Skip to content
Trending
13 февраля 10:39Украина Донбассда ҳудудий ён бериш эҳтимолини кўриб чиқмоқда 3 декабря 14:31Фарғонада 11 ойда банклар фойдасига 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ ундирилди 23 декабря 21:00Трамп Шавкат Мирзиёевни G20 саммитига таклиф қилди 7 января 10:29Афғонистонда олтин кони атрофида тўқнашув: камида 4 киши ҳалок бўлди 7 сентября 16:06Андижонда 7 қаватли уйда ёнғин содир бўлди 7 декабря 10:54Илон Маск Европа Иттифоқини тугатишга чақирди 20 января 18:17Исроил Шарқий Қуддусдаги UNRWA мажмуасини бузиб ташлади 2 ноября 04:57Андижонда фуқаро агентлик ходимини чойнак билан урди 6 марта 11:16Олий таълим вазирлиги мутахассиси 100 минг доллар пора билан қўлга тушди 25 апреля 17:57Андижонда Ҳажга юбориш ваъдаси билан пул олган шахс ушланди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн ишига оид минглаб ҳужжатларни сайтидан олиб ташлади
Дунё

АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн ишига оид минглаб ҳужжатларни сайтидан олиб ташлади

ShaxriyorShaxriyor—4 февраля 11:260 19
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ Адлия вазирлиги жинсий зўравонлик жиноятларини содир этган Жеффри Эпштейн ишига оид минглаб ҳужжатларни ўз веб сайтидан олиб ташлади. Бунга жабрланувчиларнинг шахсий маълумотлари очиқлангани сабаб бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Эпштейн жабрланувчиларининг адвокатлари ҳужжатларда айрим шахсий маълумотлар таҳрирланмагани ва бу қарийб 100 нафар жабрланувчининг ҳаётини хавф остига қўйганини айтди. Улар орасида электрон почта манзиллари ҳамда жабрланувчиларни аниқлаш мумкин бўлган яланғоч суратлар ҳам бўлган.

Жабрланувчилар буни “мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат” деб атади ва файллар “синчиклаб кўздан кечирилиши зарурлигини, уларнинг номи тилга олинмаслиги ва яна руҳий жароҳат етказилмаслиги кераклигини” таъкидлади. АҚШ Адлия вазирлиги шахсий маълумотлар ошкор бўлган барча ҳужжатлар олиб ташланганини, хатолар эса “техник ёки инсон омили” сабаб юзага келганини билдирди.

More stories

Исроил АҚШ ташаббуси билан тузилган “Тинчлик кенгаши”га қўшилди

12 февраля 15:38

АҚШ авиаташувчи гуруҳи Кариб денгизига етиб борди

12 ноября 21:07

Apple’га 634 млн доллар жарима солинди

17 ноября 11:55

Эрон ва АҚШ музокараларининг учинчи босқичи 26 февраль куни Женевада ўтади

24 февраля 12:03

“Жабрланувчилар ёки адвокатлар томонидан ўчириш сўралган барча ҳужжатлар кейинги таҳрирлаш учун олиб ташланди”, дейди вазирлик.

​Ҳозирда идора қўшимча таҳрир талаб этиши мумкин бўлган бошқа ҳужжатлар бор-йўқлигини текширмоқда. Жабрланувчиларни ҳимоя қилаётган икки нафар адвокат эса Нью Йоркдаги федерал судьядан ҳужжатлар жойлаштирилган сайтни ёпишни талаб қилганди. Улар бу ҳолатни “АҚШ тарихида бир кунда жабрланувчилар махфийлигини бузган энг оғир ҳолат” деб атаган.

Эпштейннинг бир нечта қурбонлари шахсий маълумотлар ошкор этилишини “ҳаёт учун хавфли” деб баҳолади. Яна бир жабрланувчи эса шахсий банк маълумотлари эълон қилинганидан сўнг унга ўлим билан таҳдид қилишганини айтди.

Аёллар ҳуқуқлари бўйича таниқли адвокат Глориа Аллред ҳам ҳужжатларда кўплаб жабрланувчиларнинг исмлари очиқ қолганини билдирди. Бу каби ҳолат Эпштейн билан ёзишмалари эълон қилинган ўзбекистонлик қизга оид ҳужжатларда ҳам кузатилган. Жумладан, унинг исми, яшаш манзили, телефон рақамлари ва электрон почта манзили очиқ кўринган. АҚШ Адлия вазирлиги мазкур маълумотларни яширмаган. Ҳужжатнинг фақат битта қисмида ўзбекистонлик қизнинг исми келтирилган.

“Баъзи ҳолларда исмлар устидан чизиқ тортилган, аммо барибир ўқиш мумкин. Бошқа ҳолатларда эса ҳеч қачон омма олдида чиқмаган, исмини ошкор қилмаган жабрланувчиларнинг суратлари берилган”, деди у.

​

АҚШ Адлия вазирлиги 30 январь куни Эпштейн ишига оид 3 миллион ҳужжат, 180 мингта расм ва 2 мингта видеони эълон қилди. Эпштейн 2019 йил 10 август куни Нью Йоркдаги қамоқхонада, вояга етмаганларни жинсий савдога жалб қилиш айбловлари бўйича судни кутаётган пайтда вафот этган.

АдлияАҚШҳужжатларЭпштейн
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Наманганда ўрмон ерлари билан боғлиқ қатор ноқонуний ҳолатлар фош этилди
АҚШ–Ҳиндистон ўртасида савдо келишуви: божлар камайди, рус нефтидан воз кечиш шарт сифатида қўйилди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа