Skip to content
Trending
27 июля 14:51Шерзод Хўжаев Ўзбекистон Энергетика вазири этиб тайинланди 18 марта 14:10Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 14% даражасида қолдирди 25 ноября 13:32Киевга ҳужум. Қурбонлар бор 11 декабря 14:58Туркия компанияси SamAuto’нинг 75,2 фоиз давлат улушини 80 млн долларга сотиб олди 4 марта 11:10Қозоғистон Яқин Шарқдан 946 нафар фуқаросини мамлакатга қайтарди 23 ноября 16:48Трампнинг бойлиги 1,1 млрд долларга камайди 28 марта 12:23Туркияда кўп миллатли НАТО қароргоҳи ташкил этилади 5 января 13:57Бойсунда “М-25” конида нефть суюқлиги ер юзасига чиқди 24 апреля 12:55Ангренда пичоқбозликда икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда 3 сентября 08:25Оҳангаронда Lacetti автобус билан тўқнашди: 3 киши жароҳатланди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Латвия Бош вазири Эвика Силиня истеъфога чиқди
Дунё

Латвия Бош вазири Эвика Силиня истеъфога чиқди

ShaxriyorShaxriyor—14 мая 20:540 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 14 май куни Латвия Бош вазири Эвика Силиня ва унинг ортидан бутун ҳукумат истеъфога чиқди. Бу ҳақда у брифинг чоғида журналистларга маълум қилди.

“Мен истеъфога чиқяпман, лекин таслим бўлаётганим йўқ ва кетмаяпман. Мен ва “Янги бирлик” партияси Латвия халқига, биз билан бирга Европа қадриятларини ҳимоя қилган барчага берган ваъдаларимизни бажаришда давом этамиз”, дейди у.

Силиня рақибларини масъулиятдан устун келган “сиёсий ҳасад ва тор партиявий манфаатлар”да айблаган. 

More stories

Малайзиянинг собиқ бош вазири Нажиб Разакка 15 йил қамоқ жазоси тайинлади

27 декабря 09:16

Исроил Бош вазири Нетаньяху ҳақидаги видео сохта экани аниқланди

16 марта 18:17

Покистонда қамоқдаги собиқ бош вазир соғлиғи юзасидан хавотирлар кучайди

29 января 14:37

Японияда Санаэ Такаити Бош вазир лавозимига қайта сайланди

18 февраля 16:45

“Мудофаа вазири лавозимига кучли номзодни кўргач, сиёсатчилар инқирозни – ҳукумат инқирозини танладилар”, дейди собиқ бош вазир.

Бундан аввал Силиня Украина дронлари билан боғлиқ ҳодисалар туфайли истеъфога чиққан Андрис Спрудс ўрнига полковник Райвис Мелнисни Мудофаа вазири этиб тайинлашни таклиф қилган эди.

Силинянинг таклифидан сўнг “Прогрессивлар” партияси ҳукуматни энди қўллаб-қувватламаслигини эълон қилди. “Яшиллар ва деҳқонлар иттифоқи” коалицияси эса Силиня бошчилигидаги ҳукумат амалда қулаганини, техник ёки озчилик ҳукуматини тузиш имкониятлари тугаганини ва янги ҳукуматни шакллантириш бўйича музокараларни бошлаш зарурлигини билдирди.

“Менинг мақсадим аниқ эди: мамлакат тараққиёти, халқ фаровонлиги ва хавфсизлиги, токи болаларимиз ўз уйларини, ўз мамлакатлари – Латвияни қадрласинлар! Партиялар ва коалициялар ўзгаради, лекин Латвия қолади, одамлар шу ерда қолади”, дейди у.

Спрудс истеъфога чиққанидан сўнг, Силиня бу қарор нафақат дронлар билан боғлиқ сўнгги ҳодисаларни, балки мудофаа секторидаги кенгроқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинганини айтган. У Латвия миллий мудофааси ва хавфсизлиги учун ЯИМнинг 5 фоизи ажратилганини ва одамлар “натижаларни – хавфсизликни, аниқликни ва давлат тезкор ҳамда профессионал ҳаракат қила олишига ишончни талаб қилишга ҳақли” эканини таъкидлади.

Шунингдек, у Украинанинг учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш тизимларини ишлаб чиқиш борасидаги тажрибаси етарлича тез татбиқ этилмаганини, ваҳоланки Киев ўз билимлари билан бўлишишга тайёр бўлганини айтди.

Эвика Силиня сиёсий фаолиятини 2011 йилда Ички ишлар вазирининг юридик маслаҳатчиси сифатида бошлаган. 2013–2019 йилларда ИИВ парламент котиби, 2019 йилдан эса Бош вазир котиби бўлиб ишлаган. 2022 йил декабрдан 2023 йил сентябргача Фаровонлик вазири лавозимида бўлган. 2023 йилда Латвия Бош вазири этиб сайланган ва ушбу лавозимни эгаллаган тарихдаги иккинчи аёлга айланган эди.

Бош вазиристеъфога чиқдиЛатвияЭвика Силиня
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Қозоғистон ТДТ саммити учун Tesla Cybertruck’ларни хизматга жалб қилди
Олимлар Африка қитъаси иккига бўлиниши мумкинлигини айтмоқда
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа