Skip to content
Trending
3 июня 12:39Тошкент вилоятида қарийб 9 кг гашиш билан кетаётган шахс ушланди 11 августа 16:37Қирғизистонда фирибгарликда гумонланган ўзбекистонлик ака-ука ушланди 12 января 12:09Геосиёсий беқарорлик фонида олтин рекорд даражада қимматлади 14 мая 20:54Латвия Бош вазири Эвика Силиня истеъфога чиқди 15 декабря 10:28Сирдарёда эрини пичоқлаган аёл жазоланди 14 апреля 10:29Оҳангаронда йўқолган 4 ёшли бола топилди 17 января 11:34Ўзбекистонлик боксчи Руслан Абдуллаев тўртинчи жангини техник нокаут билан якунлади 3 августа 15:28Хитой олимлари Ерга хавф солувчи астероидларда ядровий портлаш амалга оширишни таклиф қилди 3 сентября 12:12Францияда Мбаппени ўғирлашни режалаштирган жиноий гуруҳ аниқланди 31 июля 16:34Тошкентда IT мутахассиси компаниядан 1 миллиард сўмдан ортиқ пулни ўзлаштирди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Исроил Шарқий Қуддусдаги UNRWA мажмуасини бузиб ташлади
Дунё

Исроил Шарқий Қуддусдаги UNRWA мажмуасини бузиб ташлади

ShaxriyorShaxriyor—20 января 18:170 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 20 январь куни Исроил Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қарашли Фаластинлик қочқинларга ёрдам берувчи агентлигининг (UNRWA) Шарқий Қуддусдаги мажмуасини бузиб ташлади. Агентлик ушбу ҳаракатни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида баҳолади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Исроил кучлари бульдозерлар ёрдамида БМТ агентлигига тегишли бир нечта йирик бино ҳамда бошқа кичик иншоотларни вайрон қилган. UNRWA мазкур мажмуадан сўнгги бир йил давомида фойдаланилмаганига қарамай, Исроилнинг бу ҳаракатини кескин қоралаган.

More stories

ҲАМАС Ғазо назоратини аста-секин қўлга олмоқда

14 ноября 23:14

Исроил мудофаа учун дунёдаги биринчи жанговар лазернидан фойдаланмоқчи

6 декабря 11:23

БМТ учун янги бош котиб сайлаш жараёни бошланди

26 ноября 12:07

Исроил ва Миср тарихдаги энг йирик газ келишувига эришди

18 декабря 14:00

UNRWA вакили Жонатан Фуллернинг айтишича, Исроил кучлари маҳаллий вақт билан соат 7:00 атрофида мажмуага бостириб кириб, қўриқчиларни ҳудуддан чиқариб юборган ва шундан сўнг биноларни бузиш учун бульдозерларни ишга туширган.

Агентлик раҳбари Филипп Лаццарини Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги баёнотида мазкур ҳолатни қоралаб, уни “халқаро ҳуқуққа очиқ ва қасддан бўйсунмасликнинг янги даражаси” деб атаган. Унинг билдиришича, бу Исроил томонидан UNRWA’га қарши амалга оширилаётган кетма-кет чораларининг навбатдагиси. Жумладан, шу ой бошида агентликнинг тиббий клиникасида рейд ўтказилган, шунингдек, яқин ҳафталарда UNRWA иншоотларидан электр энергияси ва сув таъминотини узиш режалаштирилган.

Агентликнинг собиқ ходимлари маълумотига кўра, 20 январь куни бузиб ташланган иншоотлар илгари Ғарбий Соҳил ва Ғазо ҳудудларига гуманитар ёрдам сақлаш учун фойдаланилган.

UNRWA’нинг Шарқий Қуддусдаги бош қароргоҳининг собиқ раҳбари Ҳакам Шаҳван бу воқеага муносабат билдирган.

“Бугунги вайронкорлик Исроил халқаро ҳуқуқни бузиб, жазодан қутулиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги яна бир салбий хабарни бутун дунёга ёйди”, дейди у.

Маълумот ўрнида, Исроил парламенти 2024 йил октябрь ойида UNRWA’нинг мамлакат ҳудудидаги фаолиятини тақиқловчи ҳамда расмий шахсларга агентлик билан ҳамкорлик қилишни ман этувчи қонунни қабул қилган. Исроил расмийлари UNRWA’нинг айрим ходимлари Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи аъзолари бўлганини ва 2023 йил 7 октябрда Исроилга қилинган ҳужумда иштирок этганини даъво қилмоқда. Мазкур ҳужум оқибатида тахминан 1 200 нафар исроиллик ҳалок бўлган ва бу Исроилнинг ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётларини бошлаб бериб, Ғазо расмийлари маълумотига кўра, 71 мингдан ортиқ фаластинликнинг ўлимига сабаб бўлган.

UNRWAБМТбузиб ташладиИсроилШарқий Қуддус
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

“Ёлғиз бўри” схемаси: Telegram’da сохта автоэълонлар орқали миллиардлаб сўм ўғирлаган шахс 5 йилга қамалди
Саудия Пролигасидан Винисиус учун рекорд таклиф — 230 миллион евро
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа