Skip to content
Trending
24 ноября 21:41Эрдўған Путин билан телефон орқали гаплашиб олди 27 октября 20:28Сербия Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади 10 августа 14:10Арманистон собиқ бош вазирининг ўғли қотилликка буюртма беришда айбланиб ҳибсга олинди 26 декабря 15:47Ўзбекистонда жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйилади — Шавкат Мирзиёев 22 октября 00:07Вақтлараро сакраш : музлик давридан ҳозирги замонга. 10 февраля 06:54Пойтахтда компьютер клубида жанжал — ўсмирлар пичоқланди 13 ноября 16:24Тошкентнинг айрим кўчаларида 3 кун вақти-вақти билан йўллар ёпилади 28 октября 09:31Тошкентда 35 минг доллар пора талаб қилган собиқ солиқ ходими ушланди 8 апреля 10:51Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Қамчибек Кенжа 80 ёшида вафот этди 12 ноября 13:50Германияда сиёсатчиларни ўлдириш учун пул таклиф қилган шахс ушланди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Қозоғистон ТДТ саммити учун Tesla Cybertruck’ларни хизматга жалб қилди
Дунё

Қозоғистон ТДТ саммити учун Tesla Cybertruck’ларни хизматга жалб қилди

ShaxriyorShaxriyor—14 мая 20:520 24
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Туркистонда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусидаги норасмий саммитида Tesla Cybertruck мобиль мажмуаларидан фойдаланилади. Бу ҳақда Қозоғистон Давлат қўриқлаш хизматига (ДҚХ) таяниб “Tengrinews.kz” хабар берди.

ДҚХнинг қайд этишича, Tesla Cybertruck платформасида яратилган қўмондонлик-штаб машинаси ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва давлат раҳбарлари учрашувларини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун навбатчиликка чиқарилган.

More stories

Қозоғистон Эроннинг уран захираларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди

30 мая 12:49

Қозоғистон махсус комиссияси AZAL авиаҳалокати бўйича ҳисобот тақдим этди

26 декабря 10:06

Путин Тўқаев билан дастурхон устида гаплашди

12 ноября 14:11

Қозоғистон ўзбекистонлик блогерни халқаро қидирувга берди

10 августа 11:53

“Қозоғистонда хавфсизликни таъминлаш учун Tesla Cybertruck электропикаплари базасидаги махсус автомобиллардан фойдаланиш илк бор амалга оширилмоқда. Юқори технологияли ушбу машиналар Туркистондаги халқаро тадбир давомида бўлинмаларни мувофиқлаштириш ва ҳудудни тезкор мониторинг қилиш вазифаларини бажаради”, дейилади Давлат қўриқлаш хизмати хабарида.

Таъкидланишича, мажмуанинг техник жиҳозланиши штаб ускуналари ва алоқа тизимлари ишини ташқи қувват манбаларисиз ташкил этиш имконини беради. Электромобиль аккумуляторларининг сиғими компьютерлар ва махсус алоқа воситаларининг узоқ вақт давомида мустақил (автоном) ишлашини таъминлайди.

Яна бир муҳим омил – Tesla Cybertruck’нинг электрокар эканлигидир. Бу нафақат унинг шовқинсиз ишлашига имкон беради, балки уни расмий учрашувлар ўтказиладиган жойларга яқин масофада жойлаштиришга ҳам йўл очади.

ДҚХ автомобилни қозоғистонлик тадбиркор идора балансига беғараз (бепул) асосда топширганини алоҳида таъкидлаган.

Маълумот учун, Tesla Cybertruck аллақачон Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ҳам қўлланилмоқда. Бу мураккаб тоғли ҳудудларда қидирув операцияларини ўтказиш зарурати билан боғлиқ. Бундан ташқари, табиатни муҳофаза қилиш зоналари ва туристик йўналишларда электр транспортидан фойдаланиш минтақа экотизимини сақлашга хизмат қилади.

Tesla электромобиллари бир неча йилдан бери бошқа мамлакатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳам ишлатилмоқда. Масалан, Калифорниядаги Фримонт полиция департаменти 2019 йилдан бери ушбу маркадаги патруль машиналаридан фойдаланади. 2020 йилда Таиланд Қироллик полицияси тезкор вазифаларни бажариш учун Tesla Model 3 Performance туркумини қабул қилиб олган. Дубай полицияси эса 2024 йил июнь ойида Cybertruck’ни ўз автопаркига қўшиб, ундан расмий кортежларни кузатиб боришда фойдаланишни бошлаган.

CybertruckҚозоғистонсаммитТДТ
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ҳиндистондаги кучли бўрон 100 дан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлди
Латвия Бош вазири Эвика Силиня истеъфога чиқди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 20
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 20
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа