаслиги кераклигини билдирмоқда.

Франк Риберига нисбатан айтиладиган бўлса, ушбу ҳужжатлар унга қарши янги тергов ёки суд жараёнлари бошланганини англатмайди. Эслатиб ўтамиз, у 2010 йилда Карим Бензема билан бирга вояга етмаган қиз билан боғлиқ иш доирасида текширувдан ўтказилган, бироқ 2014 йилда Франция суди ушбу ишни ёпган.

Миллионлаб саҳифалар ҳали ҳам журналистлар ва тадқиқотчилар томонидан ўрганилмоқда. Рибери каби машҳур шахслар номининг Эпштейн ҳужжатларида тилга олиниши эса шаффофлик, жавобгарлик ва адолат ўртасидаги мураккаб мувозанатни яна бир бор намоён этмоқда.

Маълумот учун, 42 ёшли Франк Рибери ўз даврининг энг кучли футболчиларидан бири, шунингдек, футбол тарихидаги энг яхши вингерлардан бири сифатида эътироф этилади.

У футболчилик фаолияти давомида “Лилль”, “Мец”, “Галатасарой” ва “Марсель” клубларида тўп сурган. 2007-йилда Рибери Германиянинг “Бавария” клубига 25 миллион евро эвазига трансфер қилинган. Мюнхен жамоаси сафида у 12 мавсум давомида 9 марта Бундеслига чемпиони, 6 марта Германия кубоги соҳиби, шунингдек, Европа Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланган. Умуман олганда, Рибери “Бавария” билан 24 та совринни қўлга киритган.

2012/13 йилги мавсумда “Бавария” билан тарихий “требл” қайд этган Рибери “Олтин тўп” соврини учун Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан бирга якуний номзодлар рўйхатига киритилган. У Арен Роббен билан бирга ҳосил қилган тандеми туфайли мухлислар орасида “Робберй” лақаби билан машҳур бўлган.

2019 йилда Рибери “Бавария”ни тарк этиб, Италия клуби “Фиорентина”га ўтди. Кейинчалик “Салернитана” сафида тўп суриб, 2022 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлади.

Франция терма жамоаси сафида 2006–2014 йиллар оралиғида 81 та ўйин ўтказган Рибери икки марта Жаҳон чемпионатида (2006, 2010) ва икки марта Европа чемпионатида (2008, 2012) иштирок этган. У уч бор Францияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган, 2013 йилда эса УЕФА томонидан Европанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган.

Ҳозирда Франк Рибери Италия Б серияси вакили ва футболчи сифатидаги сўнгги клуби — “Салернитана”да техник ҳамкор сифатида фаолият юритмоқда.

Шунингдек, у 2025 йил август ойида Дида, Роберто Карлос, Фабио Каннаваро, Марко Матераци, Майкон, Клод Макелеле ва Сержинё каби жаҳон футболи юлдузлари билан биргаликда Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Франк РибериҳужжатларЭпштейн
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ливия яқинида мигрантлар қайиғи чўкиши оқибатида кўплаб қурбонлар қайд этилди
Ўзбекистон олимлари экологик хавфсиз биоплёнка олиш усулини ишлаб чиқди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа