Skip to content
Trending
7 января 18:43СССР ва Россия фойдасига жосуслик қилган Алдрич Эймес АҚШ қамоқхонасида вафот этди 10 ноября 14:30Интернетда 600 фуқарони 1 млрд сўмга “кийдирганлар” ушланди 29 октября 10:13Ўзбекистон ва Сербия ўртасида ўндан ошиқ ҳужжат имзоланди 19 апреля 11:10Бухорода маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этиб, 5 ёшли болани уриб кетди 30 марта 10:50Туркия Эрон уруши масаласида курдларни огоҳлантирди 6 декабря 11:02Андижонда ЙТҲга учраган машинадан тақиқланган дорилар чиқди 16 января 17:581,4 миллиард евро, аммо рад жавоби: Месси АҚШни танлади 14 февраля 10:46Ҳазораспда 9,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди 28 июня 08:34Жиззахда аёл қўшнисининг 10 ёшли боласини калтаклади 12 октября 13:44Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги йирик лойиҳаларни кўздан кечирди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Қозоғистон махсус комиссияси AZAL авиаҳалокати бўйича ҳисобот тақдим этди
Дунё

Қозоғистон махсус комиссияси AZAL авиаҳалокати бўйича ҳисобот тақдим этди

ShaxriyorShaxriyor—26 декабря 10:060 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Қозоғистон Транспорт вазирлиги Оқтов яқинида ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпаниясига тегишли самолёт бўйича оралиқ ҳисоботни эълон қилди. Самолёт жанговар қисм элементлари билан шикастланган, бироқ ушбу элементларнинг кимга тегишли экани аниқланмади.

Авиаҳалокат бўйича тергов Қозоғистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги махсус комиссия томонидан олиб борилмоқда. Унда Озарбайжон, Россия ва Бразилия вакиллари, шунингдек Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) кузатувчиси ҳам иштирок этмоқда.

Комиссия экипаж аъзолари ва авиадиспетчерлар фаолияти, парвозга тайёргарлик ва парвозни бажаришга оид ҳужжатлар, метеорологик маълумотлар ва техник хизмат кўрсатиш материалларини йиғиб, таҳлил қилди. Шунингдек, кабинадаги суҳбатларни ёзиб олувчи қурилма ёзувлари тўлиқ ўрганилди.

AZAL самолёти шикастланиши: портлаш изи йўқ, аммо жанговар элементлар эҳтимоли бор

More stories

Қирғизистон Қозоғистондан келган 6 тонна гуручни ортга қайтарди

2 июня 11:32

Қозоғистонда Нипаҳ вируси хавфи сабаб чегара назорати кучайтирилди

10 февраля 07:29

Қозоғистонда Сергеевка сув омбори тошиб кетди

1 апреля 20:10

Туркия дрони тарихда илк бор самолётни уриб туширди

1 декабря 12:12

Авиаҳодисани текшириш доирасида аниқланган бегона металл буюмлар (ташқи объектлар) бўйича комплекс — трасологик, баллистик, портлаш-техник ва ёнғин экспертизалари ўтказилди. Экспертиза натижаларига кўра, портловчи моддалар излари аниқланмади. Текширув учун тақдим этилган учта кислород баллонида ҳам портлаш аломатлари топилмади. 

  • Ҳаво кемасининг шикастланишига жанговар қисм элементлари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда, бироқ уларнинг кимга тегишли эканини аниқлашнинг иложи бўлмади.

Шунингдек, 2-сонли гидравлик тизим қувурининг бир қисми бўйича трасологик экспертиза ўтказилди. Тадқиқот натижаларига кўра, қувурда шикастланишлар мавжудлиги аниқланди. Шикастланишлар металлнинг қаттиқ буюмлар билан тўқнашуви оқибатида ёрилиши сабаб юзага келган. Тешиб ўтувчи шикастланишлар темир асосидаги қотишмадан (пўлат асосидан) тайёрланган металл бўлаклари (ташқи объектлар) таъсирида юзага келган бўлиши мумкин;

Бундан ташқари, Марказий техник хизмат кўрсатиш компьютери (Central Maintenance Computer) кассеттаси бўйича тадқиқот ўтказилди. Ушбу кассетта Honeywell International Inc ишлаб чиқарувчисининг авионика модул блокидан чиқариб олинган. Кучли иссиқлик таъсири сабабли мазкур кассетадан маълумотларни ажратиб олишнинг имкони бўлмади.

Маълумотларни тиклаш учун кассетта хотира картасини ишлаб чиқарувчи Delcin Devices Inc компаниясига юборилади. Ҳозирда комиссия АҚШнинг ваколатли вакили билан мазкур завод базасида тадқиқот ўтказиш масаласида музокаралар олиб бормоқда.

Шу билан бирга, Глобал жойлашув тизими (GPS1 ва GPS2) кассеталари бўйича тадқиқотлар якунланди. Ушбу қурилмалар CМC Electronics заводи базасидаги 1 ва 3-рақамли авионика модул блокларидан олинган бўлиб, ҳозирда олинган маълумотлар таҳлил қилинмоқда.

Авиаҳалокат ҳақида қисқача

2024 йил 25 декабрь куни Оқтов аэропортидан уч километр узоқликда Озарбайжоннинг Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпаниясининг Embraer самолёти иштирокида фожиали авиаҳалокат юз берди. Боку—Грозний рейсини амалга ошираётган самолёт фавқулодда қўнишга уриниш чоғида ҳалокатга учради.

Бортда 62 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган. 38 киши ҳалок бўлган, яна 29 киши жароҳатланган. Президент Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, лайнер радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида бошқарилмайдиган ҳолатга келтирилган ва кейин Россия ҳудудидан ҳужумга учраган. Учувчилар Россиянинг энг яқин аэропортларидан бирига фавқулодда қўнишни сўраган, бироқ уларга ҳамма жойда рад жавоби берилган, шундан сўнг самолёт Каспий денгизини кесиб ўтиб, Оқтов шаҳрига қулаган. Алиев ҳалокат учун жавобгарликни Россияга юклаб, айбдорларни жазолашни талаб қилган эди.

AZALҚозоғистонсамолёттақдим этди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Хитойда электромагнит платформа 2 сонияда 700 км/соат тезликка чиқди
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа мурожаатнома тақдим этади
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа