Skip to content
Trending
5 ноября 14:23Сирдарёда Isuzu “КамАЗ”га урилиб, бўлиниб кетди 4 апреля 17:59Тошкентда “закладчик” талабалар қўлга олинди 6 марта 17:05Шомуродов жамоасининг энг қиммат футболчисига айланди 26 марта 11:34Ўзбекистонда гўшт нархи қимматлашди 14 ноября 12:01Россия Киевга ракета орқали ҳужум уюштирди 24 ноября 19:36ОТМларда контракт тўлаш муддатлари янгиланди 27 июня 10:26Тошкент ва Қашқадарёда шифохонага ишга киритишни ваъда қилганлар ушланди 17 апреля 16:57Туркияда саноат объектидаги ёнғин юз берди 13 февраля 14:23Италияда фуқаро тасодифан чиқиндига ташлаган 120 минг еврога тенг олтин топилди 25 января 14:34Деновда Тожикистон фуқаросини қийноққа солиб ушлаб турган шахс қўлга олинди
  Понедельник 26 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Саудия Арабистони Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш учун талабларни кучайтирди
Дунё

Саудия Арабистони Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш учун талабларни кучайтирди

ShaxriyorShaxriyor—10 ноября 09:510 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатиши мумкинлигига умид билдирмоқда. Бироқ бу валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг Оқ уйга шу ой режалаштирилган ташрифи доирасида амалга ошиши кутилмаяпти. Боиси Ар-Риёд Тель-Авив билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш учун талабларни кучайтирган.

Экспертларнинг фикрича, Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилиши Яқин Шарқда жиддий ўзгаришларга олиб келади. Хусусан, дипломатия ва хавфсизлик каби йўналишларда мувозанат ўзгариб, Қўшма Штатларнинг минтақадаги таъсири ортиши мумкин.

Дональд Трамп ўтган ойда Саудия Арабистони ҳам 2020-йили Исроил билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйган бошқа мусулмон давлатлари сафига “тез орада” қўшилиши мумкинлигини айтган эди.

Бироқ Reuters манбаларига кўра, Ар-Риёд дипломатик каналлар орқали Вашингтонга ўз позицияси ўзгармаганини етказган. Яъни қироллик Исроил билан муносабатларни фақат Фаластин давлатчилигига олиб борувчи аниқ “йўл харитаси” келишилган тақдирдагина нормаллаштириши мумкин. Манбаларга кўра, Саудия ва АҚШ позицияларини борасида нотўғри талқинлардан сақланиш учун музокараларга қадар мувофиқлаштириш ишларини олиб бормоқда.

More stories

Трамп ўзини АҚШ тарихидаги “энг буюк” президент деб атади

28 августа 10:59

Исроил Ливанга ҳаводан зарба берди: қурбонлар бор

26 декабря 09:24

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38

АҚШ Кубага нефть етказиб беришни тўхтатиш учун денгиз блокадасини кўриб чиқмоқда

24 января 15:57

АҚШ Миллий разведка кенгаши собиқ ўринбосари, Яқин Шарқ бўйича мутахассис Жонатан Паникоффнинг фикрича, MbS яқин орада Исроил билан расмий алоқаларни йўлга қўйишни режалаштирмаяпти. У, аксинча, Трампдан “мустақил Фаластин давлатини тузиш учун аниқ ва очиқ сиёсий қўллаб-қувватлов” сўраши мумкин.

Ушбу ташриф валиаҳд шаҳзоданинг 2018-йили саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилганидан сўнг Оқ уйга амалга оширган илк сафари бўлади. Ўшанда MbS қотилликка алоқадорлигини инкор этган эди.

Трамп ва Иброҳим келишувлари

Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Марокаш 2020-йилда имзоланган “Иброҳим келишувлари” доирасида Исроил билан алоқаларни нормаллаштирган. Трамп яқинда “яна бир қанча давлатлар” бу келишувга қўшилишга тайёрлигини билдирган.

“Ҳозир кўплаб давлатлар ушбу келишувга қўшилмоқда. Умид қиламанки, тез орада Саудия Арабистони ҳам улар қаторида бўлади”, деди у 5 ноябрь куни.

​Трамп 17 октябрь куни берган телеинтервюсида ҳам шундай деган эди.

“Мен Саудия Арабистонининг бу жараёнга қўшилишини истайман. Чунки агар улар кирса ҳамма киради”, таъкидлаган Оқ уй раҳбари.

​Аммо бу битимда Фаластин мустақиллиги масаласи четлаб ўтилган эди. Бу сафар Фаластин мустақиллиги масаласига узил-кесил нуқта қўйиладими ёки йўқ, Ар-Риёднинг сиёсий иродасига боғлиқ.  

АҚШдипломатикДональд ТрампИсроилСаудия Арабистони
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

ҲАМАС Исроил назоратидаги ҳудудларда қолиб кетган жангчилари таслим бўлмаслигини айтди
Ўзбекистон олтин-валюта захираси тарихда илк бор 60 млрд долларга яқинлашди
Related posts
Дунё

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10 30
Дунё

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08 50
Дунё

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10 30
Спорт

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби ОФК Чемпионлар лигасида майдонга тушади

26 октября 11:19 30
Дунё

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08 50
Дунё

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38 30
Қизиқарли

Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди

26 октября 09:30 40
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Load more

Россия Украинадаги энергетика объектлари ва портларга ҳужум қилди

26 октября 12:10

Бугун Ўзбекистоннинг икки клуби ОФК Чемпионлар лигасида майдонга тушади

26 октября 11:19

Грузия мухолифати янги норозилик намойишлари бошланганини эълон қилди

26 октября 11:08

Audi АҚШда 4,2 миллиард долларлик завод қурмоқчи

26 октября 09:38

Олимлар 1600 йиллик Рим шишасининг сирини очишга муваффақ бўлди

26 октября 09:30

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1964
  • Жамият1888
  • Спорт320
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли31
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа