Skip to content
Trending
16 марта 18:07Андижонда аёлни самосуд қилган 5 киши қўлга олинди 3 ноября 17:55Ўзбекистонда наркожиноятлар кўпайяпти. Президент унга қарши курашишни буюрди 19 февраля 12:39Тошкентда одам савдоси билан шуғулланган аёллар ушланди 5 декабря 10:09Украина аҳолиси уруш бошлангандан бери кескин камайди – ОАВ 27 декабря 19:50Axios: Нетаньяху АҚШ маъмуриятида Трампдан бошқа барча таянчини йўқотган 13 февраля 17:07Президент йиғилишида хомашё импортига божларни оптималлаштириш вазифаси қўйилди 14 апреля 10:14Бразилия разведкаси собиқ раҳбари АҚШда қўлга олинди 17 ноября 17:18Украина Франциядан жанговар самолётларни олиб келмоқчи 24 декабря 17:09Қорақалпоғистонда патрул-пост хизмати ходими пора билан ушланди 23 марта 10:20“Манчестер Сити” финалда “Арсенал”дан устун келди. Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди
  Среда 2 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Ҳиндистондаги кучли бўрон 100 дан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлди
Дунё

Ҳиндистондаги кучли бўрон 100 дан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлди

ShaxriyorShaxriyor—14 мая 19:020 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ҳиндистоннинг аҳоли энг зич жойлашган Уттар Прадеш штатида содир бўлган кучли бўрон, ёмғир ва дўл оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат қутқарув хизмати расмийларига таяниб Reuters хабар берди.

Штат расмийларига кўра, 13 май куни юз берган табиий офат оқибатида 59 киши жароҳатланган. Шунингдек, 87 та уй зарар кўрган ва 114 бош чорва нобуд бўлган.

More stories

Исроил Ғазода ўтин теришга чиққан икки болани ўлдирди

3 декабря 16:12

Япония полигонида танк снаряди портлади: 3 ҳарбий ҳалок бўлди

21 апреля 17:20

Ҳиндистонда 4900 долларлик янги хетчбек тақдим этилди

2 июня 16:31

Ливан шарқидаги авиазарба: “Ҳизбуллоҳ”нинг 8 аъзоси ҳалок бўлди

21 февраля 21:36

Штатнинг ёрдам кўрсатиш бўйича комиссари Ришикеш Бҳаскар Яшоднинг Reuters агентлигига маълум қилишича, камида 104 киши ўнга яқин туманда ҳалок бўлган. Энг оғир талафот ҳиндлар зиёратгоҳи ҳисобланган Праяграж шаҳри атрофидаги ҳудудларда қайд этилган.

“Биз яшайдиган бутун ҳудуд ярим соат давомида қоп-қоронғи бўлиб қолди”, деди Сонбҳадра туманидаги Обра саноат шаҳарчасида яшовчи Ашок Рай.

Унинг сўзларига кўра, кучли шамол реклама пешлавҳалари ва кўча белгиларини учириб кетган, ердаги кўмир чангларини ҳавога кўтарган. Телевидение орқали намойиш этилган тасвирларда илдизи билан қўпорилган дарахтлар ва автомобиллар устига қулаган реклама тахталарини кўриш мумкин.

Телеканаллар орқали тарқалган видеолавҳалардан бирида кучли шамол бир одамни ўзи маҳкам ушлаб турган тунука иншоотдан юлқиб олиб, ҳавога учириб юборгани акс этган. Барейли туманида юз берган ушбу ҳодисада эркак киши жароҳатланган, бироқ у омон қолган. Расмий маълумотларга кўра, одамларнинг аксарияти дарахтлар қулаши ва деворлар босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган. 

Бош вазир Нарендра Модининг Бҳаратия Жаната партияси томонидан бошқариладиган штат бош вазири Ёги Адитянат расмийларга қатъий топшириқ берди. Унга кўра, офатдан омон қолганларга ёрдам кўрсатилиши ва 24 соат ичида молиявий кўмак пуллари тарқатилиши шарт.

Ҳиндистон шимолида март ойидан июнгача бўлган иссиқ мавсумда бўронлар тез-тез содир бўлиб туради. Муссон ёмғирлари бошлангандан кейингина бундай офатлар бир оз тинчийди.

бўронҳалок бўлдиҲиндистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкентда Tracker ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Қозоғистон ТДТ саммити учун Tesla Cybertruck’ларни хизматга жалб қилди
Related posts
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Дунё

АҚШ Венесуэладаги 14 та нефть кони устидан назоратни қўлга киритади

2 сентября 10:53 10
Дунё

Тупак Шакурнинг ўлими: Кўча бандаси етакчиси Дуэйн “Киффи Ди” Дэвис қотилликда айбдор деб топилди

1 сентября 15:47 50
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Кино Олами

Том Ҳолланд энг кассабоп актёрлар рейтингида учинчи ўринга кўтарилди

2 сентября 19:41 20
Жамият

Ўрта Чирчиқда Cobalt каналга тушиб кетди

2 сентября 18:56 10
Жамият

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46 10
Жамият

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44 20
Жамият

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32 10
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Load more

Том Ҳолланд энг кассабоп актёрлар рейтингида учинчи ўринга кўтарилди

2 сентября 19:41

Ўрта Чирчиқда Cobalt каналга тушиб кетди

2 сентября 18:56

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1813
  • Жамият1759
  • Спорт299
  • Иқтисод147
  • Технология28
  • Қизиқарли25
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонИсроилТрампХитойпораушландиқўлга олиндиСамарқандАндижонФарғонаПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа