Skip to content
Trending
5 декабря 17:40Ўзбекистон ва БАА орасидаги лойиҳалар портфели 20 млрд долларга етди 10 октября 17:13NASA’нинг Curiosity марсоходи Марсдаги сирли қояларни суратга олди 4 августа 14:141,5 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди 31 июля 18:52Ўзбекистонда электромобиллар савдоси бир ойда 63,5 фоизга ошди 21 апреля 09:57Арманистонда хавфли деб топилгач, 9,7 тонна болалар овқати йўқ қилинди 3 июня 12:41Сурхондарёда икки автомобиль иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди 11 мая 11:44Кучли ёғингарчилик сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларини сув босди 14 мая 19:02Ҳиндистондаги кучли бўрон 100 дан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлди 14 марта 09:02Тошкентда фото ва видеолар билан “шантаж” қилган йигит ушланди 28 ноября 18:00Украинада Зеленский офиси раҳбарининг уйи тинтув қилинди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Покистонда қамоқдаги собиқ бош вазир соғлиғи юзасидан хавотирлар кучайди
Дунё

Покистонда қамоқдаги собиқ бош вазир соғлиғи юзасидан хавотирлар кучайди

ShaxriyorShaxriyor—29 января 14:370 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Покистонда қамоқда сақланаётган собиқ бош вазир Имрон Хоннинг кўзи жиддий шикастланди ва у камерада даволаниш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Бу ҳақда унинг сиёсий партияси вакилларига таяниб, The Guardian хабар берди.

73 ёшли Имрон Хон Покистондаги энг машҳур сиёсий маҳбуслардан бири ҳисобланади. У 2023 йил августидан бери қамоқда сақланмоқда. Собиқ бош вазир коррупция ва давлат сирларини ошкор қилишда айбдор деб топилган. Хон бу айбловларни уни сиёсатдан четлатишга қаратилган кампания деб баҳолайди.

Адвокатларга кўра, Имрон Хон узоқ вақтдан бери якка тартибдаги камерада сақланмоқда ва сўнгги уч ой давомида унга киришга рухсат берилмаган. Унинг Покистон “Таҳрики Инсоф” (PTI) партияси Имрон Хоннинг ўнг кўзига марказий тўр парда венаси окклюзияси ташхиси қўйилганини билдирди.

More stories

АҚШ ва Эрон музокаралари ортидан сулҳ муддати чўзилди

22 апреля 11:14

Ҳиндистон Покистоннинг иккита жангари гуруҳини Паҳалгам воқеаларида айблади

16 декабря 20:12

Собиқ шаҳзода Эндрю 12 соатдан сўнг полиция маҳкамасидан озод қилинди

20 февраля 15:41

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36

“Қамоқхонада уни текширган тиббиёт мутахассисларига кўра, бу жуда жиддий ҳолат бўлиб, агар вақтида ва тўғри даволанмаса, кўриш қобилиятига доимий зарар етказиш хавфи юқори”, дейилади PTI баёнотида.

​Суд қарорига биноан, Имрон Хонга ҳафтасига икки марта оила аъзолари ва адвокатлари билан учрашишга рухсат берилиши керак. Бироқ у 100 кундан бери адвокатлари билан учрашмаган. Партия раҳбарларининг унга киришга рухсат сўраб берган аризаси эса рад этилди. Қамоқхона маъмурияти бир неча ой давомида Хоннинг шахсий шифокорини уни кўрикдан ўтказишга қўймаган.

“Суд буйруқларига қарамай, биз Хон билан учраша олмадик. У ташқи дунё билан алоқасиз ҳолда, якка камерада сақланмоқда, бу эса унинг асосий ҳуқуқларига зид. Соғлиғи ҳақидаги маълумотлардан сўнг бизга ва унинг шифокорларига уни кўришга зудлик билан рухсат берилиши керак”, деди PTI раҳбари ва адвокат Гоҳар Али Хон.

​2025 йил охирида соғлиғи билан боғлиқ хавотирлар ортидан Имрон Хонга декабрь бошида опа-сингиллари билан қисқа учрашувга рухсат берилган эди. Улар ўшанда унинг аҳволи яхши эканини айтган.

“Бироқ ҳозирда Хоннинг кўзи қандай ҳолатда экани номаълум, чунки яқинлари унга кириш имконига эга эмас”, деди унинг синглиси Узма Хонум.

​Имрон Хон 2018–2022-йилларда Покистон бош вазири лавозимида ишлаган. У қудратли ҳарбий тузилмалар билан келишмовчиликдан сўнг ишончсизлик вотуми орқали лавозимидан четлатилган. 2023 йил августида эса турли айбловлар билан ҳибсга олинган. Хон бу ишларни ҳарбийлар ва ҳукумат томонидан уни сиёсатдан четлатиш учун уюштирилган деб ҳисоблайди.

Собиқ бош вазир дастлаб “давлат совғаларини сотиш” айби билан уч йилга, 2025 йил январида эса коррупция айбловлари билан яна 14 йилга озодликдан маҳрум этилган. Шу иш доирасида унинг рафиқаси Бушра Биби ҳам етти йилга ҳукм қилиниб, ҳозирда қамоқда қолмоқда.

Бош вазирИмрон ХонқамоқПокистонсобиқхавотир
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россия ва Украина урушда 1,8 миллион ҳарбийни йўқотган — ҳисобот
Хитой космосда сунъий интеллект инфратузилмасини қуришга киришмоқда
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 20
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 20
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа